МАГНЕТИЗМ

МАГНЕТИЗМ (магнит сўзидан) — электр токларнинг ўзаро таъсири, токлар ва магнитлар ёки магнит моментга эга булган жисмлар орасидаги мавжуд ўзаро таъсир жараёнида содир буладиган ҳодисалар. Бу таъсир магнит майдонга боғлиқ. Магнит майдон эса микрозарралар (электрон, протон, нейтрон) нинг элементар магнит майдони туфайли пайдо бўлади. Микрозарраларнинг магнит майдони уларнинг тузилишига ва маълум йўналишидаги тартибли ҳаракатига боғлиқ.

Мил. ав. 1-а. даги хитой ёзма маълумотларида Магнетизм ҳақидаги баъзи тушунчалар учрайди. Магнитларнинг ўзаро таъсири, шунингдек, табиий магнит бўлаги б-н темир қириндиларининг магнитланганлиги қад. юнон олимлари асарларида бор. Ўрта а. ларда магнит компаси кенг ишлатилганлиги туфайли Европада магнит ҳақидаги тушунчалар тажрибаларда ўрганила бошлади. Кейинчалик Магнетизм ҳақидаги маълумотларни. У. Гильберт умумлаштирди ва «Магнит, магнит жисмлар ва катта магнит — Ер ҳақида» деган китоб езди. Сўнгра Магнетизм таълимоти Р. Декарт, рус физиги Ф. Эпинус ва Ш. Кулон ишларида бирмунча ривожлантирилди. Электр ва магнит ҳодисалари орасидаги боғланишни Эпинус ва Кулон аниқладилар. 1820 й. да X. Эрстед электр токининг магнит майдони бўлишлигини топди. Сўнгра А. Ампер, К. Гаусс, немис олими В. Вебер бу соҳада кўп иш қилдилар.

Магнетизм ҳақидаги янги йўналиш, яъни Магнетизмни электромагнит майдон тасаввурлари асосида тушунтириш Магнетизм Фарадей ишларидан бошланади. Бу соҳага, айниқса, ферромагнит ва парамагнит хоссаларини ўрганишдаги К. Максвелл, рус физиги А. Г. Столетов, П. Кюри ва б. нинг илмий ишлари Магнетизмнинг макроскопик назарияси пойдеворини ташкил этади. Атом тузилиши кашф қилинганидан кейин, квант механиканинг ривожланиши туфайли Магнетизм таълимотида микроскопик йўналиш пайдо бўлди. Бу соҳада, айниқса, В. Паули, Л. Д. Ландау, В. Гейзенберг, П. Дирак ишлари муҳимдир. Магнетизмнинг микроскопик йўналишида диамагнетизм, парамагнетизм, ферромагнетизм-пинт: квант назариялари яратилди. Магнетизмнинг ривожланиши натижасида янги магнит материаллар (мас, юқори ва ўта юқори частота қурилмаларида ишлатиладиган ферритлар, шаффоф ферромагнитлар) вужудга келди.

Ҳар бир жисм маълум микдорда магнит хусусиятига эга. Шунинг учун жисмларнинг магнит хусусиятларини урганишда магнетиклар деган тушунча киритилган. Ер, Қуёш ва юлдузлар ҳам магнит хусусиятига эга (қ. Ер магнитизми). Магнит майдон космик фазода ҳам мавжудлигини космик зарядли зарраларнинг ҳаракатида кўриш мумкин. Магнетизм ҳодисаларининг космик фазодан микрозарраларгача тааллуқли бўлиши уларнинг фан ва мехникадаги аҳамиятининг ниҳоятда катталигини билдиради. Жисмларнинг магнит хусусиятлари Магнетизмга эга атомларнинг табиати ва улар ўртасидаги ўзаро таъсир характери билан аниқланади. Одатда, жисмлар Магнетизми электрон ваядро Магнетизм ларидан фарққилади. Магнетизм орбитал ва спин М. га бўлинади. Кимёвий элементларнинг Менделеев даврий системасипа жойлашишидан уларнинг магнит хусусиятларини аниқлаш мумкин. Мас, инерт газларнинг атом электрон қобиқларининг магнит қисмлари йўқ, чунки электрон қобиқнинг орбитал ва спин магнит моментларининг йиғиндиси нолга тенг. Ишқорий металларда атом, электрон орбитал моменти нолга тенг бўлгани учун, уларнинг магнит қиймати валент электроннинг спин моменти қийматига тенг. Жисм Магнетизми унинг таркибидаги микрозарралар ўзаро таъсири характерига боғлиқ. Шу туфайли Магнетизм жисмнинг ҳолатига (газ, су-юклик ёки кристалл, катта ёки кичик босимли, т-рали бўлишига) қараб ўзгариши мумкин. Магнетизм ҳодисаси электроникада, асбобсозликда, электронҳисоблаш машиналари, денгиз ва космик кемаларни кузатиш қурилмаларида, фойдали қазилмаларни геофизик усуллар б-н қидириш ишларида, автоматика, кинотехника, телемеханика ва б. соҳаларда кенг қўлланилади.

Ишлатилиш соҳасига кўра магнит материаллар маълум физик хоссаларга (мас, трансформатор ёки генератор ясашда ишлатиладиган бўлса, гистерезиста кам энергия йўқотиладиган ва юқори магнит киритувчанлик хоссасига, доимий магнит сифатда ишлатиладиган бўлса, юқори коэрцитив кучта ва қолдиқ магнитланганлик хусусиятига) эга бўлиши керак. Юксак частотали ускуналарда ферромагнит яримўтказгичлар кенг қўлланилади. Булардан электр қаршилиги катта бўлган ферритлар уюрма /иокларда кам энергия йўқотади. Магнит материалларнинг кимёвий таркибини ўзгартириш, термик ва механик ишлов бериш йўли ва б. усуллар б-н магнит материалларига зарур хусусиятларни бериш мумкин. Жисм структурасини аниқлашда ёки молекулалар стуруктураси ва кимёвий боғланишларни урганишда Магнетизм ҳодисасидан фойдаланилади. Газ, суюклик ва қаттиқ жисмларнинг магнит хусусиятларини чуқурроқ ўрганиш кимёвий реакция жараёнларида бўлаётган ҳодисаларни мукаммал ёритиш имкониятини беради. Техникада магнит усуллари билан назорат қилиш, жисмлардаги ички нуқсонларни аниқлаш (магнит дефектоскопияси) ва б. кенг ривожланмоқда.

Ад.: Вонсовский С. В., Магнетизм, Магнитные свойства диа-, пара-, ферри-, антиферро-, ферромагнетиков, Магнетизм, 1971; Увайт М ., Квантовая теория магнетизма [пер с англ. ], М., 1972.


Кирилл алифбосида мақола: МАГНЕТИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
ЭЛЕКТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты