КЎҲНАДАРЁ

КЎҲНАДАРЁ, Дарёлиқ — Амударёнинг қуриб қолган ўзани. Амударё музлик даврида шу ўзандан оқиб,чучук сувли Сариқамиш кўлига қуйилган. Ҳозир қад. дарё оқизиқлари ва шўрхоклар билан тўлган. Урганч ш. яқинидан бошланиб, шим.-ғарбга йўвалади. Тошҳовўз воҳаси орқали Кўҳна Урганч ш. гача боради, ундан ғарбга йўвалиб, Бўтен тоғи яқинида икки тармоққа ажралади. Ўз. 300 км. Кўҳнадарёнинг икки четида ариқ, каналларнинг излари учрайди. Амударё тошганда суви Кўҳнадарёга кириб боради. 1878 й. ги катта тошқинда Амударёнинг суви Кўҳнадарё орқали Сариқамиш кўлига қуйилиб, кўл суви сатҳини 8 м кўтарган. Кўҳнадарё атрофида барханлар учрайди. Унинг терраса (кўҳна қайир)ларида қамиш, қўға, юлғун, оқбош, янтоқ ва б. ўсади. Тўқайзорлар ҳам бор. Кейинги йилларда Кўҳнадарё коллектор бўлиб хизмат қилмокда. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг Тошҳовўз вилоятидаги сизот сувлар К. дан Сариқамишга оқизилмокда.


Кирилл алифбосида мақола: КЎҲНАДАРЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМУДАРЁ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АМУДАРЁ ДЕЛЬТАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты