КЎЗА

КЎЗА — рўзғор буюми; сув ва б. суюқликлар солиш, ташиш, сақлашда ишлатиладиган идиш. Таги ва бўғзи тор, қорни кенг, дастали. Ўрта Осиёда сопол ва м и с К. лар кенг тарқалган. Аксарият ҳолларда сопол Кўзалар пиширилмасдан олдин чизиб нақшланади. Сопол Кўзанинг ичи сирланади (сирлан-магани ҳам бўлади). Сопол Кўзанинг кўп ишлатиладиган дастасиз тури мўнди деб аталади. Мис К. сополдан тайёрланганидан шакл жиҳатидан кескин фарқ қилади. Мис Кўза жўмраксиз обдастани эслатади: бўйни ингичка, бир қулоқли, қорни кенг, пастга томон кенгайиб боради. Тагида кескин конусга ўхшаш пастак чамбараги бор. Мураккаб шаклдаги мис Кўзанинг аввал айрим бўлақлари қуйилиб, сўнг улар бирбирига қалайланади. Кўзани кўзагар кулол ёки мискар тайёрлайди, бўяма (сопол Кўза) ва уйма (металл Кўза) нақшлар билан безатилади. Металл Кўзанинг олтин, кумушдан ишланиб, кандакори нақшлар билан безатилган, баъзан қимматбаҳо тошлар қадалган намуналари республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: КЎЗА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты