КРИОГЕН ТЕХНИКАСИ

КРИОГЕН ТЕХНИКАСИ — криоген т-ралар, яъни 120°К дан паст т-ралар ҳосил қилиш, тўтиб туриш ва улардан фойдаланиш техникаси. Криоген техникаси воситалари: криостат ва шунга ўхшаш бошқа қурилмалар; суюлтирилган ва қаттиқ ҳолатга келтирилган газлар (кислород, азот, гелий ва б.) ишлаб чиқарадиган қурилма ва аппаратлар; бу газларни сақлаш ва ташиш учун идишлар; ўта паст т-ралардан фойдаланиб изотоп ва газ аралашмаларига ажратувчи қурилмалар. Бўлардан ташқари, криоген вакуум васослари, ўта ўтказувчан криоген генераторлар, двигателлар ва газли совитиш машиваси асосидаги соленоидлар, микросовиткичлар ва бошқалар Криоген техникасининг воситалари бўлиб хизмат қилади. Криоген техникаси воситалари ва усуллардан энергетикада, криоген электроникада, металлургия, атом, космик ва ракета техникасида, шунингдек, тиббиётда (криожарроҳлик асбоблари), биол. да (криобиология), қ. х., озиқ-овқат саноати ва б. да фойдаланилади. Криоген т-раларни фан ва техниканинг кўп соҳаларида қўллаш натижасида Криоген техникасининг бир неча мустақил йўналишлари, мас, криоэлектроника, криобиология ва б. пайдо бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: КРИОГЕН ТЕХНИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КОСМОНАВТИКА
ТОШКЕНТ
ЭЛЕКТРОНИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты