МЕТЕОРЛАР (юн. meteora — атмосфера ва осмон ҳодисаси) — сайёралараро фазодан Ер атмосферасининг юқори қатламларига катта (11—75 км/с) тезликда қаттиқ зарралар ёки жисмларининг келиб тушиши натижасида рўй берадиган чақнаш ва б. ҳодисалар. Халқ тилида «учар юлдузлар» деб ҳам аталади. Метеорлар дастлаб визуал (телескоп ва б.) йўл билан кейинроқ эса фотография қамда радиолокация йўли билан кузатилган. Метеор жисмлар Ер атмосфераси билан тўқнашганида ўз массасининг тўла ёки қисман йўқотиши ва ионлашган ёруғ из қолдириши кузатилган. Ёруғ изнинг узунлиги бир неча км дан ўнларча км гача бўлиши мумкин. Ёруғ ва хира метеорлар мавжуд, ёруғлари кам, хиралари кўпроқкузатилади. Метеорлар ёруғлиги метеор жисмларнинг катталигига ва тезлигига боғлиқ. Энг ёруғ Метеорлар болидлар дейилади. Атмосферада бир суткада ёруғлиги тахм. бешинчи юлдуз катталигидек 100 млн. та метеор чақнайди.
Метеорлар вақт ўтиши билан аста-секин парчалана бориб бирор баландликда (одатда 60—10 км) йўқ бўлиб кетади. Ёруғ юлдузлар, мас, болидлар анча пастлик (20— 40 км) да тугайди. Метеорлар спек-трида Fe, Na, Mg, Ca, Cr, Si+, N, О элементларининг интенсив чизиқлари аниқланган. Ер атмосферасига катта тезликда ёриб кираётган Метеорлар ҳаракат энергияларини атмосфера газларини қиздиришга сарф қилади. Бунинг натижасида уйғонган ҳолатга ўтган атомларнинг Ne, О, Na, Si ва Са ионлари асосий хрлатга қайтаётганда ёруғлик сочилади. Ер ўз ҳаракати вақтида Метеорлар оқими билан тўқнашганда Ерда Метеорлар ёмғири ҳодисаси кузатилади. Бунда қисқа вақт ичида (мас, 1 мин. да) бир неча юз Метеорлар чақнаши мумкин.