ЛЎЛАПАРДОЗ (форс, лўла — ғўла) — ўймакорликда пардоз тури; бўртма (рельеф) нақшнинг новда ва чизиклари (таноб, рафтор)га ярим думалоқ шакл беришда қўлланилади. Лўлапардозда ўйманинг чуқурлиги камаяди ва нақш майин кўринишга эга бўлади. У майин шакли, чока пардоз ва пахпардоз билан бирга қўлланилганда ўзига хос уйғунлиги б-н ажралиб туради. Ганч, ёғоч, тош ўймакорлигида кенг қўлланилади. Жумладан, марғилонлик ёғоч ўймакори У. Аҳмедов, асосан, шу усулда ишлаган, унинг ишлари (эшик, курси, қутича ва б.) да Лўлапардоз юксак маҳорат билан бажарилган.