КАФ (инг. cust and freight — қиймат ва кира ҳақи) — халқаро савдо ишларида товар етказиб бериш ва ҳақини тўлашнинг асосий шартларидан бири. Кафга кўра, товар сотувчи юкларни контракт да кўрсатилган муддатда кемага юклаб бериш, денгизда юк ташиш бўйича шартнома тузиши ва юкни манзилга етказиб бериши учун кира ҳақини тўлаши лозим. Юк етиб келган портда юкларни тушириш харажатларини харидор тўлайди.