КОФЕРМЕНТЛАР [лот. со (cum) – биргаликда ва ферментлар] , коэнзимлар — баъзи ферментлар таркибига кирадиган, оксил хоссасига эга бўлмаган қуйи молекулали органик моддалар. Коферментлар апоферментлар билан бирикиб, каталитик фаол комплекслар ҳосил қилади. Кимёвий таркибига кўра, Коферментлар алифатик, ароматик, гетероциклик ва турли органик моддаларга хос; кўпчилик Коферментлар витаминлар (В,, В2, В6, РР ва б.) ва нуклеотидларнинг ҳосилаларидир. Коферментлар ҳайвон ва ўсимлик организмлари ҳужайраларида, микроорганизмларда бор. Никотинамидадениндинуклеотид (НАД), никотинамидадениндинуклеотидфосфат (НАДФ), тиаминпирофосфат (ТПФ), флавина-дениндинуклеотид (ФАД), коэнзим А (КоА), липоид кислота, аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва б. табиатда энг кўп тарқалган Коферментлар дир Коферментлар препаратлари (АТФ, ТПФ, ФАД)дан тиббиётда фойдаланилади.