МЕЙЕРХОЛЬД Всеволод Эмильевич

МЕЙЕРХОЛЬД Всеволод Эмильевич [1874.28.1 (9.2), Пенза – 1940.2.2, Москва] — реж. ва актёр, театр арбоби, педагог. Театр ислоҳотчиларидан бири. Россия халқ артисти (1923). 1898 — 1902 й. лар МХТ (Москва Бадиий театри)да актёр. Грозний (А. Толстой, «Иоанн Грознийнинг ўлими»), Треплев, Тузенбах (А. Чехов, «Чайка». «Уч опасингиллар»), Мальволио, шаҳзода Арагонский (У. Шекспир, «Ўн иккинчи кеча», «Венеция савдогари»), Иоганнеса (Г. Гауптман, «Ёлғизлар») каби ролларни ижро этган. 1902—05 й. лар «Янги драма ўртоқлик уюшмаси»ни бошқарган. 1906—07 й. лар В. Комиссаржевская театрида, 1908 — 17 й. лар Петербургдаги Александринск ва Мари театрларида бош реж. Шу йилларда «шартли театр» принциплари ва уларни услублаштириш символизм по-этикаси, театр санъати концепцияси ва б. билан боғлиқ дастурни ишлаб чиқиб уни ривожлантирган. 1920—38 й. лар Моск-вадаги 1-Россия театри (1923 й. дан Мейерхольд номида)ни бошқарди. «Мистерия — Буфф», «Қандала». «Ҳаммом» (ҳаммаси В. Маяковский), «Ревизор» (Н. Гоголь), «Ўрмон», «Сердаромад жой» (А. Островский) каби спектаклларни, шунингдек, «Орфей Эвридика», «Қарға моткаси» сингари операларни саҳналаштирган. Мейерхольд ижоди жаҳон театри санъатига катта таъсир кўрсатди. 1939 й. қатағон қилинган ва қамоқхонада отиб ташланган.


Кирилл алифбосида мақола: МЕЙЕРХОЛЬД Всеволод Эмильевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты