МАККАЖЎХОРИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ — маккажўхорини зарарлайдиган ҳашаротлар. 70 га яқин тури бор. Асосийлари: кўсак қурти, карадрина, кузги тунлам, симкурт, леукан тунлами, маккажўхори капалаги, маккажўхори бита, маккажўхори сусткаши ва б.
Леукан тунлами (Leucania vitellina Hb.) — капалаклар туркумининг Leucania авлодига мансуб ҳашарот. Маккажўхорини 7—9 барг чиқарган фазасида барги, гули, рўваклари ва сўтасини зарарлайди. Бу ўсимликка 4 та турдаги Леукан тунламлари зиён етказади.
Капалагининг қаноти ёзилганда 40—44 мм. Олдинги қаноти оч сарғиш, кўндаланг йўлчалари қизғиш рангда. Курти 40—45 мм, окдмтиркизғиш, танасининг устида оқиш ранг узунасига кетган йўлчасида қора нуқталари бор.
Маккажўхори капалаги (Pyrausta nubilalis Hb.) — капалаклар ёки тангачақанотлилар туркумига мансуб ҳашарот. Ҳаммахўр. Зарарланган маккажўхори поялари ва сўталари синиб тушади. Капалагининг қаноти ёзилганда 27—28 мм. Қанотлари сарғишкулранг. Қурти 25 мм гача, оқ ёки қорамтирсарғиш. Танасининг олдинги бўғимларида 4 тадан ва кейинги бўғимларида 2 тадан кора холлари бор. Баҳорда поя ичида ғумбакка айланади ва 10—25 кундан сўнг капалаклари учиб чиқади. Капалаклари кечқурунлари учади. Капалаги 3—8 ҳафтагача ҳаёт кечиради, 250—350 тагача тухумини ўсимлик барглариғшнг остки томонига ва сўталарга йўл-йўл қилиб қўяди. Тухумдан чиққан қуртлари уч ёшгача барг б-н, сўнг поянинг ичига кириб овқатланади. 2—3 авлод беради.
Маккажўхори бити (Aphis maridis Fitcn.) — тенгқанотлилар туркумига мансуб ҳашарот. Уз. 1,04—2,18 мм, оч-яшил, боши қўнғир рангда. Маккажўхорининг барги, пояси ва сўтасини сўриб зарарлайди, барг ва по-ясида майда қизғиш доғлар ҳосил бўлади. Қаттиқ зарарланган барглари сар-ғайиб қурийди. Мавсумда 10 тагача авлод беради. Баҳорда ва кузда жуда тез ривожланади.
Маккажўхори сусткаши (маккажўхори қора қўнғизи) (Pedinus femoralis L.) — қора қўнғизлар оиласига мансуб қўнғиз. Танасининг уз. 7,5—9,6 мм; ранги қора, қанотлари ривожланмаган, уст қанотлари эса бирлашиб кетган. Личинкаси узун, сариқ. Қурғоқчилик йиллари экинларга катта зарар етказади. Қўнғизи ва личинкаси қишлайди; тухумини баҳорда тупроқнинг офтоб яхши тушадиган юза (10 см ча чуқурликка) қатламига қўяди. Тухумининг ривожланиши 9—15 кун давом этади. Личинкаси қишлаб чиққач, келаси йили июнь—июлда ғумбакка айланади. Ёш қўнғизлар июлда ҳам тухум қўяди. Личинкалари экилган уруғларни еб ва ўсимлик илдиз бўғзини кемириб зарар келтиради.
Маккажўхори симқурти (Agritosmeticulosus Cand.) каттикканотлилар ёки қўнғизлар туркумининг қирсилдоқ қўнғизлар оиласига мансуб ҳашарот. Асосан, танасининг уз. 7,5 — 9,6 мм. Ранги қора. Қанотлари ривожланмаган, устки қанотлари бирлашиб кетган. Личинкаси симсимон, ингичка танали. 2—2,5 мм узунликда, сариқёки қўнғир рангли бўлади. Личинкасининг ривожланиши 3—4 йилгача давом этади, етилган личинкалари кузга бориб ғумбакка айланади, ундан чиққан қўнғизлари қишлаб қолади. Келгуси йилнинг куклами ёки ёзида қўнғизлари тупроқ остидан чиқади. Урғочиси тупроқнинг юза қаватидаги ёрикдарга ёки кесаклар тагига биттабиттадан ёки тўп-тўп қилиб 150 тагача тухум қўяди. Тухумдан 20—40 кунда сариқ бошли оқ личинкалар чиқади. Личинка ўсган сари танаси сарғаяди. Бу ҳашарот тупрокда униб келаётган уруғларни ва ўсимлик илдизларини кемириб зарарлайди.
Кураш чоралари: қишловчи зараркунандалар ўчоқларини йўқотишга қаратилган агротехника тадбирларини ўтказиш; ерни чуқур шудгорлаш, далани ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлардан тоза тутиш; экишда уруғликни дорилаш; инсектицидлар пуркаш; зараркунандалар ялпи тухум қўйиши даврида трихофаммалардан фойдаланиш ва б. Султон Алимуҳамедов.