МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ — ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. норматив хужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув. У меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси М. ш. нинг бир тарафи — яъни ходим сифатида иш берувчи билан Меҳнат шартномаси

тузган ЎзР фуқароси, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар бўлиши мумкин. Меҳнат шартномасининг иккинчи тарафи — иш берувчи қуйидагилар бўлиши мумкин: корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; мулкдорнинг ўзи айни бир вақтида раҳбар бўлган хусусий корхоналар; 18 ёшга тўлган фуқаролар фақат шахсий маиший эҳтиёжлари учун бошқа шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиши (мас, уй хизматчиси, энага, шофер, машинкачи билан Меҳнат шартномаси тузиш) мумкин. Меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи шартлари Меҳнат шартномасининг мазмуни ҳисобланади. Меҳнат шартномасининг айрим шартлари бевосита қонун хужжатларида назарда тутилади (мас, меҳнат таътилининг энг кам муддати, барча ходимлар учун энг кўп иш вақти; ин-тизомий жазо турлари ва уларнинг қўлланиш тартиби ва б.).

Ишлаб чикиладиган Меҳнат шартномаси шартлари зарур ва қўшимча шартларга бўлинади. Зарур шартлар (мас, иш жойи, меҳнат вазифаси, меҳнат ҳақи миқдори ва б.) тарафларсиз тузилиши мумкин бўлмаган шартлардир. Мажбурий бўлмаса ҳам, тарафларнинг хоҳишига кўра, киритилиши мумкин бўлган шартлар қўшимча шартлар ҳисобланади [мас, ишга қабул қилишда синов белгилаш, (касблавозим) ларни қўшиб олиб бориш тўгрисида, тўлиқсиз иш вақтини белгилаш ва б. ]. М. ш. ни тузиш пайтида ходимларга қонун ва б. норматив хужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуклари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас. Ходим томонидан мехнат вазифасининг бажарилиши, яъни муайян мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича ишни бажариш; ходимнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниши; унинг меҳнат қилаётган корхона меҳнат жамоасига қўшилиши Меҳнат шартномасининг асосий белгилари хисобланади. Меҳнат шартномаси ёзма шак-лда, бир хил кучга эга бўлган камида 2 нусхада тузилади. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга, 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга ва муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Агар Меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳодда Меҳнат шартномаси номуайян мудцатга тузилган деб ҳисобланади. Номуайян муддатга тузилган Меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас. Муддатли Меҳнат шартномаси бажарилажак ишнинг хусусиятлари, уни бажариш шартлари ходимнинг манфаатларини ҳисобга олиб, номуайян муддатга мўлжалланган Меҳнат шартномасини тузиш мумкин бўлмаган такдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда тузилади. Меҳнат шартномаси имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Ходим ўзига юклатилган меҳнат вазифалари билан таништирилиши лозим. Меҳнат шартномаси тарафлар келишувига асосан дастлабки синов белгилаш шарти билан тузилиши мумкин. Айрим тоифа ходимлар, жумладан, ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга кабул қилинганда, шунингдек, 6 ойгача муддатга Меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди. Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф 2 – тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, Меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.

Гулнора Саримсоқова, Анвар Иноятов.


Кирилл алифбосида мақола: МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты