КАПАЛАКЛАР

КАПАЛАКЛАР, тангачақанотлилар (Lepidoptera) — тўлиқ метаморфоз билан ривожланадиган ҳашаротлар туркуми. Мезозойнинг бошларида келиб чиққан; асосий оилалари палеогеннинг бошларида шаклланган. Қазилма қолдиқлари, асосан, бўр давридан маълум. Кўпчилик Капалакларнинг оғиз органлари юксак ихтисослашган сўрувчи хартумдан иборат бўлиб, бошининг остки томонида спирал шаклда ўралиб туради. Пардасимон қанотлари рангли тангачалар билан қопланган. Қанотларининг ранги, айниқса, уларнинг турли рангда товланиши рангсиз тангачаларнинг ёруғлик нурини ҳар хил бурчак остида сингдириши б-н, қора, сариқ ва б. рангли доғлар эса пигмент билан боғлиқ. Мўйловларининг шакли ва узунлиги ҳар хил. Ёзилган қанотлари 3,2 мм дан (митти куячалар) 300 мм гача (тунламлар). Тухумларининг шакли хар хил бўлиб, систематик аҳамиятга эга. Қуртларида 3 жуфт кўкрак оёкдари билан бирга 5 жуфт сохта қорин оёқлари ҳам бўлади. Ғумбаклари ёпиқ (кўпинча, пилла ичида), тубан вакилларида очиқ (эркин) бўлади. Капалаклар одатда, тубан Капалаклар (тенг қанотлилар) ва юксак Капалаклар (ҳар хил қанотлилар) кенжа туркумларига бўлинади. Айрим ҳолларда оғиз органлари кемирувчи типда бўлган тишли куялар алоҳида кенжа туркумга ажратилади. Капалаклар туркумининг системаси аниқ ишлаб чиқилмаган, 100 дан 200 гача оилага ажратилади. 140 мингга яқин тури маълум. Капалаклар фаунаси, айниқса, тропик минтақада хилма-хил. Ўзбекистонда 1500 га яқин тури аникланган. Тунлам капалаклар, одимловчилар, барг ўровчилар оилалари, оловранг Капалакларлар, куялар катта оилалари, айниқса, турларга бой.

Кўпчилик Капалаклар шомда ёки кечаси, айримлари кундузи фаол ҳаёт кечиради. Вояга етган Капалаклар гул нектари ёки ўсимлик (баъзан қайвонлар) шираси билан озиқланади. Кўпчилик Капалаклар имагосининг оғиз органлари редукцияга учраган, озиқланмайди (афагия). Тишли тунламлар гул чанги б-н озикланади. Капалаклар вояга етган даврида бир неча кун, ҳатто бир неча соатдан (озиқланмайдиган турлари) бир неча ойгача (вояга етган даврида қишлайдиган Капалаклар) яшайди. Кўпчилик Капалакларнинг қуртлари фитофаг, лекин сапрофаглар, керотофаглар (юнг ва патхўрлар), йиртқичлар, ҳатто паразитлар (тропикада) ҳам учрайди. Йиллик ривожланиш цикли турлича; кўпчилик турлари (моновольтинлар) йилда бир марта, бошқалари (би-ва пол ивол ьти н л ар ) икки ёки кўп марта наел беради; дарахтларнинг ёғочлик қисмида ривожланадиган турлари генерацияси 2—3 йил давом этади. Одатда, қуртлик даврида, баъзи турлари имаго ёки тухум даврида қишлайди. Айрим турларининг д и а пауз а си турли ривожланиш даврларида ўтади. Баъзи Капалаклар, айниқса чўлда тарқалган турлари езда ҳам диапаузага ўтади. Кўпчилик Капалаклар (аксарият, ихтисослашганлари) ўсимликларни чанглатишда иштирок этади. Тут, айлант ва хитой дуб ипак қуртлари Капалаклари ипак олиш мақсадида қўлда боқилади. Кўпчилик Капалаклар қуртлари (тунламлар, куялар ва б.) қ. х. экинлари, ўрмончилик хўжаликлари (одимловчилар, барг ўровчилар ва б.), озиқ-овқат заҳиралари, юнг ва мўйнадан тайёрланган маҳсулотларга (куялар, тунламлар ва б.) катта зиён келтиради. Ўзбекистон қудудида Капалакларнинг 100 дан ортиқ тури мевали дарахтлар ва қимматбаҳр ёввойи ўсимликларга зиён келтиради. Баъзи турлари (мас, кузги, ундов, ғўза, кичик қуруқлик тунламлари ва б.) ғўза ҳамда унга йўлдош экинлар зараркунандаларидир. Кўпчилик Капалаклар, айниқса, кундузги турларининг сони яшаш муҳитининг бузилиши, заҳарли кимёвий моддалар ва ўғитларнинг қўлланилиши туфайли кескин камайиб бормоқда. Капалакларнинг бир қанча турлари муҳофаза қилинади. Аловиддин Ҳамраев.


Кирилл алифбосида мақола: КАПАЛАКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты