МИКРОЭЛЕКТРОНИКА

МИКРОЭЛЕКТРОНИКА — электрон узеллар, блоклар ва қурилмаларни жуда митти интеграл қурилмалар тарзида яратиш билан шуғулланадиган электроника соҳаси. 20-а. 60-й. ларида вужудга келди. Қаттиқ жисм физикаси Микроэлектрониканинг асоси ҳисобланади.

Айрим қурилмаларда алоҳида тайёрланган бир неча минг электрон лампа, транзистор, конденсатор, резистор, трансформатор ва б. ни қўллаб, уларни кавшарлаб ёки пайвандлаб йиғилиши натижасида аппаратлар купол бўлган. Босма монтаж, микромодуль, интеграл схеманинг яратилиши билан бу камчиликлар деярли бартараф қилинди.

Микроэлектроникани бир-бирини тўлдирувчи бир неча йўналишлар: интеграл электроника, вакуум микроэлектроника, оптик электроника ва функционал электроника каби йўналишларга ажратиш мумкин. Интеграл электроника энг кенг ривожланган. Бу соҳанинг вужудга келиши радиоэлектрон аппаратларни микроминиатюралашга (миттилашга) имкон берди. Интеграл схема (микросхема) ҳисоблаш техникаси ва космик системаларда ҳам, хўжаликда ишлатиладиган аппаратларда ҳам қўлланилади. Яримўтказгичли интеграл схемалар 1959-61 й. ларда яратилди. Бундай интеграл схемаларнинг интеграллаш даражаси юқори (битта яримўтказгич кристаллида 10000 гача ва ундан кўп элемент). Гурухлаб тайёрлаш усулига ўтиш йўли билан яримўтказгичли материал пластинкаларидаги актив (диодли, транзисторли) элементлар тайёрлаш технологиясининг такомиллаштириш босма монтаж техникасининг ва пассив микроминиатюр компонентларни яратиш технологиясининг ривожланишига, бу эса, ўз навбатида, плёнкали интеграл схемаларни ишлаб чиқишга олиб келди.

Яримўтказгичли ва плёнкали интеграл схемалардан ташкари, аралаш интеграл схема тайёрланади. Аралаш интеграл схеманинг интеграллаш даражаси яримўтказгичли интеграл схеманикига яқин туради. Кейинчалик вакуум интеграл схемалар ишлаб чиқилди ва янги йўналиш — вакуум электроника яратилди. Вакуум интеграл схемалар барча компонентлари вакуумга жойлаштирилган қурилма ва осма микроминиатюр электровакуум асбоблари бўлган плёнкали интеграл схема кўринишида ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундай интеграл схеманинг чидамлилиги юқори бўлади.

Интеграл схемаларнинг барчаси ишлаш белгиларига қараб рақамли (мантиқий) ва чизиқли хилларга бўлинади. Рақамли интеграл схемалар ЭҲМларда ишлатиш учун, чизиқли интеграл схемалар эса, асосан, электр сигналлар (кучайтириш, модуляция ва б.)ни чизиқли катталикларга айлантириш учун мўлжалланган.

Микроэлектроника, асосан, икки йўналишда ривожланди: интеграл схемаларнинг интеграллаш даражасини ва зичлигини ошириш, схематехник ёки систематехник ишларга мўлжалланган электрон қурилмалар яратиш учун янги физик принцип ва ҳодисаларини излаш. Бу йўналиш умумий тарзда функционал микроэлектроника деб аталади.


Кирилл алифбосида мақола: МИКРОЭЛЕКТРОНИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭЛЕКТРОНИКА
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты