КАШТАДЎЗЛИК

КАШТАДЎЗЛИК, каштачилик — кашта тикиш касби, амалий санъатнинг қад. соҳаларидан бири. Археологик топилмалар Каштадўзликнинг деярли барча халкларда қад. лигини, иқлим, табиий шароит, му\ит билан боғлиқ ҳолда ҳар бир халқнинг маданияти, санъати, касб-ҳунар турлари билан бирга, уларнинг таъсирида ривож топганини кўрсатади. Каштадўзликнинг пайдо бўлиши теридан қилинган кийимларда боғлам ва чокларнинг юзага келиши билан боғлиқ. Даврлар давомида тошдан суяк бигизларга, ундан металл бигизларга ўтиш б-н, шунингдек, тўқиш, мато тўқиш, бўяш ва б. ишлар б-н боғлиқ. Каштадўзлик тараққиётини Қад. Осиё, Европа, Америка маданий ёдгорликлари, адабий манбалардаги кашталар тасвирида, шунингдек, сақланиб қолган Каштадўзлик намуналарида кузатиш мумкин. Каштадўзлик маҳсулотларининг энг қад. нусхалари сақланмаган. Каштадўзлик ривожланган халқларда унга тасвирий санъатнинг таъсири катта бўлган. Mac, 11-а. га оид инглиз кашталарида жанг лавҳалари акс эттирилган. 12-а. га мансуб рус кашталарида Византия икона санъатининг таъсири кўзга ташланади. Хитойда 14-а. дан «сюхуа» (игнали тасвир) номи билан машҳур бўлган каштали намоёнлар услуб жиҳатдан шойига тушь билан ишланган манзара жанрига яқин.

Европада К. Уйғониш даврида юқори поғонага кўтарилди. Даврнинг буюк рассомлари (мас, Перужино, Боттичелли ва б.) каштадузлар учун андазалар тайёрлаб беришган, бу эса кашталарнинг бадиийлигини оширган. Каштадўзликда қимматбаҳо тошлардан ҳам фойдаланилган, ип, жун, ипак, зар ва кумуш суви берилган иплар ишлатилган. 18-а. да Европада аслзодалар кийимини безашда кашталардан фойдаланиб тайёрланган Каштадўзлик буюмлари кенг тарқалган.

19-а. нинг 2-ярмида кашта тикиш машинаси ихтиро этилгач, саноати ривож топган мамлакатларда Каштадўзлик корхоналари вужудга кела бошлади, и. ч. ни йўлга қўйилиши анъанавий Каштадўзликни инқирозга учратди. Каштадўзлик даги мавжуд анъаналар сусайиб кетди, арзон баҳо машина кашталари катта махррат ва кўп меҳнат талаб қиладиган қўл кашталарини сиқиб чиқарди. Лекин бир қанча мамлакатларда машина каштаси билан бир қаторда қўлда кашта тикишга алоҳида эътибор берилмоқда, каштадўзларнинг ишлари музейларни, жамоат биноларини безамокда.

Ўрта Осиёда Каштадўзлик маҳсулотларининг қад. хиллари деярли сақланмаган. Музейлардаги палак, сўзана, чойшаб, кирпеч, зардевор сингари бадиий буюмлар ва каштали кийимлар фақат 19-а. га мансуб.

14—15-а. ларга оид китоблардаги миниатюралар Каштадўзликнинг бу ерда қадимдан кенг ривожланганини кўрсатади. Жумладан, Амир Темур саройида яшаган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида саройда кашта безакларини томоша қилганини ёзган. Беҳзод «Зафарнома» қўлёзмасига ишлаган «Темур тахтда» миниатюрасида (1467) каштали чодирни хам акс эттирган.

Ўрта Осиёда, айниқса, ўзбек, туркман, тожик аёллари уртасида Каштадўзлик кенг тарқалган. Кийимлар оилада тайёрланган, бадиий буюмлар (сўзана, кирпеч, дорпеч, чойшаб, ойнахалта, чойхалта ва б.)нинг асосий қисмлари ҳар бир хонадоннинг ўзида тайёрланган.

Кашта чоклари, кашта тикиш ва услубларининг турли-туманлиги ўзбек каштадўзларининг катта санъатидан далолат беради. Мас, Нурота, Бухоро, Самарқанд К. маҳсулотлари кўпроқ йўрма чок б-н, Шаҳрисабзда йўрма, кандахаёл, ироқи, Тошкентда эса кўпроқ босма чок билан тикилган. Ижтимоий ҳаётда рўй берган ўзгаришлар Каштадўзлик анъаналарига, маҳсулотнинг турларига таъсир кўрсатган. Mac, ҳозир бўғжома, дорпеч, ойнахалта каби ашёлар ўз аҳамиятини йўқотди, паранжи, калтача каби кийимларни фақат музейлардагина учратиш мумкин. Дўппи, сумка, нимча, кавуш, кирпеч, сўзана каби бадиий буюм ва ашёлар замонавий дид билан безатилмокда, шакл ва бадиий безакларида катта ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек каштадўзлари буюм безакларида амалий безак санъатининг бошқа турларидаги нақшлардан андаза олганлар, кашталарда ўсимликсимон тасвирлар, шох, гулбанд, гулдасталар кўп учрайди. Нақш мужассамотида асосий безак матонинг ўртасида бўлиб, ҳошиялар қўшимча безак ҳисобланади. Лекин ҳошия безаги маҳорат билан ишланган кашталар ҳам кўп. Ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, наққошликда учрайдиган ислимий гул (нақш) лар Каштадўзликда ҳам кўп учраши чизмакаш (наққош)лар амалий безак санъатининг турли соҳаларига чизма (нақш)лар тайёрлаганини кўрсатади. Каштадўзликда чизмакашлар яратган (нақшгул)лар асосида каштадўзлар бадиий буюм яратадилар. Каштадўзликда ишлатиладиган асосий иш қуроллари: игна, илмоқли игна, илмоқли бигиз, ангишвона, чамбарак ва б. ; кенг тарқалган чок турлари: босма, кандахаёл, чиндахаёл, хомдўзи, йурма, ироқи попур, илмоқ, бахя ва б. (яна қ. Чок).


Кирилл алифбосида мақола: КАШТАДЎЗЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты