ЛЮТНЯ

ЛЮТНЯ (араб, ал-уд — хушбўй дарахт) — торли тирнама мусиқа чолғуси. Косахонаси, катта, дастаси калта ва кенг, қулоклар жойлашган учи қайрилган. 6 — 11 ичак тори, 4 (16-а. дан бошлаб 11) пардаси бўлган. Ўрта Осиёдан араб мамлакатлари орқали Испания ва Сицилияга ўтган уд асосида юзага келиб, 14-а. да Лютня номи билан бутун Европага тарқалган. Садоланиши, Европа кўповозли (асосан, гомофония услубидаги) мусиқасига хос парда тузилиши, товушқатор тизими билан ўтмишдошидан фарққилган. Уйғониш даврида Лютня якканавоз ва ансамбль чолгуси сифатида Европа мусиқа маданиятида асосий ўринни эгаллаган. Лютня учун композиторлар махсус асарлар яратган, халқ куйларини қайта ишлаган. Лютня асарларининг ноталари табулатура тарзида чоп этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЮТНЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСПАНИЯ
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты