МИНЕРАЛОГИЯ (минерал… ва…логия) — минераллар ҳақидаги фан; минераллар, уларнинг таркиби, хоссалари, физик тузилиши (структураси) нинг морфологияси ва крнуниятлари, шунингдек, табиатда ҳосил бўлиш жара-ёнлари ва ўзгариш шароитларини ҳамда сунъий йўл билан (синтез) олиш ва амалда фойдаланиш йўлларини ўрганади. Минералогиянинг асосий вазифаси — фойдали қазилма конларини қидириш ва баҳолаш, хом ашёни амалиётда қўллаш учун бойитишнинг илмий асосларини яратишдан иборат. Минералогиядан 19-а. да кристаллография ва петрография, 20-а. бошларида фойдали қазилмалар ҳақида таълимот, геокимё, сўнгра кристаллокимё ажралиб чиқпи. Минералогия ҳоз. замон физикаси, кимёси қонуниятларидан кенг фойдаланади.
Минералогияни урганишнииг асосий йўналишлари. Тавсифий Минералогиянинг асосий вазифаси минералларнинг систематикаси масаллари; морфологияси, конституцияси, физик хусусиятлари, кимёвий таркиби, географик тарқалиши ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришдан иборат. Тавсифий Минералогияда ҳоз. вақ-тда минераллар физикаси энг муҳим бўлимни ташкил этади.
Генетик Минералогия муайян минерал тури ва минераллар ассоциацияси — фойдали қазилма конларини ҳосил бўлишига сабаб бўлган шароит, қонуният ва жараёнларни аниқлайди; минералларнинг ҳосил бўлиш жараёнини тавсифловчи физиккимёвий ўлчамлари (тра, босим, минерал ҳосил бўлувчи муҳитнинг кимёси) ни белгилайди. Генетик Минералогия минераллар типоморфизми ҳақидаги таълимотни; онтогенетик ва кристалломорфологик тахлилни; қаттиқ ва газсуюклик киритмаларни та-дқиқ қилиш ва б. ни ўз ичига олади.
Экспериментал Минералогия табиатда минералларнинг вужудга келиш шароитларини аниқлаш мақсадида табиий жараёнларни моделлаштириш ва физиккимёвий системаларни урганиш билан шуғулланади. Минералларни (олмос, пьезокварц кристаллари, оптик флюорит, лаъл, гранат ва б.) синтез қилиш ҳам шу соҳага яқин туради.
Амалий ва техник-иқтисодий Минералогия минерал хом ашёдан комплекс фойдаланишга қррагилган ва ундан олинадиган фойдали қисмларини кўпайтириш учун янги минерал турларини минералогик тадқиқ қилиб, саноатда фойдаланиш муаммолари билан шуг-улланади; минералларнинг технологик хусусиятлари уларнинг таркиби ва структурасига боғлиқлигини, рудани бойитиш жараёнида минералларнинг узгариши, эриши ва б. ни ўрганади, қидиришнинг махсус минералогик методларини ишлаб чикади.
Регионал Минералогия минерал ва улар ас социацияларининг тақсимланиш қонуниятларини аниқлаш мақсадида муайян ҳудудлар ва руда провинциясининг минералогик ўрганишни умумлаштиради.
Космик жисмлар Минералогияси Ой жинсларидан намуналар олингандан кейингина ривожланди. Шунингдек, метеоритларнинг минерал таркибини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга.
Бу йўналишларнинг бирортаси минералларни тадқиқ қилишнинг янги методларни яратмай ва мавжудларини такомиллаштирмай туриб Самара бермайди.
Тарихи. Минералогия одамларнинг амалий эҳти-ёжидан келиб чиққан ҳолда жуда қадимда вужудга келган. Ўша даврларда тошдан кенг кўламда фойдаланилган. Дастлабки маълумотлар қад. ҳинд диний китоблари ва достонлари, мил. ав. 4—2а. ларда яшаган юнон олими Теофрастнинг «Тошлар ҳақида» ва Катта Плиний асарларида берилган. Ўрта аерда Шаркда Минералогияга Абу Али ибн Сино, Ал-Кинди, Абу Райҳон Беруний, Жобир ибн Хайём, Розий, Маҳмуд ибн Вали, Муҳаммад ибн Мансур ва б. ҳисса қўшган. Беруний «Китоб алжамоҳир фи маърифат алжавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами» — қисқача «Минералогия») асарида 300 дан зиёд минерал ва улар турларининг хусусияти, қўлланиши, вужудга келиш шароитлари, ранги, қаттиклиги ва зичлигини таърифлайди. Маҳмуд ибн Вали ҳам «Баҳр ул-асрор» («Сирлар денгизи») асарида (17-а. нинг 1-ярми) Минералогия ривожига салмокли ҳисса қўшди. Бу асарларда қимматбаҳо металл ва минералларнинг сифатини текшириш усуллари ҳақида маълумотлар бор.
Кончиликнинг Европада (6—13-а. лар) ривожланиши (темир, қалай, мусковит, тош тузи, каҳрабо, кумуш ва б. ни қазиб олиш) рудаларни ўрганишга туртки бўлди. 13-а. да Европада минерал ҳақида махсус рисола ёзилди. Пекин у вақтда минерал, тоғ жинслари ва рудалар ўзаро фарқ қилинмаган, уларнинг таснифи жуда содда бўлган. Минералогияни ўрганиш алкимё билан боғлиқҳолда олиб борилган. М. Уйғониш давридан бошлаб фан сифатида шаклланди. Г. Агрикола «Кончилик ва металлургия» асарида (1550) биринчи марта минерални тоғ жинсидан аниқ фарклади, дастлабки таснифни қўллади. «Минералогия» термини фанга итальян табиатшуноси Бернард Цезий томонидан 1636 й. да киритилган. 17-а. да Европада кристалларнинг геометрик қонунлари ва уларнинг оптик хусусиятлари ўрганилди. Кристалларнинг киррали бурчакларини тадқиқ қилиш Минералогия ва кристаллография ривожига катта ҳисса қўшди. Рус олими Минералогия Ломоносов минералларнинг асосий белгиси сифатида унинг кимёвий таркибини олган. 19-а. да ми-нералларнинг таркиби ва физик хоссаларини ўрганиш натижасида изоморфизм ва полиморфизм тушунчалари пайдо бўлди. 19-а. охирида турли хом ашёга бўлган эҳтиёжнинг кучайиши билан тавсифий Минералогиянинг эски усуллари талабга жавоб бермай қўйди. Минералогияга рус олимларидан В. В. Докучаев, А. С. Фёдоров, В. И. Вернадский, А. Е. Ферсман, Д. С. Коржинский, швейцариялик П. Ниггли, америкалик Н. Л. Боуэн, голландиялик Я. X. Вант-Гофф ва б. салмокди ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонда Минералогияни ўрганиш ва минералог кадрлар тайёрлаш 20-а. нинг 20-й. ларидан бошланган. Бир қанча минералларнинг тўлиқ таснифи берилди. Тошкентда янги минералогикгеокимёвий йўналиш вужудга келди. Ҳоз. Ўзбекистон миллий унти геология ф-тида, Тош-ТУ нинг кончилик-геология ф-тида, Ўзбекистон ФА Ҳ. М. Абдуллаев номидаги Геол. ва геофизика ин-тида, Ўзбекистон Геол. ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси Минерал ресурслар ин-тида минералогик, геокимёвий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳудудидан жаҳонда илгари номаълум бўлган янги минераллар топилди.
Ад.: Бетехтин А. Г., Минералогия курси, Т., 1969; Уклонский А. С, Минералогия. Минералогия, 1940; Григорьев Д. П., Онтогенез минералов, Львов, 1961.