ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ

ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ — пўлатни олдин қиздириш, кейин тез совитиш йўли б-н чиниқтириш. Қиздириш шароитига қараб, тўла ва чала тоблаш хилларига бўлинади. Тўла тоблашда пўлат ҳолат диаграммам GSE чизи-ғидан юқориги т-рагача қиздирилгандан сўнг тез совитилади. Шунда пўлат тўлиқ аустенит хрлатга ўтади. Чала тоблашда металл PSK чизиғидан юқориги т-раларгача қиздирилади; совитишдан кейин эримаган (ортиқча) фазалар (феррит ёки цементит ва мураккаброқ карбидлар) сақланиб қолиши мумкин. Темир-углеродли қотишмаларнинг ҳолат диаграммасига мувофиқ, шу ди-аграмманинг GSE чизиғидан юқориги т-раларга пўлатнинг термодинамик турғун хрлати — аустенит, PSK чи-зиғидан пастдаги т-раларга феррит ва цементит мое келади. Аустенит PSK чизиғидан юқориги т-радан аста-секин совитилганда, ҳолат диаграммасига мувофиқ, феррит ва цементитга парчаланади. Жуда паст т-рада аустенит амалда парчаланмайди, т-ра яна пасайтирилса, мартенситта айланади; П. т. дан мақсад — тўлиқ мартенсит структура ҳосил қилиш. Пўлатни тоблаш натижа-сида пўлатнинг қаттиқлиги кескин ошади, мустаҳкамланади, пластиклиги пасаяди.

Совитиш шароитига қараб, Пўлатни тоблаш изо-термик, поғонали ва б. усулларда амалга оширилиши мумкин. Изотермик тоблашда пўлат GSE чизиғидан ёки PSK чизиғидан юқориги т-раларгача қиздирилади, сўнгра PSK дан паст т-раларгача тез совитилади ва изотермик дам деб аталадиган хрлатда тутиб турилади, бунда аустенит бошқа структуралар (перлит, бей-нит)га айланади. Погонали тоблашда пўлат мартенситга айланадиган т-радан бир оз юқори т-рагача катта тезликда совитилади, шу т-ра бутун қалинлигига бирдай тарқалгунча тутиб турилади, сўнгра мартенсит структура ҳосил бўлгунча аста-секин совитилади. Ташқи омиллар, асосан, тоблаш му-ҳити (сув, мой, эриган туз) ва босим ҳам Пўлатни тоблашга таъсир қилади.

Тобланган пўлат жуда мўрт бўлгани учун бир оз бўшатилади (қ. Бўшапгиш). Пўлатни тоблаш техникада кенг ишлатиладиган, конструкцион хоссалари яхши пўлат олишга имкон беради.


Кирилл алифбосида мақола: ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕТАЛЛАРНИ ИШЛАШ
МАРТЕНСИТ
ПЎЛАТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты