МЕТИЛЕН КЎКИ (Methylenum coeruleum) — сунъий органик бўягич, тиозин бўягичлари гуруҳига мансуб. Тўқ яшил кристалл порошок ёки бронза каби ялтироқ кристалл. Спиртда, сувда эрийди, органик эритувчилар (эфир, бензол, СНС13)да эримайди. Сувдаги эритмаси кўк рангда. Аналитик кимёда хлоратлар, перхлоратлар, симоб катионлари, қалай, титанни аниқлашда, қоғоз, газламаларни бўяшда, рангли қаламлар тайёрлашда, тиббиётда антисептик воситалар, шунингдек, антидотлар сифатида ишлатилади. Баъзан цистит, уретрит ва сийдик йўлининг бошқа яллиғланиш касалликларида ичирилади.