МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР — таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ элементлари бўлган анорганик моддалар, асосан, тузлар. Деярли барча Минерал ўғитлар агрономик рудаларлгм кимё саноатида ишлаб чиқарилади. Шунингдек, табиий тузлар, мас, натрийли селитра (чили селитраси), саноат чиқиндилари ҳам ишлатилади. Минерал ўғитлар 19-а. дан тарқалабошлаган. 20-а. ўрталаридан Минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва қўллаш тез ўсди. Шунгача ўғит сифатида, асосан, гўнг, кул ва б. чиқиндилар ишлатилган. Минерал ўғитлар тупроққа (унинг физик, кимёвий ва биол. хусусиятларига) кучли таъсир қилувчи воситадир; улар тупроқни озиқ элементлари билан бойитади, тупроқ эритмаси реакциясини ўзгартиради, микробиологик жараёнларга таъсир этади ва ҳ. к. Ўсимликлар, асосан, илдизи орқали озиқланиши туфайли Минерал ўғитлар тупроққа солинганда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига, бинобарин, далалар, утлокдарнинг умумий биол. маҳсулдорлигига фаол таъсир қилади. Минерал ўғитлар экин ҳосилини оширади, сифатини яхшилайди: пахта, каноп, зигир ва луб экинлари толасининг технологик хусусиятларини, қанд лавлаги, узум таркибидаги қанд, картошкадаги крахмал, дондаги оқсил микдорини кўпайтиради. Минерал ўғитлар органик ўғитлар билан қўшиб ишлатилса, янада яхши натижа беради. Агрономик мақсадларга кўра, Минерал ўғитлар бевосита ва билвосита ишлатиладиган ўғитларга бўлинади. Бевосита ишлатиладиган ўғитлар таркибида ўсимликлар озиқланиши учун зарур азот, фосфор, калий, шунингдек, магний, бор, рух, мис, молибден, марганец, олтингугурт каби элементлар бўлади. Бу гуруҳга кирадиган ўғитлар, асосан, бир озиқ элементли, мас, азотли, фосфорли ёки калийли ва комплекс, яъни аралаш ва мураккаб ўғитлардан иборат. Аралаш Минерал ўғитлар з-дда ёки хўжаликнинг ўзида бир неча хил ўғитни аралаштириб, мураккаб ўғитлар эса з-дда тайёрланади. Билвосита ишлатиладиган Минерал ўғитлар (мас, оҳакли ўғитлар, гипс ва б.) асосан, тупроқнинг агрокимёвий ва физиккимёвий хусусиятларини яхшилашда қўлланилади. Минерал ўғитлар қаттиқ, яъни кукунсимон, донадор ҳамда суюқ — аммиакли сув, суюқ аммиак, аммиакатлар ҳолида ишлаб чиқарилади.
Минерал ўғитларнинг самарадорлиги ўсимликнинг биологик хусусиятига, ҳар га ерга солинадиган ўғит нормасига, органик ўғитлар билан қўшиб ишлатилишига, қўлланиладиган агротехника тадбирлари сифатига ва б. га боғлиқ. Қ. х. экинларидан энг юқори ҳосил олиш учун тупроққа солинадиган Минерал ўғитлар меъёрини тўғри белгилаш Минерал ўғитлардан фойдаланишда муҳим ўринда туради ва бу меъёр ўғит таркибидаги соф таъсир этувчи озиқ моддаларнинг кг/га микдори билан белгиланади. Минерал ўғитлар усимликнинг биологик хусусиятлари, уларнинг озиқ моддаларга талаби, тупрокда усимлик ўзлаштирадиган элементлар микдори, ишлатиладиган ўғитларнинг хусусияти, ўсимликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур щароитларни хисобга олган ҳолда қўлланилиши керак. Минерал ўғитлар ерга кузда ёки эрта бахррда (асосий ўғитлаш), экиш вактида ва ўсув даврида (ўсимликларни озиқлантириш) солинади. Минерал ўғитларни нотўғри қўллаш биоценозга катта зарар келтириши, атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Минерал ўғитлар тупрокда ҳар хил ўзгаришларга учрайди, бу ўзгаришлар озиқ моддаларнинг эрувчанлигига, тупрокда ҳаракатланиши ва усимликларга сингишига таъсир курсатади.
Минерал ўғитларнинг самарадорлиги жуда юқори. Ҳисобкитобларга Караганда, ғуза 1 т пахта ҳосили тўплаш учун соф 30—70 кг азот, 10—20 кг фосфор, 30—60 кг калийни ўзлаштиради. Экинлар умумий ҳосилдорлигининг тахм. 50% уғитларни қўллаш, 25% нав афзалликлари ва 25% етиштириш технологияси оркали таъминланади. Тўғри нисбатларда кўлланилган NPK М. ў. нинг ҳар бир кг и ўртача 10 кг ғалла ёки шунга эквивалент бошқа қ. х. маҳсулотларини беради. И . т. муассасаларининг текшириш натижаларига кўра, Ўзбекистонда азот, фосфор ва калийни қўллашнинг энг яхши нисбати 1:0,75:0,35 қилиб белгиланган.
Жаҳонда 20-а. нинг 90-й. лари бошида 150 млн. т. дан кўпроқ Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди. АҚШ, ГФР, Франция, Италия, Япония ва б. мамлакатларда Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ривожланган ва уларни қўллаш аҳоли жон бошига 32 — 80 кг ва ундан ортиқ NPK ни ташкил этади. Ўзбекистонда Минерал ўғитлар 20-а. нинг 20-й. ларидан қўлланила бошлаган. 2001 й. да Ўзбекистонда 801 минг т (100% озиқ модда ҳисобида) Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди (қ. Агрокимёвий харитаграмма, Азотли ўғитлар, Калийли ўғитлар, Микроўғитлар, Фосфорли ўғитлар).
Рисқивой Ёқубов.