КОРОР — Палау Республикаси пойтахти (1994 й. дан). Палау архипелагидаги Корор о. нинг шим. соҳилида жойлашган. Аҳолиси 10,5 минг киши (2000). Шаҳар кенгайиб, қурилиш ишлари Бабалсуат о. га ҳам кўчирилмокда. К,а-димда икки орол кўприк ва акведук орқали боғланган. Ҳозирда паром қатнайди ва янги кўприк қурилмокда. Туризм ривожланган. Аҳолисининг кўпчилиги денгиз ҳайвонларини овлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади. Четга копра чиқарилади. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Кема ремонти корхоналари бор. Замонавий бинолар қурилган.