КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР

КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР, комплекс бирикмалар — марказий атом (ёки ион) ва у билан боғланган молекула ёки ионлар — лигандлардан ташқил топган комплекслар. Марказий атом (комплекс ҳосил қилувчи), одатда, акцептор, лигандлар эса электронларнинг донорлари бўлиб, комплекс ҳосил бўлганда улар орасида донор-акцептор ёки координацион боғ-ланиш вужудга келади. Комплекс электронейтрал ёки ноэлектролит, мусбат (комплекс катион) ёки манфий (комплекс анион) зарядли бўлиши мумкин. Mac, [Cu(NH,)4]2+, [Fe(CN)6]4\ Агар эритма ёки газ ҳолатидаги Координацион бирикмалар бир хил лигандлардан тузилган бўлса, комп-лексдаги барча боғлар бир хил, агар ҳар хил лигандлардан иборат бўлса, боғлар тавсифи лигандлар хоссаларига боғлиқбўлади. Mac, [W(CH,CN)(O)F4] комплексида доноракцептор, оддий ковалент боғлар ва қўш боғ ҳосил бўлади.

Одатда, оддий кимёвий бирикмаларнинг ўзаро бирикишидан мураккаброқ Координацион бирикмалар вужудга келади. Мас, темир ва калийнинг цианид тузлари бир-бири билан қўшилиб, Координацион бирикмалар — калий ферроцианидни ҳосил қилади: (FeCN)2+ 4KCN = K4[Fe(CN)6].

Комплекс ҳосил қилувчи марказий атом (юқоридаги мисолда — Ғе) Координацион бирикмалар ядроси (комплекс )ни, у билан боғланган (координацияланган) молекулалар ёки ионлар — лигандлар (юқоридаги мисолда — кислота қолдиғи CN) комплекснинг ички сфера сини ташкил этади. Фақат марказий атом билан лигандлардан иборат Координацион бирикмалар ҳам бор, мас, металларнинг карбониллари (TiCO)7, (CrCO)6, (FeCO)5 ва б. Марказий атом билан бевосита боғланмаган ионлар комплекс таркибига кирса, улар комплекснинг ташқи сферасида бўлади. Катионлар, мас, К4[Ғе(С1М)6]даги К+ ҳам, анионлар, мас, [Cu(NH3)4]SO4 даги SO^~ ҳам ташқи сфера ионларидир. Координацион бирикмалар формуласини ёзганда ташқи сфера ионлари квадрат қавсдан ташқарига чиқарилади.

Марказий атом билан бевосита боғланган ионлар ёки молекулалар сони унинг координацион сони (К. с.) деб аталади. Мас, K4[Fe(CN)6], (TiCO)7 ва [Cu(NH3)4]SO4 да марказий атомларнинг Координацион бирикмалар 6, 7 ва 4 га тенг.

Д. И. Менделеев даврий системасининг катта даврлари ўртасидаги (оралиқ) элементлар (Ti, V, Сг, Mn, Fe, Со, Ni, Си, Zn, Zr, Nb, Mo, Tc, Ru, Rh, Pd, Ag, Cd, Hf, Та, W, Re, Os, Ir, Pt, Аи, Hg, нодир ер элементлари, актиноидлар), баъзи металлмаслар, мас, В, Р, Si кўпинча комплекс бирикма ҳосил қилувчи марказий атомлар бўлиб, кислоталарнинг анионлари (Ғ-, С1-, Br-, S2-, WO2, SO42, РО43’ ва б.), шунингдек, О, N, P, S, Se, С атомларига эга бўлган нейтрал органик ва анорганик молекулалар ҳамда радикаллар лигандлар бўлиб қатнашиши мумкин. Ички сферасида кислоталарнинг анионлари бор К. б. (ацидокомплекслар) анорганик комплексларга яққол мисол бўла олади. Энг кўп Tap-калган лиганд — сувда оддий тузлар эриганда аквокомплекслар ҳосил бўлади, мас: СоС12 + 6Н2О = [Со(Н2О)6]2+ + 2С1-.

Кристалл аквокомплекслар кристаллогидратлар деб аталади. Тузлар турли органик ва анорганик суюқликларда эриганда ҳар хил сольвато-комплекслар (кристаллосольватлар) ҳосил бўлади. Аммиак бириктириш маҳсули — аммиакатлар, мас, [Ni(NH3)JCl2; спирт бириктириш маҳсули — алкоголятлар (қ. Алкоголят ва феонолятлар), эфир бириктириш маҳсули — эфиратлар ва ҳ. к. кристаллосольватларга киради. Мураккаб молекулалар марказий атомга кислород (сув, спирт, эфир ва б.), азот (аммиак, аминлар), фосфор (РС13, фосфин ҳосилалари), углерод ва б. элементларнинг атомлари орқали бирикади. Кўпинча, лигандлар ўз атомларидан бир нечаси билан марказий атомга бирикади, улар полидентат лигандлар деб аталади.

Баъзи бидетант лигандлар 1 та ёки 2 та марказий атомлар билан бирикиб, 4, 5, 6 аъзоли ҳалқалар ҳосил қилади. Бундай Координацион бирикмалар хелат бирикмалар деб аталади.

Координацион бирикмалар эритма, кристалл ва газ ҳолатида бўлади. Кимёбиол. жараёнларида ҳам Координацион бирикмаларнинг ўрни муҳим. Хлорофилл, гемоглобин, энзимлар Координацион бирикмалар синфига мансуб. Кўпгина доривор моддалар (коамид, феррамид ва б.), кобальт, темир ионларининг никотинамид билан бирикмаси Координацион бирикмалар ҳисобланади.

Координацион бирикмаларнинг номланиши. ИЮПАК системасига биноан, Координацион бирикмалар формуласини ёзишда аввало марказий атом, сўнгра ионли ва нейтрал лигандлар кўрсатилади. Ички ва ташқи сфералар квадрат қавс билан ажратилади. Мас, [Cr(H2O)6](SO4)3, [Co(NO3)(NH3)5] Cl2. Марказий атомнинг заряди қавс ичида рим рақами билан ифодаланади: К2[РЬВг6] — калий гексабромопалладат (IV), [Fe(NH3)6]Cl2 — гексааминтемир (II) хлорид.

Комплекс анионлар охирига «ат», анионли лигандларга эса «о» қўшимчаси қўшилади: Fe3[Fe(CN)6]2 — темир (II) гексацианоферрат (III), K2[PdCl4] — калий тетрахлороплатинат. Агар Координацион бирикмалар таркибида нейтрал лигандлар бўлса: Н2О (аква), NH3 (аммин), N0 (нитрозил), СО (карбонил) сўзлари қўшилади. Мас, [А1(ОН)(Н2О)5]2+ – пентааквагидроксоалюминий (II) — ион, [Hg(NH3)2]Cl2 — диаминсимоб (II) — хлорид, K[Co(CN) (CO)2(NO)] — калий дикарбонилнитрозилцианокобальт (I). К. б. таркибига кирган лиганд ўрнида тўйинмаган углеводородлар бўлса, бундай бирикмаларни номлашда лиганднинг олдига Т| (эта) ҳарфи, кўп ядроли Координацион бирикмаларда лиганд кўприк вазифасини бажарса, лиганд олдига и (мю) ҳарфи қўйилади: Cl / \ (C2H4)Ph Ph (C6HI2) – ди – ц – хлоро (т| — 1,5 — циклооктадиен) (л — этилен) диродий.

Cl К. б. платина металлар, олтин, кумуш, никель, кобальт, мисни ажратиб олиш ва тозалаш, нодир ер элементлари, ишкррий металларни ажратиш ва б. бир қанча технологик жараёнларда, шунингдек, кимёвий анализда кенг қўлланилади. Нафас, фотосинтез, биологик оксидланиш, ферментатив катализ ва б. зарур биологик жараёнларда муҳим роль ўйнайди.

Ад.: Юсупов В. Г., Тошев М. Т., Парпиев Н. А., Координацией бирикмалар кимёси, Т., 1996; Давронов М. Д., Сулайманкулов Координацион бирикмалари др., Комплексные соединения металлов с некоторыми органическими основаниями, Т., 2000.

Омонулла Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
КИМЁВИЙ БОҒ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты