ЛЮТОСЛАВСКИЙ

ЛЮТОСЛАВСКИЙ (Lutoslawsky) Ви тольд (1913.25.1 — Варшава — 1994) — поляк композитори, дирижёр, пианиночи. Швеция Қироллик мусиқа академияси аъзоси (1962), замонавий мусиқанинг Халқаро жамияти вице-президенти (1965 й. дан), Варшава унти ва б. олий ўқув юртлари дри (1973). Варшава консерваториясининг фортепиано (1936) ва композиция (1937) синфларини тугатган. 1962 й. дан Европа ва Америка мамлакатларида компо-зициядан даре берган. Илк асарлари неоклассицизм услубига яқин. «Силезия триптихи» (1951), Оркестр учун концерт (1954) ва б. асарларида поляк фольклорный замонавий композиторлик услублари билан боғлаган. Б. Барток хотирасига багишланган «Мотам мусиқаси» (1958), «Венециан ўйинлари» (1961), «Анри Мишонинг 3 поэмаси» (1964), «Оркестр учун китоб» (1968), 3 симфония (1947—84)си ва б. машҳур. Алеаторика, назоратли додекафония, сонористика ва б. замонавий услублар асосида яратилган асарлари теран маъноси, мусиқа тилининг ўзига хослиги, оркестр воситаларининг ёрқинлиги, композицион мукаммаллиги билан ажралиб туради. Польша давлат (1952, 1955, 1964), ЮНЕСКОнинг Халқаро мусиқа кенгаши (1983, 1985), Халқаро композиторлар минбари (1959, 1964, 1968, 1985) мукофотлари лауреати.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЮТОСЛАВСКИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
МУСИҚА
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты