МАРТЕНСИТ

МАРТЕНСИТ [немис металлшуноси А. Мартенсит (1850 — 1914) номидан] — 1) пўлатнинг таркибий қисми; паст т-рали модификациядаги альфатемирга хос углероднинг ўта тўйинган қаттиқ эритмасидан иборат. Пўлатни тоблаш пайтида аустенитщн ҳосил бўлади. Мартенсит тузилишли пўлат жуда мустаҳкам ва қаттиқ. Металлни бўшатиш йўли билан Мартенситнинг пластиклиги оширилади. Мартенсит, кўпинча, темир-углеродли қотишмаларнинг асосини ташкил қилади;

2) кристалл қаттиқ жисмлар (тоза металлар, металл асосли қаттиқ қотишмалар) нинг асосий структуравий ташкил этувчиси; паст т-рали полиморф модификациядан иборат. Игналар, пластиналар ва линзалар шаклидаги айрим кристаллар кўринишига эга. Ўзига хос фазавий ўзгаришлар оқибатида ҳосил бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: МАРТЕНСИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕТАЛЛАР
ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ
КРИСТАЛЛАР
МАГНИЙЛИ ҚОТИШМАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты