КУМИЖИЙЛАР

КУМИЖИЙЛАР — Ўрта Осиёдаги қад. тоғли вилоят — Кумед аҳолиси. Птолемейннт ёзишича, мил. ав. 1-а. да Бақтра ш. дан бошланган карвон йўли шим. да «Комедлар тоғли ўлкаси»да Суғдиёнага борадиган бошқа йўл билан кесишган. Сюань Цзанта кўра, Кюмито ёхуд Кюмичже тоғли вилояти ғар-бда — Хутталон, жан. да — Шуғнон, жан.ғарбда — Панж дарёси билан чега-раланган. 7-а. нинг 1-ярмида Кумед Хутталон таркибида бўлиб, маъмурий маркази Вашгирд ш. бўлган. Кумед вилоятида урта асрларда Кумижийлар қабиласи яшаган. Улар жасур ва жанговар бўлиб, чорвачилик ва талончилик билан шуғулланган. Кумижийларнинг кўплаб ер-мулклари, қишлоқлари бор эди (шаҳарлари бўлмаган). Улар Сағониён ва Хутталон ҳукмдорларига тобе бўлиб, уларга ҳарбий ёрдам бериб туришган. 11-а. да қорахонийларлан Бўритегин ғазнавийларга қарашли Хутталон ва Вахшни Кумижийлар ёрдамида босиб олишган. Бирок, 1038 й. бу вилоятларни қайтариб беришга ва Кумижийлар мамлакатига қайтишга мажбур бўлган. Кумед ҳудуди тарихнинг турли босқичларида ўзгариб турган. Антик даврда «Комедлар мамлакати»га қад. карвон йўли бўйлаб чўзилган тоғли вилоятнинг барча ери кирган. Денов ёки Холчаёндан бошланган йўл Помирнинг тепасидаги Олай текислигигача борган. «Кумедлар» ёки «Кумижийлар» деганда ўша даврда бу ҳудудда, шунингдек, Ғарбий Помир ён бағирларида яшаган барча кўчманчилар тушунилган. Кушонлар даврида улар ўз ердарида яшаб, шим. дан келган юечжи қабилалари билан қисман аралашиб кетишган. Илк урта асрларда Кумед худуди бирмунча чекланган бўлиб таркибига Қоратегин, Сағониён ва Хутталоннинг шим. да жойлашган тоғли вилоятни, шунингдек, Дарвоз ва эҳтимол Рушонни қамраб олган. Кумижийлар 5—6-а. ларда шим. дан келган янги кўчманчилар, дастлаб хионийлар, сўнгра эфталийлар ва туркийлар томонидан сиқиб чиқарилган. Кейинчалик туркий қавмлар маҳаллий Кумижийлар билан аралашиб кетган. «Таншу» даги маълумотга кўра, 719 й. Кумеднинг туркийларнинг яньто қабиласидан бўлган ҳокими Валоянь Хитой императорига нома йўллаб, унда араблардан шикоят қилган, араблар унинг мулкини талонторож қилиб, халқи бошига катта ўлпон солганини ёзган. 7-а. да Хитойда «Кумедлик эркин (сайёр) мусиқачилар» халқ орасида машҳур бўлган. 10-а. да сомонийлар даврида Кумижийларнинг айрим қабилалари исломни қабул қилиб илгариги яшаш жойлари — Сурхондарё ва Кофарниҳон дарёларининг юқори оқимидаги тоғлар ва водийларига келиб ўрвашганлар, бироқ Сағониён ва Хутталон ҳокимлари қўл остида бўлишган.

17-а. да Хутталоннинг катта қисми ва Вашгирд атрофларида қирғиз қабилалари яшаган, улар кейинчалик шарққа кўчган. Гарм вилояти, яъни Қоратегинда ҳозир тожиклар яшашади, 17-а. да у ерда олай қирғизлари истиқомат қилган, бунга маҳаллий жой номлари ва халқ ривоятлари гувоҳлик беради. Бу ҳоз. Помирдаги Олай платосида яшаётган олай қирғизлари қад. Кумижийларнинг авлоди эканлигидан далолат беради.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX— вачала XIII вв., Т., 1996.

Шамсиддин Камолиддинов.


Кирилл алифбосида мақола: КУМИЖИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
АМИР ТЕМУР
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты