КРИМИНАЛИСТИКА

КРИМИНАЛИСТИКА (лот. criminalis — жиноятга доир) — суд далилларини йиғиш, қайд қилиш, тадқиқ этиш ва улардан фойдаланишнинг махсус усул ва воситалари тизимини ишлаб чиқувчи фан. Мазкур усуллар ва воситалар жиноятларни фош қилиш, текшириш ва олдини олиш учун қўлланилади. Бир қатор ҳолдарда эса бу усул ва воситалардан фуқаролик ишларини судда кўриб чиқишда фойдаланилади.

Криминалистика фан сифатида 19-а. охири — 20а. бошида шаклланди. Бу фан жиноятга оид судлов ишларини юргизиш, жиноят ҳуқуқи, криминология, маьмурий ҳукук, шунингдек, суд тиббиёти, суд психиатрияси ва бошкалар билан чамбарчас боғланган. Криминалистиканинг умумий назарияси, Криминалистика техникаси, Криминалистика тактикаси ҳамда алоҳида жиноят турларини текшириш ва олдини олиш қабилар Криминалистика фанининг энг муҳим бўлимлари ҳисобланади. Криминалистика техникаси далилларни тўплаш, қайд қилиш ва тадқиқ этиш бўйича махсус усулларни, илмий-техник воситалар тизимини ўз ичига олади. Криминалистиканинг мазкур қисмига суд баллистикаси, трасология, суд лингвистикаси, одорология (жиноятларни очишда ҳиддан фойдаланиш), дактилоскопия, судга оид суратга олиш ва б. киради. Табиий ва техника фанлари ютуқларидан, математик ва статистик методлардан, ҳисоблаш машиналари, газли хроматоғрафия, теле, радио, овоз, тасвир, ёзув, компьютер воситалари ва б. дан кенг фойдаланиш Криминалистика техникасини ривожлантириш тамойили ҳисобланади. Шу асосда ёзувни текшириш, «юзқиёфани оғзаки чизиш», трасологияда хилма-хил нусхаларни олиш ва ҳ. к. нинг замонавий методикаси шаклланади. Кримивалистика техникаси қидирув ва тергов фаолиятида техник қуроллар (махсус аппаратлар, жиҳозлар)дан ҳам фойдаланишни кўзда тутади. Криминалистика жиноятларни текшириш ва уларни олдини олиш тажрибасини умумлаштириш, жиноятчилар қўллайдиган усулларни ўрганиш, шунингдек, турли фан соҳаларида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида Криминалистика тактикасини — тезкор-қидирув тадбирлар тизмини ишлаб чиқади. Криминалистика техникаси ва тактикаси усулларидан жиноятчини таниб олишда, тергов тажрибалари, тинтув ўтказишда ва б. тергов ишларида кенг қўлланилади. Жиноятларнинг муайян турини (одам ўлдириш, ўғрилик, талон-торож, порахўрлик ва б.) текширишда ишлатиладиган усуллар, методлар ва воситалар йиғиндиси жиноятларнинг айрим турларини текширишнинг методикасини ташқил этади. Бу методикага мувофиқ жиноятларни текшириш ва судда кўриб чиқиш давомида тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг изчиллиги ва ўзига хос томонлари аниқланади, Криминалистика техникаси ва тактикаси усуллари ҳамда воситалари ишлаб чиқилади.

Суд тергови жараёнида, турли моддий изларни, ашёвий далилларни текширишда Криминалистика экспертизаси муҳим роль ўйвайди. У суд экспертизасинпнг турларидан бири бўлиб, Криминалистика маълумотларига асосланади. Бунда жиноий ва фуқаровий ишларга оид ашёвий далиллар ва б. материаллар экспертлар томонидан текширилади. Бу иш одам, ҳайвон, транспорт воситалари, турли асбоблар, қурол-яроғ ва ҳ. к. нинг излари, тасвирига ёки бутун варсани айрим бўлақларига қараб идентификациялаш (аниқлаш, қиёслаш) мақсадида амалга оширилади.

Ўзбекистонда Криминалистика экспертизаси ўтган асрнинг 40-й. ларидан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузуридаги и. т. лабораториясида ўтказилиб келинди. Кейинчалик лаб. негизида Суд экспертиза и. т. институти, сўнгра шу вазирлик ҳузурида давлат экспертиза маркази ташқил этилди. Мазкур марказ республикада Криминалистика фанини ривожлантириш, етук миллий юрист ходимларни етиштириш ишига катта ҳисса қўшган акад. Хадича Сулаймонова номи б-н аталади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Криминалистикани ривожлантириш, Криминалистика экспертизасини ўтказиш ишини энг завонавий техника воситалари билан таъминлаш тадбирлари кўрилди. Криминалистика фан сифатида Ўзбекистон миллий ун-ти, Тошкент давлат юридик ин-ти, ЎзР Ички ишлар вазирлиги академияси ва б. ўқув юртларида ўқитилади.

Ад.: Расследование преступлений, Т., 1986. Роҳшш Алимова.


Кирилл алифбосида мақола: КРИМИНАЛИСТИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ТОШКЕНТ
ТАРИХ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты