НАМАНГАН ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1941 й. 11 мартда ташкил этилган (1960 й. 25 янв. да Андижон ва Фарғона вилоятлари таркибига қўшиб юборилган. 1967 й. 18 дек. да кайта ташкил этилди). Наманган вилояти республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг шим.-ғарбий қисмида, Тяньшан тоғ тизмаси тармоклари — Қурама ва Чатқол тоғларининг ён бағрида жойлашган. Шим. ва шим.-шаркдан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, жан.-шарқцан Андижон, жан. дан Фарғона, шим. ва шим.-ғарбдан Тошкент вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти билан чегарадош. Майд. 7,44 минг км2. Аҳолиси 1982,7 минг киши (2002). Наманган вилоятида 11 қишлоқ тумани (Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чует, Янгиқўрғон), 8 шаҳар (Наманган, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чует, Ҳаққулобод), 11 шаҳарча (Жомашўй, Тошбулоқ, Навбаҳор, Олтинкон, Уйғурсой, Чоркесар, Халқобод, Уйчи, Ўнҳаят, Янгиқўрғон, Оқтош), 99 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Наманган ш.
Табиати. Вилоят қудудининг асосий қисми Сирдарёнинг ўнг соҳилида, кенг Фарғона водийсида жойлашган. Ер юзаси, асосан, текислик бўлиб, шим. да қатор тепаликлар ва Чатқол ҳамда Қурама тоғлари билан ўралган. Баландлиги 350— 800 м. Тоғ ва адирлар, тор водийлар, воҳалар тўртламчи геологик даврнинг катта-кичик дарёлари ва ирмоқларнинг фаолиятидан ҳосил бўлган. Вилоят ҳудуди геологик фаол зонада жойлашган ва 8 баллгача-зилзилалар бўлиб туради. Кенг майдонни эгаллаб ётган ва деҳқончилик объекти бўлган Қорақалпоқ чўли неоген даврида пайдо бўлган. Фойдали қазилмалардан Чодак олтин кони, тоғ кварци, сур-ма, мис, нефть, гипс, оҳактош ва б. қурилиш материаллари, шифобахш минерал сувлар (Чортоқда) топилган. Чуст-Поп ер ости сувининг иссиқлиги 50° (1300 м дан чиқади). Сув таркибида йод ва бром бор. Чодаксойдан (450 м чуқурликдан) 23° иссикликдаги во-дород-сульфидли сув чиқади. Чортоқ, Шаҳанд, Косонсой, Учқўрғон сувлари ўзининг минералланиш даражаси ва характери бўйича машҳур Мацеста, Чакрак, Тал сувларидан қолишмайди. Ер ости сувлари тоғ, адир, тоғ олди ботиқларида ва ёйилмаларда йирик тошли, шағалли ва қумли қатламларда жойлашган. Сирдарёга яқин зоналарда ер ости (сизот) сувлари мавжуд. Икли-ми кескин континентал. Ёзи узок,, иссиқ, қиши қисқа, нисбатан совуқ. Йиллик ўртача т-ра 13°. Янв. да т-ра —25° гача пасаяди, июнда 35—45° га етади. Вегетация даври 229 кун. Вилоятнинг турли қисмларида ёғин миқдори турлича. Наманганда ўртача йиллик ёғин миқ-дори 230 мм, ғарбида 90—190 мм, шар-кий туманларида 300—400 мм, тоғ этакларида 600 мм. Ёғиннинг энг кўп кисми баҳор ва кузда ёғади. Дарёлари ёғиндан, тоғлардаги қор ва музликлардан сув олади. Наманган вилоятида 16 даре ва сой, кўплаб мавсумий сойлар мавжуд. Энг катта да-рёси — Сирдарё. У Норин ва Қорадарёнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Норин ва Сирдарёга Чатқол тоғларидан оқиб тушадиган Поччаотасой, Чортоксой, Чустсой, Олмоссой, Чодаксой, Ғовасой, Косонсой, Намангансой каби серсув тоғ дарёлари куйилади. Косонсой, Чортоқ, Эскиер сув омборлари, Охунбобоев, Шим. Фарғона, Катта Наманган каналлари қурилган. Баҳор ва ёз бошларида содир бўладиган сел ҳоди-саларидан сақланиш учун сел омборлари барпо қилинган. Тупроклари про-лювиал, ўтлоқ, ўтлоқи-ботқоқ, оч тусли бўз, айрим жойларда шўрхок, оч тусли қўнғир, жигарранг. Адирлар қумтош, мергель, лёсс ва чағиртошлар билан қопланган. Баҳорда эфемер ўсимликлар ўсади, чорва моллари боқилади. Текислик қисмларида бўз, кўнғир тупроқлар, қадимдан деҳқончилик қилиб келингнидан табиий ҳолати ўзгарган ва унумдорлиги оширилган. Косонсойда типик ва қорамтир бўз тупроқ, Наманган, Учқўрғон, Чуст туманларида оч бўз тупроқ тарқалган. Текислик қисмининг экин экилмайдиган ерларида шўра, шувоқ, лола, отқулоқ, Сирдарё бўйларида бетага, астрагал ва б. ўсади. Тоғларда арчазорлар, ёввойи олча, олма ва ёнғоқзорлар учрайди. Тоғларнинг баланд қисми субальп ўтлоклари — ёзги яйловлардан иборат. Наманган вилоятида деярли ўрмон йўқ. Наманган мевали ўрмон кўчатзори ва Наманган ўрмон кўчатзори мавжуд. Чўл ва адирлар ўзлаштирилиб юборилгандан бўри, тулки, қобон, юмронқозиқ кам учрайди. Тоғларда тоғ такаси, суғур бор. Адирларда каламуш, дала сичқо-ни, эчкемар, типратикан, чўл тошба-қаси, турли хил илон ва калтакесак кўп. Қушлардан бургут, каклик ва б. бор. Қо-рабовур, ёввойи ўрдак ва б. овланади. Даре, сой ва б. сув ҳавзаларида ҳар хил балиқ яшайди, ондатра кенг тарқалган. Поччаотасой, Ғовасойда қундуз ҳам учрайди. Наманган вилояти худудининг интенсив ўзлаштирилиши оқибатида судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар, баликларнинг кўп турлари кама-йиб бормоқда.
Аҳолининг асосий қисмини узбеклар (87,8%) ташкил этади, шунингдек, тожик (9,0%), киргиз (1,0%), рус (0,8%), татар, украин, озарбайжон, яҳудий, белорус, арман, қозоқ ва б. миллат вакиллари ҳам (жами 89 миллат) яшайди. Аҳоли зичлиги ўртача 1 км2 га 266 киши. Қишлоқ аҳолиси 1238,9 минг киши, шаҳарликлар 743,8 минг киши (2002).
Хўжалиги. Наманган вилояти республика и. ч. ва маданий тараққиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Вилоят саноатининг асосий тармоқлари: машинасозлик, электротехника, кимё, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноатлари. Наманган вилоятида 170 дан зиёд саноат корхоналари мавжуд. Энг йирик саноат корхоналаридан — машинасозлик, автомобилларни тузатиш, ғишт, ёғ-экстракция, пахта тозалаш, озиқ-овқат (вино з-ди, пиво к-ти, «Наманган салқин ичимликлари», «Роҳат», «Наманганконсерва», «Ширинлик», «Косонсойконсерва» корхоналари), кимё, «Электротерм» и. ч. бирлашмасининг етакчи корхонаси, ипак газламалар к-ти, бадиий буюмлар ф-каси ва ҳ. к. 3402 кичик, 249 ширкат, 76 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Шулар орасида: «Наврўз» Ўзбекистон—Канада, «Шоҳи Сўзана», «Нестле-Ўзбекистон», «Шамс ЛТД», «Hyp», «Оҳангар», «Чуст пичоғи», «Наманганшина», «Косонсой-Текмен», «Попфен», «Силк-Роад», «Касмир Дери», «Наманганқоғоз», «Янис IV», Узбекистан — Россия «Кем-тош», «Шифо» корхоналари, Ўзбекистон—Хитой «Чанна-Текстиль» қўшма корхонаси, Узбекистан—Туркия «Ко-сонсойтекстиль» ва б. бор.
Қишлоқ хўжалиги. Вилоят қ. х. нинг асосий тармоғи — пахтачилик. Н. в. мамлакатда етиштирилаётган пах-танинг 8—9% ини беради. Ғаллакорлик, полизчилик, токчилик, сабзавотчилик, ипакчилик ва чорвачилик ривожланган. Текисликдаги суғориладиган ту-манларда чорвачилик, асосан, кора-мол, тоғ олдиларидаги табиий ўтлоқларда қўй ва эчки (жумладан, майин жунли) боқилади. Қ. х. да фойдаланиладиган ерлар майдони 548,1 минг га, шундан ҳайдаладиган ерлар 219,8 минг га, яйловлар 287,9 минг га, боғ ва кўп йиллик дарахтзорлар 31,2 минг га, токзорлар 8,7 минг га ни ташкил қилади. Дон экинлари 80,4 минг га, пахта 109,5 минг га, картошка 1,3 минг га, сабзавот 3,5 минг га, полиз экинлари 1 минг га, озука экинлари 14,4 минг га майдонни эгаллайди, 7760 га ўрмонзор, 3 минг га тутзор бор (2001). Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 4 минг км коллектор дренаж тар-моклари қурилган. Вилоятнинг хамма туманларида суғориладиган майдоннинг асосий қисмида пахта ва дон экинлари экилади. Наманган вилоятида 134 ширкат хўжалиги, 94,8 минг дехдон хўжалиги, 3,5 минг фермер хўжалиги бор. Жамоа ва хусусий хўжаликларда 667,1 минг қорамол (шундан 261,4 минги сигир), 899,3 минг куй ва эчки, 5,8 минг от мавжуд, пар-рандачилик б-н қам шуғулланилади.
Транспорти. Т. й. ларнинг уз. 138 км. Автомобиль йўллари уз. 1,7 минг км (шу жумладан, қаттиққопламалиси 1,6 минг км). Троллейбус линияси уз. 80 км. Наманган билан Тўрақўрғон ш. лари оралиғида ҳам троллейбус қатнови йўлга қўйилган. Андижон—Кўқон, Наманган—Учқўрғон ўртасида поездлар қатнайди. Наманган—Тошкент, Наманган — Марғилон— Фарғона, Наманган — Андижон, Наманган—Қўқон—Самарқанд йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Фарғона водийсини республика пойтахти б-н боғловчи Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Камчиқ довонида уз. 358 ва 891 м дан иборат бўлган иккита тоннель қурилиб фойдаланишга топширилди. Наманган вилояти ҳаво транспортининг ривожланиши 1941 й. да аэродром қуриш билан бошланди. 1984 й. да замонавий ҳаво лайнерларига хизмат қилувчи учиш ва қўниш майдони ишга туширилди. Ўрта Осиё давлатларидаги шаҳарлар, шунингдек, РФнинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Уфа, Симферополь, Новосибирск, Магадан, Норильск, Якутск, Красноярск, Мирний каби шаҳарлари ва Украина пойтахти Киев ш. билан мунтазам алоқа йўлга қўйилди.
Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. 2000/2001 ўқув йилида вилоятда 671 умумий таълим мактаби (493,4 минг ўқувчи), 19 та лицей, 6 махсус мактаб-интернат, 2 та академик лицей (1350 ўқувчи), 43 касб-ҳунар коллежи (31 мингга яқин ўқувчи) фаолият кўрсатди.
Вилоятдаги 3 та олий ўқув юрти (Наманган ун-ти, Наманган мухандисликпедагогика ва Наманган муҳандисликиктисодиёт ин-тлари)да 11 мингдан зиёд талаба таълим олди (2001). 1999—2001 й. лар мобайнида барча қулайликларга эга бўлган жами 28 касб-ҳунар коллежи (18 минг 875 ўқувчига мўлжалланган), ҳамда 2 академик лицей (1500 ўрин) бунёд этилди. Улар замонавий ўқув қуроллари ва техника билан жиҳозланди. Вилоят ўқувчилари Республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида мунтазам қатнашмоқдалар. Халқаро АКСЕЛС танловида ғолиб чиқиб хорижий давлатларда таҳсил олиб қайтаётган ўқувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. АҚШнинг ўқувчилар ўртасида ўтказилган АКСЕЛС танловида Наманган вилоятидан 40 ўқувчи иштирок этди. Вилоятда 2 та (Наманган ўлкашу-нослик ва Поп археологик) музей, 1 марказий, 409 жамоат кутубхонаси (1 млн. нусхадан ортиқ асар), 162 мадани-ят уйи, 8 маданият ва истироҳат боғи, 5 театр (шу жумладан, Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма теат-ри) бор. Вилоят театр саҳналарида Ўзбе-кистон халқ артистлари Р. Ҳамроев, М. Азизова, С Раҳмонов, М. Мансуров, М. Убайдуллаев, X. Охунова, Ў. Нуралиев, К. Раҳимовлар; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: М. Дадабоев, А. Рахимов, А. Тожибоева, М. Исомиддинов, Т. Сайдуллаевлар самарали ижод қилдилар (2001 й. да театр биноси реконструкция қилинди).
Халқ ҳунармандчилиги айниқса, Наманган ва Чует ш. ларида қадимдан ривожланган. Чустда пичоқ, идиш-товоқ, қ. х. қуроллари ишлаб чиқарилади, дўппидўзлик, каштачилик билан шуғулланилади, халатлар учун беқасам ва атлас газламалар тў-қилади. Чуст бадиий буюмлар ф-каси бор. Соғлиқни сақлаш. Наманган вилоятида 11 650 ўринли 115 касалхона, 250 дан ортиқ дорихона, Республика шоши-линч тиббий ёрдам марказининг фи-лиали, кунига 30 минг беморни қабул қилиш қувватига эга бўлган 256 амбулатория-поликлиника муассасаси ишлаб турибди. Наманган вилоятида ўтган 10 йил мобайнида 104 қишлоқ шифокорлик пунктлари барпо этилди, 41 қишлоқ шифокорлик амбулаторияси ва фельдшер-акушерлик пунктлари қишлоқ шифокорлик пунктларига айлантирилди. Шу даврда 1505 ўринли касалхона, бир сменада 43,7 минг беморни қабул қилувчи поликлиникалар қуриб бит-казилди, шошилинч тиббий ёрдам мар-кази, вилоят кўп тармоқли касалхонаси, вилоят кардиология маркази, ўсма касалликлар, Наманган шаҳар оналар ва болалар физиотерапевтик, юқумли касалликлар касалхоналари фойдаланишга топширилди. Улар замонавий тиббиёт аппаратлари, асбоб-ускуналар б-н жиҳозланди. Наманганда Семашко номидаги республика физиотерапевтик илмий тадқиқот ин-ти, республика акушерлик ва гинекология илмий тадқи-қот ин-ти ҳамда республика Саломатлик интларининг вилоят филиаллари, неврология, эндокринология ва урология марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича «Сомом авлод» дастури асосида 2000 й. дан бошлаб «Дельфин», «Виктор» ва б. замонавий аппаратлар билан жиҳозланган «Она ва бола» скрининг маркази ишлаб турибди. 6 санаторий (жумладан, «Чортоқ», «Гулшан», «Косонсой»), Кўксарой дам олиш зонаси мавжуд.
Спорт. Вилоятдан спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, сув полоси, чим устида хоккей, мини футбол, қўл тўпи, шахмат турлари бўйича спортчилар мамлакат мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқ-далар. Наманган вилоятида «Навбахрр» марказий ста-диони, шунингдек, 28 стадион, «Паҳлавон», «Динамо», «Алпомиш», «Соғлом авлод» спорт мажмуалари, 22 су-зиш ҳавзаси, 54 теннис корти, 1 велотрек, 2 отчопар, 473 спорт зали, 305 отиш тири, 571 баскетбол, 1754 волейбол, 375 қўл тўпи, 422 кичик ва 563 катта футбол майдон ва майдончалари бор. 590 мингдан зиёд киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. Уларнинг 260 минг нафаридан ортиги ўсмирлар. Наманган довругини оширган ва анъанага айланган «Универсиа-да-2000» тадбири катта умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди. Шахмат, чарм тўп буйича Осиё, жаҳон чемпионатлари, саралаш мусобақалари, теннисчиларнинг «Буюк ипак йўли», «Сателлит», «Фьючерс» каби турларининг ўтказилиши Наманганни дунёга яна ҳам кенгроқ танитди. Наманган ш. нинг Давлатобод туманидаги «Навбаҳор» стадиони, «Дўстлик» теннис мажмуаси, «Ёшлик» сузиш ҳавзаси, Наманган ш. даги «Пахлавон», «Алпомиш», «Динамо» спорт мажмуалари, Тўрақўрғон туманидаги «Кураш» мажмуаси каби спорт иншоотларида халқаро мавқедаги спорт мусобақалари ўтказиб турилади. Наманган вилоятида 15 халқаро тоифадаги спорт устаси, 900 дан ор-тиқ спорт устаси, 2400 спорт усталигига номзод, 5000 дан зиёд 1-тоифадаги спортчи тайёрланди. Вилоятнинг 200 дан ортиқ спортчиси Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларидир. Наманган вилоятидан 2000 й. да бокс бўйича республика чемпиони, стол тенниси, шахмат ва б. спорт турлари бўйича халқаро мусобақа совриндорлари етишиб чиқди. Наманганда ўтказилган 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида белбоғли курашчиларнинг 5-Халқаро биринчилигида Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон. Арманистон, Грузия, Украина, Белоруссия, Россия, Ҳиндистон ва Туркия спортчилари иштирок этди. «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» мусобақаларида ўқувчиталабалар фаоллиги тобора ошиб бормоқда. 2000 й. ги Универсиадада Наманган вилояти спортчилари биринчи ўринни олишди. 2001 й. «Баркамол авлод» мусобақаларида Фарғонада 2-ўринни, 2002 й. Фар-ғонада ўтказилган «Умид ниҳоллари» мусобақаларида фахрий учинчи уринни эгаллади. «Алпомиш», «Барчиной» тестларига 500 мингга яқин ўқувчи, 30 мингга яқин талаба, ишчихизматчи жалб қилинди. Катталикда республикада 2-ўринда турган (36 минг ўринлик) «Навбаҳор» стадиони негизида махсус футбол мактаби, «Олимпия захиралари» спорт мактабида баскетбол, волейбол, қўл тўпи бўйича спортчилар тайёрланмоқда. Наманганда «Гулбаҳор» аёллар футбол жамоаси фаолияти равнақ топаяпти. Тошбулокдик ёш каратэчиўқувчи Достон Турғунов АҚШда «Атланта кубоги» соврини мусобақаларида иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритиб, олтин медаль б-н қайтди. Стол тенниси бўйича Севара Крдирова 1999 й. да Швецияда ўтган жаҳон ёшлар чем-пионатида жаҳон чемпиони бўдди. Шахмат бўйича Осиё чемпионатида Ольга Сон 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони, ёзги биатлондан Му-ҳаббат Кандакова Европа очиқ чемпионати ғолиби, эркин кураш бўйича Рустам Мамажонов Осиё кубогини, шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев Хитойда ўтган Осиё чемпионати ғолиблигини, бокс бўйича Тўлашбой Дониёров халқаро мусобакалар ғолиблигини, ака-ука Бахтиёр ва Шуҳрат Бозоровлар кураш бўйича Ўзбекистоннинг бир неча бор мутлақ ғолиблигини ва халқаро турнирлар ғолиблари унвонини, ака-ука Жўра ва Муталли Мамажоновлар каратэ бўйича АҚШ ва Венгрияда ўтган халқаро турнирлар ғолиблигини қўлга киритдилар.
Адабиёти. Наманган қадимдан халқ оғзаки ижодининг деярли барча жанрларига бой ўлкадир. Шу диёрда яратилган ва кенг тарқалган оғзаки ижод намуналарини халқ қўшиқчилари, эртакчилари ҳоз. кунгача сакдаб келганлар. Улардан ёзиб олинган қўшиқлар, термалар, асотирлар, ривоятлар ва эртаклар бир қанча тўпламларга киритилган. Янгиқўрғон, Чортоқ, Учқўрғон, Норин, Наманган ва б. туманларда халқ достончилик мактаблари давом этган. Учқўр-ғонлик достончилардан 20-а. нинг 20-й. ларидаёқ «Ёзи билан Зебо» достони ёзиб олиниб, кейинчалик нашр қилинган.
Ёзма адабиёт Наманганда кўҳна асрлардан бошлаб ривожланиб келди. Бу ўлка ўз ижодий услуби, овози ва созига эга бўлган бир қанча истеъдод эгаларининг ватанидир. Қад. Ахсикент ш. да 11 — 12-а. ларда сўз санъатининг бир қанча йирик намояндалари камол топ-дилар. Маркази Ахсикент бўлган Наманган адабий муҳити шаклланиб тараққий эта боради. Абу Рашид-Аҳмад Ахсикатий, Абул Вафо Ахсикатийлар ўз даврининг етук адиб ва олимлари эди. Йирик истеъдод эгаси Асириддин Ахсикатий малик уш-шуаро ва амири шуаро унвонларига сазовор бўлди. Ўзбек мумтоз адабиётининг намояндаси Бобораҳим Машраб шу ўлкада вояга етди. 18-а. охири — 19-а. 1-ярмидаги адабиётнинг кўзга кўринган вакиллари малик уш-шуаро Фазлий ҳамда Нодир, Ғозий, Мажзуб, Мунший, Мухлис, Махзун ва б. ўзбек адабиёти хазинасига салмоқли ҳисса қўшдилар. 19-а. нинг 2-ярмида Нодим, Шавқий, Ибрат, Ҳайрат, Хилватий ва б. шоирлардан иборат ижодкорлар гуруҳи Наманганда эътиборли бир адабий муҳитни вужудга келтирди. Бу муҳитда ижодий камолотга эришган Мухаммадшариф Сўфизода Ўзбекистон сўз санъаткорлари орасида биринчи бўлиб халқ шоири фахрий унвонини олди. Исҳоқхон Ибрат ва Муҳаммадшариф Суфизода 20-а. бошларида жадидчилик, миллий уйғониш ҳаракатининг етук ва-киллари сифатида фаолият курсатдилар. Улар уз шеърларида халқни ғафлат ва қолокликдан чиқариш, миллат онгини уйготиш учун илм-маърифат зарурлигини ташвиқ қилдилар. Шоир Рафиқ Мўмин 20-а. 20-й. лар шеъриятида эрк ва ҳақиқат куйчиси бўлиб та-нилди. Беназир истеъдод эгаси Усмон Носир ўзбек адабиётининг йирик на-мояндаларидан эди. Зафар Диёр болаларнинг севимли шоири булиб қолди. Йулдош Шамшаров, Парда Турсун ўзбек насри тараққиётида уз уринларига эга бўлдилар. Чустий, Шўхий ўз шеърлари б-н эл орасида танилди.
20-а. нинг 2-ярмидаги Наманган адабий муҳити ижодкорларга бой бўлди. Жонрид Абдуллахонов, Турғун Пўлат, Нуриддин Бобохўжаев, Ҳусниддин Шарипов, Ҳабиб Саъдулла, Дадахон Нурий, Эрмуҳаммад Нурматов, Абдуғани Абдувалиев, Аҳмад Турсун, Зиёвуддин Мансуров ва б. турли жанрдаги асарлари б-н танилдилар. Шоир Ҳабиб Саъдуллага Ўзбекистон халқ шоири фахрий унвони берилди. Наманган адабий муҳити умумўзбек адабиётининг ажралмас, таркибий қисми сифатида ривож топмоқда.
Наманган вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва б.)нинг вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Матбуот, радио ва телевидениеси. Наманган вилоятида 2 вилоят газ. («Наманган ҳақиқати», «Наманганская правда»), 11 туман газ., шаҳар газ. лари чиқади. Вилоятда, шунингдек, тармоқ газ. лари ва журналлар нашр этилади.
Наманган вилоятида дастлабки радиоэшиттиришлар 1932 й. да бошланган. 1990 й. дан вило-ятда телестудия ташкил этилиб телекўрсатувлар берила бошлади. 2000 й. да янги телемарказ қурилиб фойдаланишга топширидди. Телемарказ Германия «Сименс» фирмасининг замонавий телевидеоаппаратураси билан жиҳозланди.
Меъморлик ва археологик ёдгорликлари. Вилоятда 85 археологик, 15 га яқин меъморий ёдгорлик бўлиб, шулардан кдц. шаҳар ва истеҳкомлар қолдиқлари: Ахсикент (мил. ав. 3—2-а. лар.), Мунчоқтепа (жез даври), Ойритом, Муғтепа (антик давр) ва б. ; меъморий ёдгорликлардан: Жоме масжиди (18-а.), Чодак мадраса-масжиди (18-а.), Шайх Исҳоқ Эшон (19-а.), Ота Валихон тўра (20-а.), Ҳаққулобод (1903) масжидлари, Юсупхон Эшон (18-а.), Мавлоно Лутфулло Чустий (1913) меъморий мажмуалари, Ғойиб Назар (1892), Мулла Қирғиз (1911 — 12) мадрасалари, Хўжа Амин (17-а.), Бой Хамадоний (19-а.), Мавлоно Намангоний (1907) мақбаралари, Юсуфбой Ҳожи уйи (20-а. бошлари) ва б. машҳур.
Муродулла Ҳайдаров.