МАКАРОН САНОАТИ — озиқ-овқат саноатининг макарон маҳсулотлари тайёрловчи тармоғи. Макарон маҳсулотлари махсус макаронбоп ун (таркибида камида 28—30% ли клейковина бўлган олий ва 1навли нонбоп ун)дан тайёрланади. Макарон маҳсулотлари тайёрлашда макарон хамирига бойитувчи кушимча маҳсулотлар (тухум, қаймоги олинмаган қуритилган сут ва б.) қушилади. Макарон маҳсулотларининг озиқавий истеъмол афзаллиги шундаки, у физик-кимёвий таркибини йўқотмасдан кўп вақт сак^паниши мумкин, сув тортмайди, ташишга қулай, ундан тез вақтда турли таом тайёрлаш мумкин, таркибидаги углевод модлалар инсон аъзоларига тез ҳазм бўлади. 14-а. нинг ўрталаригача макарон маҳсулотларини тайёрлаш, асосан. уй шароитларида амалга оширилган. 14-а. охирига келиб. Италияда оддий ускуналар билан жиҳозланган иехларда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланган. Италияда 18-а. нинг 60-й. ларида от билан ҳapaкатга келтирилувчи биринчи макарон ф-каси қурилди, кейинчалик бундай корхоналар Франция ва Германияда пайдо бўлди. Россияда илк макарон ф-каси Одесса ш. да 1797 й. ла рўйхатга олинган. Х°з. макарон маҳсулотлари тайёрлаш технологиялари ривожланиб, хамирни қориш, уларга турли шакл бериш, маҳсулотларни қуритиш каби мураккаб ишлар тўлиқ механизациялаштирилган. Ўзбекистонда дастлабки макарон маҳсулотлари шилаб чиқарадиган макарон ф-каси 30-й. ларда Тошкентла қурилган. 1940 й. да республикала 7 минг т макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 1990-й. лар бошида Ўзбеки-стонла «Ўздонмаҳсулот» давлатакци-ядорлик компанияси корхоналарида Италия ва Швейцария фирмалари ускуналари ўрнатилган энг замонавий макарон цехлари қурила бошлади. 2000-й. да шунлай цехлар сони 75 тагача етди ва 65 минг т турли пав макарон маҳсулотлари ишлаб чикарилди. Бундан та-шқари «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияси таркибида 272 кичик макарон цехлари фаолият курсатади. Улар томонидан 2002 й. да 13,8 минг т маҳсулот тайёрланган.
Жаҳонда макарон маҳсулотлари и. ч., экспорт қилиш ҳамда истеъмол этишда Италия, АҚШ, Бразилия, Миср ва Туркия давлатлари етакчи ўринда туради.
Ад.: Медведев Г. М., Технология макаронного производства, Макарон саноати, 1998.
Пўлат Турсунхўжаев.