ЛЮКСЕМБУРГ (Luxembourg, Luxemburg) , Люксембург Буюк Герцоглиги (Grand-Duche de Luxembourd, Grossherzogtum Luxemburg) — Ғарбий Европадаги давлат. Майд. 2586 км2. Аҳолиси 443 минг киши (2001). Пойтахти — Люксембург ш. Маъмурий жиҳатдан 3 округга, округлар кантонларга, кантонлар комму-наларга бўлинади.
Давлат тузуми. Люксембург — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1868 й. 17 окт. да кучга кирган, унга 1919, 1948 ва 1956 й. ларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — Буюк Герцог (2000 й. дан Анри). Қонун чиқа-рувчи ҳокимият — Депутатлар палатаси (бир палатали парламент). Ижроия ҳоки-миятни Буюк Герцог тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади. Л . да Давлат кен-гаши бор, унинг 21 аъзоси Буюк Герцог томонидан умрбод тайинланади.
Табиати. Мамлакат ҳудудининг кўп қисми тепаликлар учраб турадиган 300— 400 м баландликдаги текисликлардан иборат. Шим. да Арденна ва Рейн Сланецли тоғларининг тармоқлари (бал. 400— 500 м) жойлашган. Темир руда, сланец, оҳактош конлари бор. Иқлими мўътадил, юмшоқ. Янв. нинг ўртача т-раси 0 дан 2° гача, июлники 17° атро-фида. Йиллик ёғин 700—800 мм. Дарёлари зич, сертармоқ, асосий дарёси — Мозель. Тупроги аксар қисмида қўнғир ўрмон ва чимли подзол тупроқ. Л. ҳудудининг 1/3 қисми (асосан, шим.) ўрмон.
Аҳолисининг 71% люксембурглар 29% чет элликлар (итальянлар, немислар, французлар ва б.). Расмий тиллари — немис, француз тиллари ва Люксембург шеваси (франсик мозе-лан), бу шева 1982 й. авг. даги қонунга биноан, миллий тил мақомини олган. Диндорларнинг аксари католиклар (95% дан ортиқ), протестант, яҳудийлар ҳам бор. Адолисининг 86% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Люксембург, Эш.
Тарихи. Мил. бошларида Люксембург ҳудуди Рим империяси, мил. 6—7-а. ларда Франклар давлати таркибига кирган. 963 й. дан графлик, 1354 й. дан герцоглик, Люксембург қалъаси унинг маркази бўлган. Ўрта асрларда Люксембург ҳудуди Испанияга, сўнг Австрия ва Францияга тобе бўлган. 1814—15 й. Вена конгресси қарори билан расман мустақил давлат — Л. Буюк герцоглиги тузилган, уни 1890 й. гача Нидерландия қироли бошқарган. Люксембургнинг ҳоз. чегаралари 1839 й. Бельгия-Нидерландия шартномаси асосида белгиланган (бу сана Л. мустақиллиги йили сифатида байрам қилинади). 1867 й. Лондон конференциясида Люксембург «абадий бетараф» давлат деб эълон қилинди. 1890 й. да Л. Нидерландия бошкарувидан қутулиб, тўла мустақилликка эришди. 1921 й. дан Бельгия билан иқтисодий, жумладан, божхона иттифоқи-да. 1 – ва 2-жаҳон урушлари вақтида Германия Л. бетарафлигини бузиб, унинг ҳудудини босиб олди. 1945 й. фев. да Люксембург ҳудуди Америка-Англия қўшинлари томонидан озод қилинди. 1948 й. да Люксембург конституциясидан Люксембургнинг бетарафлиги ҳақидаги модда чиқариб ташланди. Люксембург —1945 й. дан БМТ аъзоси. 1991 й. 31 дек. да ЎзР суверенитетини тан олди ва 1992 й. 10 июнда дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 23 июнь — Буюк Герцог тугилган кун (1921).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Кўкатпарварлар альтернатив партияси, 1983 й. тузилган; Христиан-социал партия, 19-а. нинг 70-й. ларида ташкил топган; Л. социалистик ишчи партияси, 1902 й. да асос солинган; Л. демократик партияси, 1946—47 й. ларда вужудга келган; Кўкатпарварларнинг экологик ташаббус рўйхати партияси, 1989 й. да тузилган: Л. Коммунистик партияси, 1921 й. да асос солинган; Демократия ва пенсия тенглиги учун ҳаракат қўмитаси, 1989 й. да тузилган. Люксембург умуммеҳнат конфедерацияси 1919 й. да ташкил топган; Л. христиан касаба уюшмалари конфедерацияси, 1921 й. да тузилган; Л. касаба уюшмалари мустақил бирлашмаси, 1978 й. ташкил этилган.
Хўжалиги. Люксембург — юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24,6%, қ. х. улуши 1,4%. Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари: қора металлургия, кимё, кўнчилик, цемент, фаянс, ёгочсозлик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати. Йилига 1,4 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Люксембург аҳоли жон бошига чўян ва пўлат и. ч. да дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Металлургия саноати учун керакли кўмир ва кокс Германиядан, темир руданинг кўп қисми Франциядан оли-нади. Асосий металлургия к-тлари Люксембург ш. ва темир конлари ат-рофида жойлашган. Домна шлакидан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади. Асосий саноат марказлари: Люксембург (атрофлари), Дифферданж, Эш, Дю-деланж ш. лари. Қ. х. да фойдаланиладиган ерлар майдони 135 минг га га яқин.
Кичик-кичик деҳқон хўжаликлари кўп. Механизация ва рентабеллик даражаси жуда юқори. Ғалла (буғдой, арпа, сули, жавдар), картошка, сабзавот етиштирилади. Дарё водийларида боғдорчилик, токчилик ривожланган. Қ. х. га яроқли ерларнинг 50% га яқини ўтлоқдан иборат. Чорвачиликда жами қ. х. маҳсулотининг 80% ҳосил қилинади. Қорамол ва чўчқа боқилади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади. Чет эл сайёҳлиги ривожланган. Люксембург ҳудудидан халқаро т. й. ва автомобиль йўллари ўтади. Т. й. узунлиги — 275 км ва автомобиль йўллар уз. — 5 минг км. Авиация транспорта ривожланган. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 90% га яқини четга чиқарилади. Четдан машина ва ускуна, минерал хом ашё, газлама, нефть хамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва б. келтирилади. Савдосотикдаги асосий мижозлари: Европа Иттифоқи мамла-катлари. Люксембург — Ғарбий Европанинг мо-лиявий марказларидан бири. Бу ерда кўпгина банк ва компанияларнинг идоралари жойлашган. Пул бирлиги — Люксембург франки; Бельгия франки ҳам тенг муомалада.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Люксембургда 6—15 ёшдаги болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Бошлангич мажбурий мактабда ўқиш муддати —8—9 й., ўрта мактабда (пулли) —6—7 й., замонавий лицейда — 6 й., классик лицейда — 7 й. Л. да олий ўқув юртлари йўқ. 1969 й. да хорижий ун-тларга бориб ўқишга тайёрловчи ун-т маркази очилган. 1973 й. да барпо этилган Меҳнат унти тўла махсус маълумот бермайди. Мамлакатда бир неча коллеж ва консерватория бор. Илмий муассасалари: Табиатшунослар жамияти (1872), бактериология лаб., тиббий тадқиқот коллежи (1818), Буюк Герцог инти (тарих, тиббиёт, табиий фанлар, тилшунослик, адабиёт ва санъат, ижтимоий фанлар секциялари бор) ва б. Люксембург ш. да Миллий кутубхона (1798), Миллий музей ва расмлар кўргазмаси мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва тслекўрсатуви. Люксембургда бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Асосийлари: «Люксембургер ворт», «Вуа дю Люксембург». («Люксембург овози», немис ва француз тилларида чиқадиган кундалик газ., 1848 й. дан), «Тагеблатцайтунг фир Летцебург» («Люксембург кундалик варақагазетаси», немис ва француз тилларида чикадиган кундалик газ., 1912 й. дан), «Летцебургер журналь» («Люксембург газетаси», немис ва француз тилларида чиқадиган кундалик газ., 1880 й. дан), «Репюбликэн лоррэн» («Лотарингия республикачиси», француз тилида чиқадиган кундалик газ., 1961 й. дан), «Цайтунг фум летцебургер фоллек» («Люксембург халқи газетаси», немис тилидаги кундалик газ., 1946 й. дан), «Социале фортшрет» («Ижтимоий тараққиёт», немис тилида 2 ҳафтада бир марта чиқадиган жур., 1920 й. дан), «Эко де л’ эндюстри» («Саноат акс садоси», француз тилидаги ойлик жур., 1920 й. дан), «ОГБ-Л—актюэль/актюалите» (Л. касаба уюшмалари мустақил бирлашмасининг немис, француз тилларида ва Люксембург шевасида чиқадиган ҳафтаномаси, 1919 й. дан). Радио — Теле Люксембург хусусий компанияси, 1931 й. да тузилган; у «Компани люксембуржуаз де теледиффюзьон»нинг бош компаниясидир.
Меъморлиги. Люксембург ҳудудидан ибтидоий маданият ёдгорликлари (дольменлар, тошдан ясалган ҳашаматли мақбаралар, сопол идишлар), кельтларнинг бадиий ҳунармандчилик буюмлари, Рим ҳукмронлиги даврига оид ҳаммом, қўшин қароргохлари, миноралар, қабариқ тасвирлар, нақшлар топилган. Илк ўрта асрларда Вианден қалъасининг роман услубидаги ибодатхонаси, Эхтернах монастири ва базилика турида Санкт-Виллибрордус черкови қурилган. Шу даврга мансуб кўпданкўп қаср ва қалъаларнинг харобалари, айниқса, Арденна тоғи этакларида кўплаб сақланиб қолган. 16-а. 2-ярмидаги айрим иншоотларда Уйғониш даврига хос ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган белгилар (Люксембург ш. даги ратуша, ҳоз. герцог саройи) пайдо бўлди, 17-а. да барокко услубида Витранж, Вильц ва б. қасрлар қурилди. 17-а. 2-ярмида қасрларнинг стратегик аҳамияти йўқолиб, улар зодагонларнинг хусусий қароргохларига айланди. Катта ва кичик янги қасрлар қурилди, эскилари таъмирланди, ҳашамдор қилиб безатилди. 19-а. да классицизм, 20-а. бошларида эклектика ёйидди. Замонавий меъморлик намуналаридан Радио уйи, Миллий театр, Эш ва Дюделанж яқинидаги турар жойларни, Мершдаги кимё з-ди биносини кўрсатиш мумкин.
Тасвирий санъати. 8 — 10-а. ларда миниатюра вужудга келди. Жумладан, Эхтернах миниатюра мактаби шуҳрат қозонди. 14—16-а. ларда черковлар гузал расмлар билан безатилди, ҳайкалтарошлик ривожланди. 18-а. нинг 2-ярмида безакли амалий санъат (фаянс, мебель, металл буюмлар ясаш) равнақ топди. 19-а. санъатида (Ж. Б. Фрезе, М. Кирш каби рассомлар асарларида) француз мактабининг таъсири сезилади. 1-жаҳон урушидан кейин француз фовизми ва немис экспрессионизми урф бўлди. Машҳур мўйқалам соҳиби Й. Куттер ижоди бунга мисол бўла олади. Унинг асарларида хўрланган ночор кишилар тақдирига ачиниш туйғуси акс этган. Рассомлар В. Кесселер, Ж. Пробст, М. Хофман ва б. А. Матисс, П. Пикассо йўлидан бордилар, ҳайкалта-рош Л. Верколье абстракт композици-ялар яратди.
Ўзбекистон — Л. муносабатлари. 1996 й. Италиянинг Флоренция ш. да тузилган «Ўзбекистон Республикаси б-н Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик ҳақида битим» Ўзбекистон билан Люксембургнинг савдо-иқтисодий муносабатлари учун ҳам ҳуқуқий негиз яратди. 1997 й. июлда Люксембургда иккала давлат ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бўйин товланишининг олдини олиш қақида конвенция имзоланди. 1998 й. апр. да Ўзбекистон билан Бельгия—Л. Иқтисодий Иттифоқи ўртасида инве-стицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимга имзо қўйилди.
ЎзР билан Люксембург ўртасидаги товар айланмаси 2000 й. да 0,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. ЎзРда Люксембургнинг транспорт хизмати кўрсатувчи «Астрос С. А.» фирмасининг ваколатхонаси мавжуд.