ЛЯОНИН

ЛЯОНИН — Хитойнинг шим.шарқий қисмидаги провинция. Жан. дан Сариқ денгиз ўраб туради. Майд. 151 минг км2. Ахолией 41,57 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Шэньян ш. Ер юзаси ўрқирли (30% майдони текислик), шарқида тоғли. Иқлими муссонли иқлим, ёзи иссиқ ва сернам, қиши совуқ, қор кам ёғади. Йилига 500—1000 мм гача ёғин ёғади. Асосий дарёси — Ляохэ. Тоғлар кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар билан крпланган, текислик қисми дашт. Л. — мамлакатнинг муҳим саноат р-нларидан. Кончилик саноати (тошкўмир, ёнувчи сланец, темир рудаси, рангли металл рудалари олинади), кора ва рангли металлургия, ма-шинасозлик (кемасозлик, вагонсозлик, электротехника буюмлари, кон саноати жихрзлари, станоклар, тракторлар и. ч.) ривожланган. Киме, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Асосий саноат марказлари: Шэньян, Аныпань, Бэньси, Фушунь. Қ. х. да деҳқончилик етакчи ўринда. Буғдой, шоли, маккажўхори етиштирилади. Техника экинларидан пахта, каноп, тамаки, ер ёнғоқ экилади. Ипакчилик ривожланган. Балиқовланади. Туз олинади. Асосий портлари — Далянь, Инкоу.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЯОНИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты