ЮЛДУЗЛАР

ЮЛДУЗЛАР — Қуёш сингари ёруғлик сочувчи осмон жисмлари; асосан, қайноқ плазмадан таркиб топган, Гравитация (тортишиш) кучлари таъсирида газчанг муҳити (асосан, водород ва гелий) дан ҳосил бўлади. Юлдузлар марказида юқори зичлик ва юқори т-ра (чамаси 10—12 млн. К) вужудга келганда элементларининг синтезланиш термоядро реакцияси содир бўлади (қ. Термоядро реакциялари). Қуёш Ердан тахм. 150 млн. км узоқда, Галактикамиздаги Юлдузлар эса унга қараганда минг, ҳатто миллион марта узоқда жойлашган. Энг яқин юлдузларгача бўлган масофа Ердан Қуёшгача бўлган масофадан 66 минг баробар катта. Қуёш Ерга яқин бўлгани учун юлдузлардан катта бўлиб кўринади. Ёруғлик Қуёшдан Ерга 8,3 мин. да, бизгача энг яқин бўлган Центаврнинг а сидан ёруғлик 4 йилу 3 ойда етиб келади. Шунинг учун Юлдузлар бизга (катта телескопларда ҳам) ҳамма вақт ёруғ нуқта бўлиб кўринади. Телескопсиз осмон сферасида кўпи билан олти минг, кичик телескопда бир неча ўн минг, катта телескопда эса бир неча юз млн. Юлдузларни кўриш мумкин. Бизнинг Галактикамизда ҳаммаси бўлиб тахм. 120 млрд. Юлдузлар бор. Ю. ни ўрганиш инсонларнинг моддий ҳаёт эҳтиёжи (календарь тузиш, аниқ вақтни белгилаш, саёҳат вақтида Юлдузларга қараб йўналишни аниқлаш ва бошқалар) тақозо қилган. Қадимдаёқ юлдузли осмон буржлар, туркумларга бўлинган. Аристотель даври (мил. ав. 4-аср) дан бошлаб бир неча юз йиллар давомида Юлдузларнинг бир-бирига нисбатан осмонда эгаллаган ўрни ўзгармас, улар осмонга «қадаб қўйилган», деб ҳисобланган. Шунинг учун қадимий замонларда кишилар юлдузли осмонни ўзгармас деб ҳисоблаб, Юлдузларнинг осмон сферасида эгаллаган ўрнини аниклаганлар ва Юлдузлар жадвалларини тузганлар (мас, Гиппарх, мил. ав. 2-аср, Улуғбек, 15-аср). Бу жадваллар ёрдамида вақт, жойнинг географик координаталари аниқланган. Хира Юлдузлар жадваллари ҳам тузилган ва улар кўпгина амалий масалаларни ҳал этишда қўлланилмоқда. Бундан минг йил аввал араб астрономлари ёруғлигини ўзгартириб турувчи юлдузни топганлар ва унга Алгол (шайтон кўзи) деб ном берганлар. Ҳозир бундай Юлдузлар жуда кўп топилган (қ. Ўзгарувчан юлдузлар). 16-аср охирида италиялик астроном Ж. Бруно Ю. ни ҳам Қуёш сингари узоқца жойлашган жисмлар деб тушунтирган. 1595 йилда немис астрономи И. Фабрициус биринчи марта ўзгарувчан Юлдузларни, 1650 йилда италиялик олим Ж. Риччоли кўшалоқ Юлдузларни, 1718 йилда инглиз астрономи Э. Галлей 3 та Юлдузларнинг ўзига хос ҳаракатини, 18-аср ўрталарида М. В. Ломоносов, немис олими И. Кант, инглиз астрономлари Т. Райт ҳамда В. Гершель ва бошқалар Куёш системасипк кашф этдилар.

19-асрнинг 2-ярмида Юлдузларни текширишга аввал спектроскопия, кейинчалик фотография қўлланила бошланди. 20-аср бошларидан физика фани ютуқларидан фойдаланиб, Юлдузларнинг физик табиатини ўрганишга ва эволюцион қонунларини тадқиқ қилишга киришилди.

Юлдузларнинг асосий кўрсаткичлари уларнинг массалари, радиуслари ва ёрқинлиги ҳисобланади. Юлдузлар равшанлиги, ёрқинлиги ва ранги бўйича бир-биридан анча фарқ қилади. Мас, фақат катта телескоплардагина кузатиладиган энг хира Юлдузлар оддий кўзга кўринадиган энг ёруғ Юлдузлардан млрд. марта кам ёритади. Юлдузларнинг ранги уларнинг спектрларини таққослаганда яққол намоён бўлади. Юлдузлар спектрларига кўра спектрал синфларга ажратилган. Бундай синфларга ажратишнинг асоси Юлдузларнинг трасидир. Маълумки, Юлдузлар сочаётган нур энергияси уларнинг атмосфераси орқали тарқалади. Демак, Юлдузлар спектрини текширишдан уларнинг атмосфераси тўғрисида физикавий ва кимёвий маълумотлар олинади. Мас, Юлдузлар спектрига кўра улар атмосферасининг траси, газ босими, кимёвий таркиби бир-биридан кескин фарқ қилмайди. Бу катталиклар кўпинча Қуёш параметрларига нисбатан ифодаланади. Юлдузлар олами турлитуман бўлиб, баъзилари ҳажм жиҳатдан Қуёшга нисбатан млн. марта катта ва ёрқин (гигант юлдузлар); кўпгина Юлдузлар ўлчами ва ёрқинлиги жиҳатдан Қуёшга нисбатан анча кичик (карлик Ю.) бўлади. Зичлиги жиҳатидан сийраклашган ва ўта зич Юлдузлар мавжуд. Бир қатор гигант Юлдузларнинг ўртача зичлиги сув зичлигига нисбатан юз минг марта кичик, бошқалариники (мас, оқ карликларники) юз минг марта катта. Баъзи Юлдузлар кучли чақнаши натижасида ташқи қобиғидаги маълум массасини ташлаб юбориб ёрқинлигини даврий ўзгартириб туради ва улар ўзгарувчан юлдузлар деб аталади. Янги юлдузларт эса ёрқинлик тезда ортиб боради. Шу билан бирга кичикроқ Юлдузлар бир неча сутка катталашиб, ундан газ қобиғи ажралади ва кенгайишни давом эттириб фазога ёйилади. Сўнгра яна кичикроқ ўлчамга қисқаради. Чақнаш пайтида кўпроқ ўзгарадиган ўта янги Юлдузлар ҳам бор. Юлдузларнинг спектрларини ўрганиш уларнинг атмосферасидаги кимёвий таркибини аниқлашга имкон беради. Юлдузлар ҳам Қуёш сингари Ердаги мавжуд кимёвий элементлардан таркиб топган. Юлдузларда водород (оғирлигига нисбатан тахм. 70%) ва гелий (тахм. 25%) кўпроқ, қолган элементлар (кислород, азот, темир, углерод, неон) тахм. Ердагидек учрайди. Юлдузлар кўпинча умумий оғирлик маркази атрофида айланувчи жуфт бўлиб жойлашади; булар қўшалоқ юлдузлар деб аталади. Учламчи ва каррали системада ҳаракатланадиган Юлдузлар ҳам учрайди (қ. Каррали юлдузлар). Ю. нинг спектрал синфлари ва ёрқинликлари орасида боғланиш бўлиб, бу Гершпрунг — Рессел диаграммаси деб аталади. Бу диаграммада Юлдузлар ёрқинликларига кўра маълум гуруҳларга ажратилади. Бир хил спектрал синфлар (ёки бир хил тра) даги Юлдузлар: Массалари бир хил бўлган юлдузларнинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкин (Куёшнинг кизил гигантга, оқкарликнинг Қуёшга нисбатан ўлчамлари ва ҳ. к. кўрсатилган). Юлдузлар ёрқинликларининг турлича бўлиши уларнинг радиуслари фарқ қилишини қўрсатади.

Юлдузларнинг массаси фақат қўшалоқ Юлдузлар дагина бевосита топилади. Якка Юлдузларнинг массаси эса уларнинг мутлақ ёрқинлиги ёки бошқа хоссалари асосида чамаланади. Қўшалоқ Юлдузлардан бирининг иккинчиси атрофида айланиш даври ва улар орасидаги масофа кузатиш натижасида аниқланиб, осмон ме~ ханикаси қонунлари асосида бу Юлдузларнинг массаси ҳисобланади. Статистик анализдан Юлдузларнинг массалари ва ёрқинликлари орасида боғланиш мавжуд эканлиги маълум. Бу боғланиш «масса — ёрқинлик» диаграммаси билан ифодаланади. Якка Юлдузларнинг массалари уларнинг ёрқинлигига кўра шу диаграмма ёрдамида топилади. Юлдузларнинг ички тузилишини бевосита кузатишдан аниқлаб бўлмайди. Унинг массаси, радиуси ва ёрқинлигига қўра Юлдузлар ички тузилиш модели назарий яратилади. Юлдузларнинг т-раси сиртида бир неча минг градус, ичида бир неча ўн млн. градусгача бўлиши мумкин. Бундай трада модда фақат ионлашган атомлар ҳолатидагина бўлади. Шунинг учун Юлдузларнинг ички тузилиши моделини ясашда идеал газлар назариясидан кенг фойдаланилади.

Юлдузларнинг Галактикада ҳаракатланиши натижасида вақт ўтиши билан ўзаро жойлашиши (ўрни) секин-аста ўзгаради. Фазода Юлдузлар жуда катта Юлдузлар системаси — галактикатл ҳосил қилади. Бизнинг Галактикамиз таркибига (Қуёшга тааллуқли бўлган) 100 млрд. дан ортиқ Юлдузлар киради. Галактикаларнинг тузилишини ўрганиш шуни кўрсатадики, бунда кўпгина Юлдузлар юлдузлар тўдаси, юлдуз ассоциациялари ва бошқалар ҳосил қилиб гуруҳланади. Юлдузлар бир-бирини тўлдирувчи иккита йўналишда ўрганилади. Юлдуз астрономиясида Юлдузлар бирор хусусияти билан тавсифланувчи объект сифатида қаралиб, уларнинг ҳаракати, галактика ва тўдаларда тақсимланиши, турли статик қонунлари ўрганилади. Астрофизикада Юлдузларда содир бўладиган физик жараёнлар, уларнинг тузилиши, эволюцияси, нурланиши ўрганилади.

Юлдузлар энергиясининг асосий манбаи енгил ядролардан оғир ядролар пайдо бўладиган термоядро реакциясидир. Энергиянинг ажралиши ва узатилиши назарияси асосида Юлдузларнинг ички тузилиши ва табиати ҳақида фикр юритилади. Юлдузларда водороднинг гелийга айланиши туфайли Юлдузлар газининг молекуляр оғирлиги ортиб, ядро сиқилади, т-ра янада кўтарилади, ядро атрофидаги газ эса кенгаяди. Бу газ фазога тарқалиб кетиши натижасида Юлдузлар оқ митти Юлдузлар бўлиб қолади. Баъзи массив Ю. ядроси шу даражада сиқилиши мумкинки, натижада уларнинг радиуси тахм. 10 км ча бўлиб, нейтрон Ю. га айланади. Бундай Юлдузлар, асосан, радионурланишда кузатилади ва пульсарлар деб аталади. Улар ўта янги юлдуз ҳосиласи маҳсулидир. Кўпчилик Юлдузлар икки, уч ва ундан кўп сонли бўлиб, улар ўзаро динамик боғлиқ системаларни ҳосил қилади. Ўзбекистонда Юлдузлар Ўзбекистон ФА Астрономия институти ва Ўзбекистон миллий ун-ти астрономлари томонидан ўрганилмоқда (яна қ. Астрономия).

Каромат Миртожиева.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛДУЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
ТОШКЕНТ
ОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты