МАДАНИЙ ҚАТЛАМ

МАДАНИЙ ҚАТЛАМ (археологияда) — инсон фаолиятининг излари (қад. иншоотлар, қурилиш ва хўжалик чиқиндилари, кул ва ҳ. к.) сақланган ер қатлами. Қалинлиги бир неча см дан бир неча 10 м гача бўлиши мумкин. Маданий қатлам ўтмишимизнинг ғор ва унгурларда, даре ва кўл бўйларида қад кўтарган макон ва манзилгоҳларда ҳосил бўлган маданий қолдиқларнинг жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳодда даврма давр, устма-уст жойлашишини ифодалайди. Одатда, археологик ёдгорликлар бир ёки бир неча Маданий қатлам ли бўлиб, уларнинг жойлашиши, горизонтларга бўлиниши, уларда учрайдиган археологик топилмаларнинг хусусияти ва даврийлигига қараб, уларнинг нисбий ва мутлақ ёши аниқланади. Одамлар маълум жойда муайян даврдагина яшаса бир Маданий қатлам ли ёдгорлик ҳосил бўлади. Бир жойда давом этган узлуксиз ҳаёт эса кўп Маданий қатлам ли ёдгорликларни вужудга келтиради (мас, Афросиёб, Қанқа, Бухоро, Ерқўрғон ва б.). М. қ. кишилар фаолиятининг қолдикларини ўрганиш ва шу қароргоҳнинг тарихини тиклаш мақсадида қазилади.

Ад.:Гарден Ж. К., Теоретическая археология, Маданий қатлам, 1983; Дикшит С. К., Введение в археологию, Маданий қатлам, 1960.


Кирилл алифбосида мақола: МАДАНИЙ ҚАТЛАМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ТАРИХ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты