МЕМОРИАЛ ИНШООТЛАР

МЕМОРИАЛ ИНШООТЛАР (лот. memorialis — хотира) — атоқли арбоблар, ҳалок бўлган қахрамонлар ва муҳим тарихий воқеалар шарафига бар-по этилган бадиий мажмуа; тасвирий санъат асарлари (ҳайкал, мақбара, қабр тоши, сағана, эҳром, зафар арки ва б.). Муайян бир ансамблни ташкил қилувчи меъморий ёки меъморийҳайкалтарошлик асари ҳам Мемориал иншоотлар сирасига киради. Мемориал иншоотларнинг энг кад. намуналари Миср эҳромларидир (қ. Гиза, Дайр ул-Баҳр). Мил. ав. 4-а. да Галикарнасда шоҳ Мавсол кабри бунёд этилди ва у мақбара шаклидаги Мемориал иншоотларнинг яратилишига асос булди. Қад. Римда ҳарбий юришлардаги ғалабалар шарафига зафар арки, устунлар қатори ўрнатилган. Қад. Хитойда барпо этилган мемориал дарвозалар, қабр ансамбллари, Ҳиндистондаги Тожмаҳал, Ўрта Осиёдаги Сомонийлар мақбараси, Амир Темур мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд макбараси, Яссавий мажмуаси, Шоҳизинда ансам-блиаати меъморий ёдгорликлар халқ М. и. нинг ноёб дурдоналари ҳисобланади.

Европада 18—19-а. ларда анъанавий портрет ҳайкаллар ўрнида кўпроқ табиат билан уйғунлашган, атрофи боғ-парк б-н ўралган ёввойи табиат ёки манзарали боғлар орасидаги Мемориал иншоотлар [француз утопик лойиҳалари (Э. Л. Булле), немис (Ф. Жилли) меъморларининг кўпгина мақбаралари] ўзаро урушларда, жангларда ҳалок бўлган халқ қаҳрамонларига атаб барпо этилган (1812 й. Ватан уруши ғалабаси шарафига қурилган ёдгорлик, 1815, меъмори А. Л. Вит-берг ва б.). 19-а. давомида Мемориал иншоотлар қурилмаси ва тасаввурида ампир ўрни эклектика ва сохта услублар билан алмаштирилди, унинг ҳисобига юзаки дабдабали, сохтатантанаворлик кўринишига эга бўлган Мемориал иншоотлар қурилди (Римдаги Виктор Эммануил II, 1885— 1911, меъмори Ж. Саккони ва б.). 20-а. 10 — 30 й. ларидаги кўпгина Мемориал иншоотлар 1жаҳон уруши (1914—18 й. лар) қурбонларига бағишланган. Улар «Модерн» анъаналари ва миллий романтизм оқими билан боғлиқлиги, инсон танаси мавзуини иштиёқ билан мажозий тасвирланганлиги б-н ажралиб туради («Жаҳон изтироблари», 1915, ҳайкалтарош И. Д. Шадр; Ригадаги Биродарлик қабристони ансамбли, 1924—36, ҳайкалтарош К. Зале, меъмори А. Бирзениек ва б.). Бу давр меъморий бинолари ва музейларида неоклассицизм руҳи устунлик қилади (А. Линкольн мемориали, 1914—22, меъмори Г. Бэкен; Т. Жефферсон мемориали, 1939—41, меъмори Ж. Р. Поуп ва б., иккови ҳам Вашингтонда). Айниқса, кўп қиррали Мемориал иншоотлар қурилиши 2жа-ҳон урушидан кей-ин бошланди, қурилишлар кўпинча умумдавлат иши руҳида қабул қилинди. Фашизм террори қурбонлари ва урушда ҳалок бўлганларга, шунингдек, турли миллий тарихий воқеаларга бағишланган мураккаб меъморий мажмуалар, баъзан ғамгинқайғули, баъзан эса юқори жўшқин кайфиятдаги шаклларда яратилди (Флоренция яқинидаги қабристон, 1959; меъмори Ф. Мак-Ким, У. Мид ва С. Уайт, ҳайкалтарош Э. Во; Рим яқинидаги Виа Аппиа мажмуаси, 1951; меъмори Ж. Април ва б., ҳайкалтарошлари Ф. Кочча, Мирко; Мостордаги ҳалок бўлган халоскорҳарбийлар мемориали, 1960—65, меъмори Б. Богданович; Германиядаги фашистик концлагер ўрнида барпо этилган Мемориал иншоотлар: Бу-хенвальдда, 1958, ҳайкалтарош Ф. Кре-мер, В. Грцимек ва б. Бу иншоотлар нафақат ҳалок бўлганлар изтиробини эслатади, балки фожиали воқеаларга ҳамдардликни, тарихга онгли муносабатда ёндошишни, инсонларни эъзозлашни тарбиялайди.

Янги босқичдаги тарихий ёдгорликларнинг асосий аҳамиятини музейдаги экспозициянинг ўзи эгалламай (гарчи у мажмуага кирмаса ҳам), балки меъморий жиҳатдан нафис, ифодали, яхлит органик, табиий рельефига тектоник боғлиқ, шаҳар атрофидаги объектив қонунларга асосланган Мемориал иншоотлар эгаллади.

Мемориал иншоотлар инсонни ватан-парварлик руҳида тарбиялашда, ёрқин эмоционал шаклда халқ тарихининг му-ҳим босқичларини эслатишда муҳим роль ўйнайди. Замонавий усталар йирик ансамблларда эпик қиссалардаги қаҳрамонларнинг маҳобатли ҳайкалларини яратишга интиладилар. Унда етакчи ролни таъсирчан рамзий-умумлашма образлар эгаллайди.

Ўзбекистонда 1941—45 й. ларда ҳалок бўлган жангчилар хотирасига бағишланган Мемориал иншоотларлар, Тошкентдаги ҳарбийлар қабристони ёдгорлиги меъморликҳайкалтарошлик ансамбли (1978—86; ҳайкалтарош В. Лунев, А. Раҳматуллаев, Л. Рябцев; меъморлар Л. Адамов, Я. Афанасьев) урушда жароҳатланиб ва-фот этган ва шу ерда дафн этилган жангчилар хотирасига бағишланган. Нукус (1970), Чирчиқ (1972), Гулистон ва б. шаҳарларда ҳам кўпгина шундай Мемориал иншоотлар барпо этилган.

«Жасорат» мемориал мажмуаси (1970) Тошкент зилзиласи (1966) оқибатларини тугатишга бағишланган яхлит бадиий меъморий асардир (1970; ҳайкалтарош Д. Б. Рябичев, меъмори С. Р. Одилов).

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг президент И. А. Каримов та-шаббуси билан буюк аждодларимиз — Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Аҳмад ал-Фарғоний, Термизий, Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний ва б. нинг номлари абадийлаштирилиб, меъморий мажмуалар ва ёдгорликлар барпо этилди. А. Навоий (1991), Аҳмад ал-Фаргоний (1998), «Хотира майдони» (1998), «Шаҳидлар хотираси» (1999), Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Темурийлар тарихи давлат музейи ва б. қурилишида ёғоч, ганч ўймакорлиги ва амалий безак санъатининг ўзига хос миллий бой меросидан кенг фойдаланилди.


Кирилл алифбосида мақола: МЕМОРИАЛ ИНШООТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты