МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ (ЎзРда) – жойлардаги давлат бошқарув идоралари. Улар маҳаллий аҳамиятга молик ҳамма масалаларни ўз ваколатлари доирасида ўзлари ҳал этадилар, умумдавлат ман-фаатларини шу ҳудудда яшаб турган фуқароларнинг манфаатлари б-н уй-ғунлаштирадилар, ягона давлат ҳокимияти органларининг таркибий бўғини сифатида юқори давлат органлари қарорларининг амалга оширилишини таъминлайдилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, узоқ тарихий тажрибага, миллий анъаналарга таянган ҳолда илғор мамлакатлар тажрибасидаги ижобий томонларни ўрганиб, ўз давлат идораларини тубдан қайта ислоҳ қилди, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини яратди. Маҳаллий ҳокимият тизимини шакллантириш соҳасида бир қатор қонун ва расмий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992 й., 8 дек.), «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун (1993 й., 2 сент.), «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар тўғрисида»ги қонун (1994 й., 5 май) кабилар му-ҳим ўрин эгаллайди. ЎзР Конститу-циясининг 20-бобида Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг конституциявий ҳуқуқий асослари ўз аксини топган (99—104моддалар). Мазкур моддаларда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, мавқеи, вазифалари, тузилиш тартиби конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган. Конституция маҳаллий вакиллик органларининг 2 бўғинли тизими (яъни, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашлари — қуйи бўғин; вилоятлар ва Тошкент ш. халқ депутатлари кенгашлари — юқори бўғин) ни мустаҳкамлади ва бу маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунда ўз ифодасини топди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимлар белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш; маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда ЎзР Консти-туцияси ва қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга оширади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ЎзР қонунлари, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширади, халқ депутатлари қуйи кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилади, республика ва маҳаллий ҳокимиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2 га бўлинади: маҳаллий вакиллик органлари ва маҳаллий ижроия органлари. Маҳаллий вакиллик органлари ўз фаолиятини коллеги-аллик асосида олиб боради. Маҳаллий кенгаш ишининг асосий ташкилийҳуқуқий шакли сессия ҳисобланади. Маҳаллий вакиллик органларининг ҳамма бўғинлари сайлов йўли билан ташкил қилинади. Қонун вакиллик органларига ҳар томонлама билимга, тажрибага эга, кенг, мустақил фикрловчи шахсларнинг сайланишини ва бу органлар ишчан бўлишини назарда тутади. 1994 й. 25 дек. да ва 1999 й. 5 дек. да Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар ўтказилди. М а ҳаллий ижроия органлари — ҳокимиятларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва у яккабошчилик принципи асосида иш олиб боради. Ҳокимиятлар бошқармалар, бўлимлар ва бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг тузилиши, ташкил этилиши ва фаолияти ЎзРнинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тегишли низомлар билан белгиланади. Вилоятлар ва Тошкент ш. ижроия ҳокимияти органларининг тузилиши ва штатлари ҳоким томонидан ЎзР Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, тегишли халқ депутатлари кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади. Туман, шаҳар ижроия ҳокими-яти органлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ижроия ҳокимияти органлари тузилиши ва штатлари таркиби Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Халқ депутатлари кенгашлари ва ҳоким муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ҳудуддаги муҳим масалалар, муаммоларни ҳал қилишда маслаҳатлашиш учун ҳокимлар ҳузурида маслаҳат кенгаши тузилди. Лекин бундай маслаҳат кенгашлари тузилиши ҳокимнинг фаолиятидаги яккабошчилик принципига путур етказмайди. Ижроия ҳокимияти бўлинмалари раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда ва ҳокимнинг тақдимига биноан, тегишли халқ депутатлари кенгашлари сессияларида лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Маҳаллий вакиллик органлари ва ҳокимлар қабул қиладиган ҳужжатлар конституция ва қонунларга зид бўлмаслиги лозим. Ҳоким томонидан қабул қилинган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар судга шикоят қилишлари мумкин.

Акмал Саидов.


Кирилл алифбосида мақола: МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ
ЖАДИДЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты