ЛИМФА СИСТЕМАСИ — одам ва умуртқали ҳайвонларда тўқима ва аъзолардан лимфа олиб кетиб, веноз системасига қуядиган капиллярлар ва б. томирлар, тузилмалар. Одамнинг Лимфа системаси — лимфа капиллярлари тури, лимфа томирлари читали, лимфа тугунлари ҳамда иккита лимфа йўлидан ташкил топган. Лимфа системаси тўқималараро суюқликнинг ортиқчасини чиқариш ва уни веноз оқимга қайта ўткизишда, тўқималардан капилляр қон томирларга сўрилмаган оқсил моддалар, коллоид эритмаларнинг ўзлаштирилишида қатнашади. Лимфа системаси юрактомир системасига киради. Лимфа капиллярлари бош қисми берк сиртмоқ ва бўртмалар ҳосил қилувчи турли шаклдаги найчалардан иборат. Улар бош ва орқа мия, талоқ, тоғай, кўз оқи ҳамда гавҳари ва плацентадан ташқари барча аъзоларда мавжуд. Лимфа капиллярларининг диаметри қон томир капиллярларникидан бир неча марта ортиқ. Улар девори юқори ўтказувчанликка эга. Лимфа капиллярлари тўридан лимфа томирлари шаклланиб, уларда лимфа оқимини йўналтириб турадиган клапанлар (қопқоқчалар) бўлади. Лимфа томирлари қовузлоқли чигаллар ҳосил қилади. Бу чигаллардан аъзолар ичидаги лимфа томирлари шаклланиб, улар аъзодан чи-қадиган лимфа томирларига айланади. Ҳар бир ички аъзода юза ва чуқур жой-лашган лимфа томирлари фарқ қилинади. Одам танасида ҳам теридан, тери ости ёг қатлами ва фасциялардан бошланувчи юза лимфа капиллярлари бор. Чуқур лимфа томирлари суяк, суяк уст пардаси, бўғимлар, мускуллар, нервлар ва қон томирлардан капиллярлар билан бошланади. Лимфа томирлари тегишли жойларда йўғонлашиб, лимфа тугунларини ҳосил қилади. Тўқима суюқлигининг босими, лимфа йигилиши ҳамда гавда мускулларининг қис-қариши туфайли лимфа Лимфа системаси бўйлаб ҳаракатланади. Аъзодан ташқаридаги лимфа томирлари яқинда жойлашган лимфа тугунларига қуйилади.