КАРЛАР МАКТАБИ

КАРЛАР МАКТАБИ — туғма кар ёки ёшлигида эшитиш қобилиятини йўқотган болалар (қ. Карлик) учун очилган интернат мактаб типидаги махсус таълим-тарбия муассасаси. Карлар ва заиф эшитувчилар интернат мактабга бўлинади. Ўзбекистонда биринчи марта 1920 и. ногирон (кар, кўр, ақли заиф) болалар интернат мактаби сифатида ташкил этилган. Карлар интернат мактабига мутлақо эшитмайдиган ва гапирмайдиган, шунингдек, эшитиш қобилиятидан 75 дБ дан ортиқ даражада маҳрум бўлган, кучли овоздан таъсирланадиган ва баъзи нутқ товушларни қисман фарқ қиладиган болалар қабул қилинади. Мактабгача тарбия муассасасига олинмаган 6—7 ёшдаги болалар интернат мактабнинг тайёрлов синфига қабул қилинади. Заиф эшитувчилар интернат мактабига нутқ, эшитиш қобилиятидан 30 дан 75 дБ гача даражада маҳрум бўлган, нутқ (оддий овоз билан айтиладиган сўз ва гаплар)ни 3 м масофадан тушунадиган ҳамда эшитиш қобилияти етарли бўлмаганлиги сабабли нутқи турли даражада ривожланмай қолган, шунингдек, мактабгача тарбия ва мактаб ёшида кар бўлиб қолиб, нутқи сақланган болалар қабул қилинади. Кар ва заиф эшитувчи болалар республика, вилоят, шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан ташкил этилган тиббий психологик-педагогик комиссиялар томонидан кўрикдан ўтказилади ва ўқишга йўлланма берилади. Кар ва заиф эшитувчи болалар учун махсус таълим-тарбия «Таълим тўғрисида»ги ЎзР қонуни (1997 й. 29 авг.) асосида амалга оширилади. Карлар мактаби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига киради. Карлар интернат мактабида таълим 2 босқич — бошланғич таълим (1 — 5-синф), таянч таълим (6—11-синф) дан, заиф эшитувчилар интернат мактабида 2 бўлим (10-синфгача ва 11-синфгача)дан иборат. Карлар мактабининг бошланғич синфларида ўқиш махсус режа, дастур, дарелик ва ўқув қўлланмалари асосида, юқори синфларда нормал мактабларнинг 5—9-синфлар дареликларидан фойдаланиб олиб борилади. Ҳар бир синфда ўқувчилар сони 8—10 тадан ошмаслиги керак. Ўқув режаси, дастури, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ЎзР Халқ таълими вазирлиги Таълим марказининг махсус таълим бўлими томонидан болаларнинг эшитиш ва нутқ тараққиётидаги камчиликлари назарда тутилган ҳолда тузилади. 2000/2001 ўқув йили боши ЎзРда 13 карлар интернат мактаби (2956 ўқувчи) ва 5 заиф эшитувчилар интернат мактаби (1051 ўқувчи) ишлади.


Кирилл алифбосида мақола: КАРЛАР МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ПЕДАГОГИКАСИ
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты