СИМОБ

СИМОБ (лот. Hydrargurum) , Hg — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 80, ат. м. 200,59. Табиий Симоб масса сонлари 196, 198—202 ва 204 га тенг бўлган 7 та барқарор изотопдан иборат; булардан энг кўп таркалганлари 2(l0Hg(23,13%) билан 2O2Hg (29,8%). С. нинг сунъий радиоактив изотопларидан 2()3Hg(T1/2=46,9 кун) ва 205Hg (Т|/2=5,5 мин) амалий аҳамиятга эга. Симоб жуда қадимдан маълум. Ер пўстининг масса жиҳатдан 710»6% ини ташкил этади. Табиатда баъзан туғма ҳолда учрайди, асосан, бирикмалар ҳолида бўлади. Симобнинг асосий минерали — кино вар HgS. Ундан ташқари, Симобнинг 30 га яқин минераллари мавжуд. Испания, Кавказ, Украина, Ўрта Осиё, Италия ва АҚШда Симоб конлари бор. С. — одатдаги трада ялтироқ, кумуш ранг суюқ металл, зичлиги 13,52 г/см3, суюқланиш т-раси —38,97°, қайнаш т-раси 357,25°. С. ўзида бошқа металлар (мас, натрий, калий, кумуш, олтин)ни эритиб, ўша металларнинг амальгамасини ҳосил қилади. Ўз бирикмаларида 1 ёки 2 валентли. Кимёвий жиҳатдан турғун модда. Асл металлар сингари қуруқ ҳавода оксидланмайди; С. кислород билан фақат юқори трада реакцияга киришади. Галогенлар ва олтингугурт билан осон бирикади. Хлорид кислотада ва суюлтирилган сульфат кислотада эримайди, лекин зар сувида, нитрат кислотада, қайноқ концентрланган сульфат кислотада эрийди. Симобнинг ионланиш потенциали катта булганлигидан бирикмалари беқарор, қиздирилганда парчаланади. Бир валентли Симоб бирикмалари қиздирилганида Симобга ва 2 валентли Симоб бирикмаларига парчаланади; мас, Hg2(NO3)2 вакуум насослари)да, олтин ва кумушни рудалардан ажратиб олишда, электротехникада, радиотехникада, портловчи моддалар, кундузги, катод ва кварц лампалари, каломель электродлари тайёрлашда, ҳарбий мақсадларда ишлатилади.

Одам ва қайвонлар организмида 10~6% С. бўлади. Одам организмига бир кечакундузда ўрта ҳисобда овқат орқали 0,02—0,05 мг Симоб ўтади. Киши қонида ўрта ҳисобда 0,023мг/мл, сийдикда 0,1—0,2 мкг/мл микдорида Симоб бор. Симоб организмда Си, Sn, Cd, Se микроэлементларининг сингиши ва алмашинувида ёрдам беради. Симоб ва унинг бирикмалари заҳарли, шунингучун ишлатишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарур. Металл Симобнинг буғлари айниқса хавфли. Симоб нафас орқали қонга ўтади. Қонга ўтган Симоб ундаги оқсиллар билан қўшилади. Симобнинг бир қисми жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарида тўпланади. Сдан заҳарларганда вена орқали гипосульфитнинг 20%ли эритмаси юборилади, марказий нерв системаси фаолиятини нормаллаштирадиган фармакологик ҳамда физиотерапевтик воситалар буюрилади ва ҳ. к. С. препаратлари антисептик ва сийдик ҳайдовчи хусусиятлари туфайли тиббиётда қўлланади.

Симоб бирикмалари. Симобнинг кўп бирикмалари маълум. Симоб амидлари, мас, [Hg(NH3)2]Cl2NH3HgC! тиббиётда қўлланади. Симоб диацидодиаминларининг умумий формуласи [МеА2Х2]»~2 бўлиб, комплекс бирикмалардан ҳисобланади. Симоб диметил (CH3)2Hg — рангеиз оғир суюқлик, ширин мазага эга, буғи жуда заҳарли. Оксидларидан Hg2O — кора тусли кукун ва HgO — қизил ёки сариқ тусли кристалл, пероксиди HgO2 беқарор модда, Симоб метилхлорид CH3HgCl — рангеиз кристалл модда, органик синтезларда қўлланади. Симоб (1)нитрат HgNO3H2O — рангеиз кристалл, сувда, нитрат кислотада эрийди, спирт ва эфирда эримайди. Симоб (II)барий йодид (BaHgI4)5H2O ёки HgI2BaI25H2O саргиш кристалл, беқарор, гигроскопик, сувда ва спиртда эрийди. Микроанализда алкалоидларни аникдашда ишлатилади. Симоб (II) бромид (симоб дибромид) HgBr2 — кристалл модда, оқ кукун, заҳарли, сувда, спирт ва эфирда эрийди. Симоб (II) хлорид сулема дейилади.

Калдирок, симоб (HgONC)2 — кристалл модда, сувда оз эрийди, аммоний гидроксидда ва спиртда яхши эрийди. Қалдироқ кислотанинг симобли тузи, силкитилса портлайди, шу боис ундан детонатор сифатида фойдаланилади. Симоб (П)калий йодид K2[HgI2]3H2O — сариқ кристалл, гигроскопик, сувда эрийди, кимёвий анализлар ва тиббиётда қўлланади.

Симоб (1)йодид Hg,l2 ёки Hgl, capғишяшил кристалл модда (кукун), нур таъсирида узгаради, сувда ва спиртда эримайди. Симоб (П)йодид Hgl2 ҳам мавжуд, 2 шакли бор: тетрагонал шакллиси қизил рангга эга, 170°да сарғаяди, совутилса яна қизаради; ромб шакллиси сариқ рангли кристалл, сувда эримайди, калий йодидда эрийди, заҳарли. Симоб (II) кумуш йодид HgAgI, сариқ майда кукун, сувда эримайди. Симоб (П)сульфат HgSO4, С. (П) сульфит HgSO3, С. (1)сульфат Hg2SO4 С. (П)ацетет (HgC2H4O2)r С. (II)хромат Hg2Cr04. С. (П)цианид (HgCN)2, С. (Н) цианат (HgONC)2 ва б. бирикмалар кимё саноатида, тиббиётда, фотографияда ва б. соҳаларда қўлланади.

Ад.: Ахмеров К,., Жалилов А., Сайфутдинов Р. С, Умумий ва анорганик кимё, Т., 2003.

Қудрат Ахмеров.


Кирилл алифбосида мақола: СИМОБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
НАТРИЙ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты