ЛУҒАТ — 1) муайян тилда, унинг ҳудудий ёки ижтимоий лаҳжасида мавжуд бўлган, у ёки бу ёзувчи асарларида учрайдиган сўзлар йиғиндиси, лексика; 2) сўзлар (ёки морфемалар, сўз бирикмалари, иборалар ва б.) муайян тартибда (алифболи, уяли, мавзули) жойлаштирилган, тавсифланувчи бирликлар, уларнинг келиб чиқиши, маънолари, ёзилиши, талаффузи, услубий мансублиги, бошқа тилларга таржимаси ҳақида маълумотлар жамланган китоб. Л. лар маънавий маданият соҳасида муҳим ўрин эгаллайди, уларда жамиятнинг маълум даврда эришган би-лимлари акс этади. Луғат бир қатор ижтимоий вазифаларни бажаради: ўқувчига муайян ҳодиса ҳақида маълумот беради; уни ўз ва ўзга тиллардаги сўзлар билан таништирада; тилни, унинг луғат таркибини такомиллаштириш ва тартибга солишга ёрдам беради. Луғатлар жуда кадим даврларда пай-до бўлган (қ. Лексикография); ҳоз. даврда маълумотахборот тўплаш ва уни ўқувчига етказишда муайян аҳамиятга эга. Сўзни тавсифлашдаги бир канча фарқли хусусиятларига кўра, Луғатларни асосан 2 турга: энциклопедик ва лингвистик (филологик), луғатларга ажратиш мумкин. Энциклопедик луғат сўзларнинг ўзини эмас, балки улар орқали билдириладиган предмет ва тушунчаларни изоҳлайди, тушунтиради. Лингвистик Луғат ларнинг асосий мақсади эса тил бирлиги ҳисобланган сўзнинг маъноларини, турли лисоний хусусиятларини очиб беришдан иборат. Лингвистик Луғатлар лексикографик тавсиф мазмуни, вазифаси ва усуллари нуқтаи назаридан бир қанча турларга бўлинади: 1. Сўзларнинг маънолари, қулланиш соҳаси ва даражаси, фонетик ва грамматик хусусиятларини кўрсатиб берувчи изоҳли луғат (С. И. Ожегов. Толковый словарь русского языка, 20-е изд., М., 1988; Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1—2-ж. лар, М., 1982). 2. Муайян тилга узлашган, лекин ўзлашмалиги сезилиб турган бошқа тил сўз ва терминларини тушунтириб берувчи хорижий с у з лар Луғати (Словарь иностранных слов, 18-е изд., М., 1989; О. Усмон, Р. Дони-ёров. Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати, Т., 1965). 3. Бир тилга оид луғавий бирликларни бошқа тилга ўгириб изоҳлаб берувчи таржима Л. лари — ўзбек лексикографиясида кенг тарқалган, қадимдан маълум луғат тури, 19-а. гача араб-ўзбек, форс-ўзбек, турк-ўзбек икки тиллилигига асосланиб ёки аксинча тартибда тузилган таржима Луғатлари мавжуд булган булса, 20-а. да улар каторига мазкур тиллар билан бирга инглиз, немис, ис-пан, ҳинд, япон тиллари иштирокида тузилган икки тилли Луғатлар ҳам қўшилди [Немисча-ўзбекча луғат, 1964; Ўзбекча-немисча луғат, 1967; Французчаўзбекча луғат, 1973; Инглизча-ўзбекча луғат, 1968; Ўзбекча-инглизча луғат, 1969; Арабча-ўзбекча луғат 1986; Ўзбекча-форсча луғат, 1984; Русчаўзбекча мукаммал луғат (А. Зоҳирий, 1927), 1 ж. ли Русча-ўзбекча луғат, М., 1954; 5 ж. ли Русча-ўзбекча луғат; 1950 — 55; 1 ж. ли Ўзбекча-русчалуғат(М. 1959; Т., 1988); 2 ж. ли Русча-ўзбекча луғат, 1983—84 ва б. ]. 4. Сўзларнинг қачондан бошлаб шу тилда қўллана бошлагани, унинг фонетик, грамматик, семантик белгилари тараққиётини кўрсатиб берувчи тарихий Луғат (ўзбек тилида ҳақиқий маънодаги тарихий Луғат тузилмаган, лекин Э. Фозиловнинг «Староузбекский язык: Хорезмские памятники XIV века» (ч. 1-2, Т., 1966, 1971) асарини маълум маънода тарихий Луғат дейиш мумкин). 5. Тилнинг лахжа ва шеваларига хос бўлган, фонетик ёки семантик жиҳатдан адабий тилдаги сўзлардан фарқ қиладиган сўзларни кўрсатувчи диалектал (шева) Л. лар (Ўзбек халқ шевалари луғати, 1971). 6. Сўзнинг келиб чиқишини кўрсатиб берувчи этимологик Луғатлар (Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луғати, 2000). 7. Бир оилага мансуб тиллардаги сўз бойлигини солиштириб, улардаги тафовут қонуниятларини ўрганиш мақсадида тузилувчи қиёсий Луғатлар (Л. Будагов. Сравнительный словарь турецко-татарских наречий, ч. 1—2, С.-Пб., 1869; В. В. Радлов. Опыт словаря тюрс-ких наречий: 1—4. С—Пб., 1888—1911). 8. Сўзларнинг мавжуд имло қоидаларига биноан тўғри ёзилиш шаклларини қайд этувчи имло Луғати (1929 й. дан ҳозиргача ўзбек тилининг турли ҳажмли 20 дан ортиқ имло луғати тузилган; 6500 сўз ва сўз шаклини камраб олган энг мукаммал имло луғати 1975 й. нашр этилган). 9. Сўзларнинг адабий талаффузи қайд этиладиган талаффуз (орфоэпик) Луғати (Ўзбек тилининг орфоэпик луғати — М. Содиқова, Ў. Усмонова, 1977; Ўзбек адабий талаффузи луғати, 1984; 10. Сўзларнинг морфем тузилишини кўрсатувчи морфем Луғат (А. Ғуломов ва б. Ўзбек тилининг морфем луғати, 1977). 11. Сўзлиги фразеологик бирликлардан иборат бўлган фразеологик Луғат (М. Содиқова. Русча-ўзбекча фразеологик луғат, 1972; Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати 1978). 12. Сўзларнинг қўлланиш микдори ва фоизи ҳақида маълу-мотберувчи частотали Луғат (И. А. Киссен. Словарь наиболее употребительных слов современного узбекского литературного языка, 1972). 13. Сўзлар тескари томондан бўлган алифбо тартибига кура жойлаштирилган терс (чаппа) Луғат (Р. Қўнғуров ва А. Тихонов. Ўзбек тилининг чаппа луғати, 1968). 14. Сўзликни таркиб топтирувчи сўзлар рўйхати маълум мавзуларга бўлиб бериладиган тематик (мавзули) Луғат (А. Тихонов ва б. Русско-узбекский тематический словарь, 1975). 15. Сўзликлари омоним, синоним, антоним, пароним сингари луғавий бирликлардан иборат бўлган омонимлар Л. и, синонимлар Л. и, антонимлар Л. и, паронимлар Л. и (Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли лугати, 1984; А. Ҳожиев.
Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати, 1974; Ш. Раҳматуллаев ва б. Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати, 1980; А. Маъруфов. Паронимлар луғати, 1974). 16. Сўзлиги атоқли отлар ёқи жой номларидан иборат бўлган антропонимик ва топонимик Луғатлар (Э. Бегматов. Ўзбек исмлари, 1991; Э. Бегматов. Ўзбек исмлари маъноси. 14600 исм изоҳи, 1998; 3. Дўсимов ва X. Эгамов. Жой номларининг изоҳли луғати, 1977). 17. Маълум бир ёзувчи ёки асар тилида қўлланган сўзларни изоҳловчи. Луғат (Навоий асарлари луғати, 1972; Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати, 1 — 4-ж. лар, 1983—84; Б. Ҳасанов, «Қуръони Карим» сўзларининг арабча-ўзбекча кўрсаткичли луғати, 1995). 18. Сўзлиги маълум бир фан ва техника тармоғи, ижтимоий ёки хўжалик ҳаётининг бирор соҳасига оид сўз-терминлардан иборат бўладиган терминологик Луғат лар. Бундай Луғатлар сўзликнинг берилиши ва изоҳланишига кўра, энциклопедик Луғат билан лингвистик Луғат белгиларига эга бўлади (1925 й. дан ҳозирги кунгача Узбекистонда 50 дан ортиқ соҳа бўйича 140 тага яқин терминологик луғат нашр этилган; улар соҳа тер-минологияларини тартибга солишга хизмат қилади).
Луғат турлари юкрридагилар билан чегара-ланмайди. Юқорида, асосан, ўзбек луғатчилигида мавжуд бўлган ва амалда фойдаланиб келинаётган Луғат турларигина кўрсатилди. Бу нарса Луғат ларпиш вазифа доираси нақадар кенглшини ва уларнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Ад.: Ҳозирги ўзбек адабий тили, Т., 1980; Ўзбек тили лексикологияси, Т., 1981; Ахманова О. С, Словарь лингвистических терминов, М., 1969; Лингвистический энциклопедический словарь, М., 1990. Абдуваҳоб Мадвалиев.