КИМЁВИЙ БОҒ

КИМЁВИЙ БОҒ, к и м ё в и й боғлан и ш — икки ёки бир нечта атомларнинг ўзаро таъсири натижасида кимёвий барқарор системалар (молекулалар, радикаллар, молекуляр ионлар, комплекслар, кристаллар ва б.) ҳосил бўлиши. Асосан, 2 хил бўлади: атом (ковалент) боғ — кимёвий хоссалари жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ёки хоссалари бир-бирига яқин бўлган атомлар ўртасидаги боғ. Бу боғ ҳар қайси атомдан биттадан электрон ўзаро таъсир этиб шу атомларга тегишли бирлаштирувчи электрон жуфтлигини ҳосил қилиши натижасида юзага келади. Бу боғ оддий моддаларнинг (Н,,С12, О2 ва б.), мураккаб моддаларнинг (СН4, Н2О, NH4C1 ва б.) ва органиқ бирикмаларнинг молекулаларига хос. Ковалент боглар 2 атом учун умумий бўлган электронларнинг 2 жуфти билан юзага келса — қўшалоқ, 3 жуфти билан юзага келса — учлик ковалент боғ деб аталади; структура формулаларда улар 2 та ёки 3 та чизиқча б-н кўрсатилади. Мас, Н2С=СН2-этилен, НС=СН – ацетилен, Н—C=N — водород цианид ва ҳ. к. (яна к,. Донор-акцептор боғ).

Ион ( электро в алент ёки гетерополяр) боғ — элементларнинг атомларидан бири электрон бериб (йўқотиб) мусбат ионга айланади, иккинчи элемент атоми эса бу электронни қабул қилиб, манфий ионга айланади; сўнгра бу мусбат ва манфий ионлар ўзаро богланиб молекула ҳосил қилади. Бундай молекуланинг мусбат ва манфий қутби бўлгани учун у, гетерополяр ёки ион боғланишли молекула дейилади. Ион боғ хоссалари бир-биридан катта фарқ қиладиган элементлар — асл металлар билан металлмасларнинг атомлари орасида (мас, натрий хлорид NaCl ёки кальций фторид CaF2 молекуласида) юзага келади. Менделеев даврий системасининг 1-гуруҳ металлари 1 зарядли (ион валентлиги +1), 2-гуруҳ металлари 2 зарядли (ион валентлиги +2) ионлар ҳосил қилади. Галогенлар, даврий системанинг 7-гуруҳ элементлари электрон қабул қилиб манфий зарядланган (ион валентлиги — 1) 1 валентли ионлар, кислород ва хоссалари ўнга ўхшаш элементлар эса 2 та электрон қабул қилиб манфий зарядланган (ион валентлиги —2) 2 валентли ионлар ҳосил қилади. Кимёвий боғнинг юқорида келтирилган асосий хиллари орасида оралиқ шакллари ҳам бор.


Кирилл алифбосида мақола: КИМЁВИЙ БОҒ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАР
КИМЁ
АТОМ ФИЗИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты