КУНГАБОҚАР МОЙИ

КУНГАБОҚАР МОЙИ — кунгабоқар мағзидан олинадиган мой. К. м. оч сариқ тусли. Пресслаб ёки экстракциялаб олинади. Зичлиги 925—927 кг/м3 (20° да), йод сони 119—136, гидроксил сони 2—10,6. Қотиш ҳарорати —16—19°. К. м. таркибидаги ёғ кислоталари миқдори (%): стеарин 1,6—4,6, пальмиттин 3,5— 6,4, миристин 0,1, олеин — 24—40, линол 46—62, линолен 1 гача. Ёғ кислоталарининг ўртача мол. м. 275 — 286. Фосфатидлар, токофероллар ва мум миқдори мой олиш ва ишлов бериш усулига боғлиқ. Кунгабоқар мойи халқ хўжалиги аҳамиятга эга бўлган энг муҳим ўсимлик мойларидан бири. Инсон учун фойдали, яхши ҳазм бўладиган озиқ-овқат маҳсулоти. Асосан, овқатга доғланмасдан ишлатилади, салатларга солинади, ундан маргарин ва озиқ-овқат ёғлари ишлаб чиқарилади. Кунжара ва шроти чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: КУНГАБОҚАР МОЙИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
КИМЁ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты