КУМУШ РУДАЛАРИ

КУМУШ РУДАЛАРИ — таркибида кумуш ва унинг бирикмалари бўлган рудалар. Бир неча типи фарқ қилива-ди: 1) асл кумуш конлари — кумуш кондан олинадиган элементларнинг асосини ташқил қилади;

2) комплекс ионлар — бўларда кумуш иккинчи даражали элемент ҳисобланади. Бўлар қаторига олтин-кумуш, кумуш-полиметалл, нодир металл-кумуш конлари киритилади. Оқжетпес, Косманачи ва Қизилқумдаги Юқори вольтл номли, Чатқол-Қурама регионидаги Оқтепа асл кумуш конлари ҳисобланади. Таркибида кумуш бўлган комплекс конларга деярли барча миспорфирли, полиметалл ва б. руда конлари: Лашкарак, Марказий Қизилқумдаги барча олтин руда конлари мансуб. Асл кумуш конларидан ташқари барча конларда кумуш бошқа етакчи элементлар билан биргаликда олинади. Кумуш рудалари Ер пўстининг чуқур қисмида гидротермал сувлардан ҳосил бўлади. Табиатда учрайдиган кумуш минералларнинг қуйидагилари саноат аҳамиятга эга: туғма кумуш Ag (Ag—100), аргентит – Ag2 (Ag—87,1%); прустит — Ag3AsS3 (Ag—65,5 %), пираргирит — Ag3SbS3 (Ag—60%), кераргирит — AgCl (Ag—75,2%). Қазиб олиш кўлами ва аҳамияти (заҳиралари ва қазиб олиниши) бўйича кумушнинг 90%дан зиёди йўлакай равишда комплекс рудалардан олинади. Кумуш рудаларининг дунёдаги заҳираси 1 млн. т чамасида. Асосий Кумуш рудалари олинадиган давлатлар: Мексика, АҚШ, Перу, Канада, Австралия.


Кирилл алифбосида мақола: КУМУШ РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты