МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНИШ

МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНИШ — 1) (ўсимликларда) ўсимликларнинг ўз ҳаёт фаолияти учун зарур кимёвий элементларни минерал тузлар ионлари шаклида тупрокдан ўзлаштириш жараёнлари мажмуи. Минерал озиқланиш тупроқдан минерал тузлар ионларини ўзлаштириш, ионларнинг алмашинув жараёнига кўшилиши ва ўсимлик бўйлаб ҳаракатланишидан иборат. Минерал озиқланиш элементлари сирасига макроэлементлар (N, S, Р, К, Са, Mg) ва микроэлементлар (Ғе, В, Mn, Cu, Zn, Mo) киради. Азотни ўсимликлар анион NO3 ёки катион NH+4, фосфор ва олтингугуртни Н2Р04ва SO4» анионлари шаклида, металларни К+, Са2+ ва Mg2f катионлари шаклларида ўзлаштиради. Баъзи ўсимликлар бошқа элементларга ҳам талабчан бўлади. Mac, қанд лавлагининг ўсишига ва ривожланишига натрий ижобий таъсир этади, дуккаклиларга кобальт зарур (туганак бактериялар молекуляр азотни тўплаши учун). Ўсимликларнинг модда алмашинуви ва ўсишига алюминий, никель, қўрғошин, кадмий, хром ва б. элементларнинг, гарчи зарур бўлмаса ҳам, ижобий таъсир кўрсатиши кузатилган. Ионлар илдиз тукчаларидаги илдиз ҳужайраларининг ташқи қобиғи юзаси орқали шимилиб, кейин ҳужайра цитоплазмасига уларни ўраб олган липопротеидли мембрана, яъни плазмолемма оркали кириб келади. Ионлар пассив равишда диффузия йўли б-н, шунингдек, молекулалар ва ионларни ташувчи ион насослар ёрдамида фаол равишда цитоплазмага киради.

Дала шароитларида ўсимликлар учун тупроқ эритмалари бевосита озуқа ионлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўсимлик бир кеча-кундузда бир неча бор (мас, райграс 10 марта) тупроқ эритмасидаги фосфорни тўлиқ ўзлаштириб олади ва унинг янги микдорларини боғланган ҳолатдан чиқаради. Натижада Минерал озиқланиш элементларининг сўрилиши тезлиги уларнинг тупроқ эритмасига утиши тезлиги билан меъёрлашади. Минерал озиқланишни меъёрлаштирувчи яна бир бошқа омил — тупрокдаги илдизлар сиртига ионларнинг диффузияланиши (етиб келиши) тезлигидир. Шу боис илдиз тизимининг морфологик тавсифи (узунлиги, тарқалиши, тармоқланиши, ўсиши тезлиги) Минерал озиқланиш учун физиологик (ўсимлик сирти юқори қисми бирлигининг сўриш фаоллиги) тавсифига Караганда кўпроқ аҳамиятлидир. Бу ҳолат селекция ишларида эътиборга олинади.

Ўсимликларда Минерал озиқланиш элементлари илдиз, шох ва барглардан ўтадиган ксилемманинг ўтказувчи томирлари орқали ўтадиган сув оқими билан тақсимланади. Улар, асосан, ёш, ўсаётган аъзоларга ва шаклланаётган меваларга томон йўналади. Пастки барглар қариган сари М. о. элементлари (Са ва В дан ташқари) улардан ўсаётган органларга оқиб ўтади ва қайта фойдаланилади. Ўсимликлар учун макро – ва микроэле-ментларнинг ҳаммаси бир хилда зарур (элементларни алмаштириб бўлмаслик қонуни). Аммо, кўпинча, тупроқда N, Р ва К етишмайди. Шунинг учун улар ўғитлар шаклида берилади. Аммо барча экинлар ва навлар учун №Р:Книнг ўртача нисбати бир-бирига яқин ва 73:5:32 ат. % га тенг. Минерал озиқланишнинг физологик аҳамиятини, элементларнинг ҳаракати ва сўрилишини билиш ўғитлардан тўғри фойдаланиш учун зарур бўлади. Ўғитлар ёрдамида Минерал озиқланишни тартибга солиш қ. х. экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг асосий йўлидир. Минерал озиқланиш фотосинтез билан биргаликда ўсимликларнинг ягона озикланиш жараёнини ташкил этади; 2) ҳайвонлар организмида рациондаги минерал моддаларнинг ҳазм бўлиши ва қонга сўрилиб, тўқима ва ҳужайраларда сарфланиши. Минерал моддалар организмдаги жами физиологик жараёнларда иштирок этади. Ҳайвонлар истеъмол қилган озуқалар ва минерал қўшимчалар таркибидаги минерал тузлар ошқозоничак тизимидан қонга сувда эриган ҳолда сўрилади. Улар организмда, гарчан энергия бермасада, жуда муҳим функцияларни бажаради. Ортиқча истеъмол қилинган баъзи минерал моддалар тўқима ва ҳужайраларда захира ҳолида сақланади. Mac, кальций ва фосфор тузлари суякларда, натрий ва хлор терида, темир жигарда захира ҳолида тўпланади. Минерал элементлар тўқима, ҳужайра, фер-ментлар, гормонлар ва витаминлар таркибига кириб, организмда рўй берадиган модда алмашинуви жараёнини бошқаришда қатнашадилар. Организмда учрайдиган эркин тузларнинг ионлари қоннинг осмотик босимини меъёрида сақлаб туришда, ишқорий ва кислотали муҳит мувозанатини саклашда иштирок этади. Булардан ташқари, нерв системасининг фаолияти, қон ивиши жараёни, юрак мускулларининг ритмик ишлаши, сўрилиш, газ алмашинув жараёни, секреция ва чикарув органларининг меъёрдаги фаолиятида ҳам минерал моддаларнинг ҳиссаси каттадир. Ҳайвонлар тўқималари ёқилганда ҳосил бўлган кулнинг 99,6% ни макроэлементлар, 0,4%ни микроэлементлар ташкил қилади. Организмдаги барча минерал моддаларнинг 65 — 70% кальций ва фосфордан иборат.

Кальций ҳайвонлар танасида ғоят кўп. Унинг 99% суяк, тиш ва шохлар таркибида учрайди. Бу элемент суяк тизимининг такомиллашувида, лактациянинг бир меъёрда кечувида, қон ивиши жараёнида фаол иштирок этади. Рационда қисқа вақт мобайнида кальций етишмаса организм захирадаги кальцийни ишлатади. Агар бу етишмовчилик узоқ вақт давом этеа ёш молларда рахит, катта ёшли молларда эса суякларнинг кальцийсизлашувидан остеомеляция касаллиги пайдо бўлади. Янги туққан сигирлар қон зардобида кальцийнинг камайиши айрим ҳолларда туғруқ шоли касаллигига сабаб бўлади. Рахит ва остеомеляция касаллиги рационда фосфор ёки Д витаминининг етишмаслигидан ҳам келиб чиқиши мумкин.

Фосфор ҳайвонлар учун зарурлиги бўйича кальцийдан кейинги ўринда туради ва у кальций билан биргаликда суякнинг таркибига киради. Фосфор фосфопротеинлар, фосфолипидлар, нуклеин кислоталари таркибида учраб, организмда кечадиган муҳим биологик жараёнларда — гексафосфатлар, АДФ, АТФ синтезида қатнашади. Фосфор етишмаганда ҳайвонларда айрим касалликлар рўй беради. Бу ҳолат сурункали бўлса ҳайвонларда бўғинларнинг букилмай қолиши, мушаклар заифлашиши юз беради. Фосфорнинг кон зардобидаги концентрацияси қорамолларда 4—12мг % бўлади. Организмда кальцийнинг фосфорга бўлган нисбати ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, у 2:1 дан 1,2:1 гача бўлиши мумкин. Калий ва натрий нерв системаси, юрак ва қон томирларининг меъёрида ишлашини, калий ионлари эса эритроцитлар ичидаги рН мувозанатини таъминлайди.

Темир ва мис эритроцитлар ва б. ҳужайралар (гемоглобин цитрохром оқсили) таркибида учраб, кон оркали тўқима ва ҳужайраларни О2 билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Йод қалқонсимон безининг тироксин гормони таркибига, олтингугурт ва рух меъда бези гормон и таркибига киради. Бундан ташқари, рух барча тўқималар таркибига кириб, ёш молларнинг ўсиши ва жинсий безларнинг меъёрида фаолияти учун жуда зарур. Кобальт барча тўқима ва органлар таркибига киради ва, айниқса, ички секреция безлари таркибида куп учраб, модда алмашинуви жараёнини бошқаришда фаол қатнашади. Озуқада кобальтнинг етишмаслиги кавш қайтарувчи ҳайвонлар меъда олди бўлимларида В12 витаминининг синтезланишини пасайтиради. Марганец организмда жуда кам учрайди, лекин у жигар, буйрак, суяк, ошқозон ости бези ва гипофиз таркибига киради. Бу элемент оқсил, ёғ ва углеводларни парчалайдиган ферментларнинг фаоллашувида иштирок этади.

Ҳайвонларнинг минерал моддалар б-н етарли микдорда таъминланганлигини текшириш учун баланс тажрибалари ўтказилади. Бунда истеъмол қилинган озуқа ва ичимлик суви таркибидаги минерал моддалар миқдори билан тезак, сийдик ва сут орқали ташқарига ажратилган минерал тузлар микдори солиштирилади. Қисман минерал моддалар жун, тери эпидермаси ва тер билан ҳам ажратилади. Кўпинча рациондаги кальцийнинг фосфорга ва калийнинг натрийга бўлган нисбати назорат қилинади. Минерал моддалар баланси манфий бўлса, ҳайвонлар минерал моддалар етишмаслигидан турли касалликларга чалиниши мумкин. Ҳайвонларда организмдаги минерал моддаларнинг етишмаслиги минерал озуқалар бериш йўли билан қопланади.

Ад.: Имомалиев А., ЗикирёевА., Ўсимликлар биокимёси, Т., 1987.

Абдукарим Зикирёев, Рузимат Ҳамроқулов.


Кирилл алифбосида мақола: МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАКТЕРИЯЛАР
КИМЁ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
БИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты