МЕЛИОРАТИВ РАЙОНЛАШТИРИШ

МЕЛИОРАТИВ РАЙОНЛАШТИРИШ — ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида мелиорация объекти (ҳудуди — водий, воҳа, хўжалик)ни иқлим, тупроқ ва гидрогеологик шароитларга кўра, регион, область, зона, р-н ва кичик р-нларга бўлиш. М. р. табиий шароитларнинг хусусиятлари ва хўжалик юритиш аҳволининг акс таъсирини назарда тутган ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолати кўрсаткичларини атрофлича ўрганишга асосланади. Кейинги 20—35 й. ичида тупроқ-мелиоратив ва гидрогеологик-мелиоратив районлаштириш услубияти (Б. Федотов. М. Панков, Л. Розов, В. Ковда, Д. Кац, М. Крилов, Н. Ҳожибоев ва б.) ишлаб чиқилди. Суғорма деҳқончилик р-нларидаги тажрибасуғориш ст-ялари ва илғор хўжаликларда ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар асосида гидромодуль бўйича районлаштириш усуллари ҳам ишлаб чиқилган (В. Легостаев, Б. Коньков, Б. Фёдоров ва б.). Алоҳида хўжалик далалари ва ер массивлари бўйича Мелиоратив районлаштириш агромели-оратив районлаштириш дейилади. Умумий мажмуада гидротехник мелиорациянинг фундаментал аҳами-яти, уларнинг мелиорация объектининг гидрологик ва тупроқ шароитларига таъсир этиш хусусиятлари таксо-номик бирликлар (мелиоратив область, р-н, кичик р-н, участка)ни ажратиш учун асос бўлади; уларнинг доирасида мелиоратив мажмуанинг табақалаштирилган параметрлари (шўр ювиш ва суғориш нормалари, сув бериш техникаси элементлари, дренаж типи ва унинг жадаллиги ва б.) мелиоратив ҳолат кўрсаткичларини бошқариладиган тартибга солишни ва оптимал мелиоратив режимни таъминлайди. Суғориладиган ерларни р-нлаштиришда сизот сувларнинг оқиб чиқишининг гидрогеологик шароитлари катта аҳамиятга эга. Шунга кўра, сизот сувлари етарли даражада ва кучсиз оқиб чиқиб кетадиган, амалда чиқиб кетмайдиган мелиоратив зоналарга бўлинади. Суғориладиган воҳалар ва захи қочириладиган майдонлар геоморфологик тузилишининг ўзига хослиги, гидрогеологик, тупроқ жараёнлари шароити, йўналиши алоҳида ахдмиятга эга.

Литологоморфологик, гидрогеологик ва тупроқ шароитлари турлича бўлган катта худудни Мелиоратив районлаштиришда бир зона ичида бир нечтадан мелиоратив областлар, р-нлар, бир неча кичик р-нлар бўлиши мумкин. Мас, Қарши чўлини Мелиоратив районлаштиришда 2 та зона (бўз ва чўл), 6 та мелиоратив область, 15 та р-н, 31 та кичик р-н фарқланган (М. М. Расулов, 1976). Суғориладиган ерларни Мелиоратив районлаштиришда қўлланиладиган тадбирларни белгилашда ердан фойдаланиш коэффициенти ҳам ҳисобга олинади.

Мелиоратив районлаштиришда ҳар бир мелиоратив область, р-н, кичик р-н ва улардаги тупроқ гуруҳи учун тавсия этиладиган тадбирлар тури, таркиби ва кўлами объектнинг табиий ҳамда ирригацион-хўжалик шароитларини атрофлича хисобга олиниб белгиланади. Мелиоратив районлаштириш бажариладиган ишларнинг техник ечими учун илмий асос бўлади.

Абдураҳим Эрматов, Зиёмиддин Артукметов.


Кирилл алифбосида мақола: МЕЛИОРАТИВ РАЙОНЛАШТИРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
МЕЛИОРАЦИЯ
ДЕҲҚОНЧИЛИК
ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты