СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР

СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР (Amphibia) — сувдан қуруқликда яшашга ўтган дастлабки умуртқали ҳайвонлар синфи. Қуруқликда яшашга ўтиш билан С ва қ. я. нинг тузилиши баликдарга нисбатан такомиллашган, хусусан, скелетнинг таянч вазифасини бажаришга ўшии билан узун найсимон суяклар пайдо бўлиши оёқларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Қуруқпикда яшаш атмосфера ҳавоси билан нафас олишга имкон берувчи орган — ўпканинг ривожланишига, қон айланиши, нерв системаси ва сезги органларининг такомиллашувига олиб келган. Шунинг билан бирга Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. скелетида тоғайнинг кўп бўлиши, нафас олиш, қон айланиши, айириш, нерв системаси ва б. органларнинг содда тузилганлиги, личинкасининг ён чизиқлари, думи, юрагининг 2 камерадан, қон айланиш системасининг бир доирадан иборатлиги уларни қуруқликда яшовчи энг содда тузилган умуртқали ҳайвонлар эканлигини кўрсатади. Кўпчилик Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва Қ. Я. нинг ҳаёти вояга етган даврида хам сув билан бевосита боғлиқ.

Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. юқори девон даврида қадимги панжа қанотли балиқлардан келиб чиққан; улар балиқлар билан ҳақиқий қуруқликда яшовчи ҳайвонлар (амниотлар) ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. Стегоцефаллар деб аталган қадимги С ва қ. я. бош қутиси скелети 1 м гача бўлган. Улар карбон нинг ўрталаригача қурукликда яшовчи ягона умуртқалилар бўлган. Карбон даври охиридан бошлаб қуруқликда судралиб юрувчилар ҳукмронлик қила бошлаган. Ҳозирги судралиб юрувчилар юра давридан маълум.

Ҳоз. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. танаси уз. 2—3 см дан 1,8 м гача. Териси юмшоқ ва юпқа бўлиб, шилимшиқ безлар ишлаб чиқарадиган суюқлик билан доимо ҳўлланиб туради. Тери газ ва сув алмашинуви вазифасини ҳам бажаради. Терининг бу хусусияти уларнинг қуруклик муҳитига тўлиқ мосланишига имкон бермаган. Бир қанча турлари терисида заҳарли суюклик ишлаб чиқарадиган безлар ҳам бўлади. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. ҳрз. қуруқликда яшовчи умуртқалилар орасида энг содда тузилган бўлиб, скелетида тоғайлар кўп. Олдинги оёкдари, одатда 4 бармокли, кейингиси — 5 бармокли. Думли Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. дан сиренларнинг кейинги оёқлари, оёқсизларнинг иккала жуфт оёқлари, кўкрак қафаси бўлмайди; оғиз бўшлиғи тубидаги мускулларнинг қисқариши туфайли ҳаво ўпкага ўтади. Айрим саламандраларда ўпка бўлмайди. Мияча кучсиз ривожланган. Думсиз Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. да ўрта қулоқ ва ноғора пардаси ривожланган. Юраги 3 камерали, ўпкасиз Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. юраги 2 камерали. Чал юрак бўлмасига артерия қони, ўнг юрак бўлмасига вена қони ва теридан артерия қони келади. Артерия ва вена қони юрак қоринчасида аралашиб кетади. Гавдадаги бошдан бошка барча органлар аралаш қон билан таъминланади. Буйраги кўпчилик баликларникига ўхшаш тана буйрак (мезонефрос); буйрак ва жинсий безлар йўли клоакага очилади. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. — гавда ҳарорати ўзгариб турадиган (пойкилотерм) ҳайвонлар. Ҳоз. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. 3 туркум 25—30 оилага мансуб 400 га яқин турни ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳудудида думсизлар туркумига мансуб 2 тури (бака ва қурбақа) тарқалган; думлилар туркумидан тритонлар аквариумларда боқилади. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я., асосан, сувда кўпаяди. Кўпчилик думсизлар ва айрим думлилар учун ташқи уруғланиш, кўпчилик думлилар ва барча оёқсизлар учун ички уруғланиш хос. Одатда, тухум қўяди; айрим турлари тирик туғади ёки тухумдан тирик туғади. Личинкаси вояга етган давридан кескин фарқ қилади (айниқса, думсизлар итбалиғи); метаморфоз орқали ривожанади. Айрим курукдикка тухум кўювчи думсизлар метаморфоз ривожланади. Думлиларнинг айрим турлари (аксолотль, альп тритони ва б.) учун неотения (вояга етмасдан кўпайиш) хос. Вояга етган Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. ҳар хил умуртқасизлар, асосан, ҳашаротлар, итбалиқлар, микроскопик хдйвонлаар ва ўсимликлар билан озикданади. Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. зараркунанда экосистемаларнинг асосий компонента бўлиб, кўпчилик умуртқасизлар сониничеклаб туришдағамдабошкахайвонларга озиқ сифатида катта аҳамиятга эга. Думсизларнинг айрим турлари (мас, бақалар) бир қанча мамлакатларда истеъмол қилинади. Айрим Сувда ва қуруқлиқда яшовчилар ва қ. я. лаб. ҳайвонлари сифатида аҳамиятга эга. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши туфайли айрим турлари сони камайиб бормоқда. 41 тури ва кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган.

Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ФРАНЦИЯ
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты