НАМАНГАН ЗИЛЗИЛАСИ — Наманганда рўй берган зилзила. 1927 й. 12 авг. да содир бўлган. Зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича М-6, зилзила кучи 12 баллик MSK-64 шкаласи бўйича 8 балл бўлган. Наманган зилзиласи гипоцентри 14 км чуқурликда, эпицентри эса Фарғона шим. даги флексура-ёрилмасида жойлашган. Зилзила вақтида кўпгина уйлар шикастланган. Ўша йили 19 авг. да зилзиланинг энг кучли афтершоки 7 балл куч билан такрорланди. Унинг магнитудаси М-5,7, чуқурлиги Н-20 км. Яна бир неча ой давомида зилзиланинг кўплаб афтершоклари рўй берди.