НАРКОЗ

НАРКОЗ (юн. narkosis — карахтлик) — сунъий йўл билан (баъзи кимёвий моддалар ва б. омиллар таъсирида) ҳосил қилинадиган чуқур уйқу ҳолати, бунда киши ҳеч нарсани сезмайди, ихтиёрий харакат қила олмайди, эс-ҳуши бутунлай ёки қисман йўқолади. Тиббиётда хирургик операция вақтида оғриқсизлантириш (анестезия) мақсадида қўлланади. Америкалик хирург Уоррен биринчи бор эфир Н. и билан операция қилган (1846). Дастлаб Наркоз учун фақат эфир ва хлороформцзм фойдаланиб ке-линган. Киме фанининг ривожланиши туфайли Наркоз хрлатини пайдо қиладиган турли хил моддалар кашф этилди.

Наркозни вужудга келтирадиган наркотик моддаларнинг бемор организмига юборилиш усулига қараб ингаляцион (нафас йўллари орқали), ноингаляцион (нафас йўлларидан бошқа йўллар б-н) ва комбинацией Наркоз (наркотик моддалар икки ва ундан кўп усул билан юбо-рилганда) фарқ қилинади. Ингаляцион Наркозда эфир, флюотан, циклопропан ва б. моддаларнинг буғи хидлатилади, бунда махсус аппаратлардан фойдаланилади. Наркотик моддаларни кислород билан аралаштириб юбориш нафас йўлларини ҳар хил асоратлардан сақлайди. Венага юбориб пайдо қилинадиган Наркозда, асосан, уйқу дорилари — барбитурат кислота ҳосилалари ишлатилади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бемор тез ухлаб қолиб, ҳеч нимани сезмайди. Суяк ичига, тўғри ичакка, тери остига, мускул орасига қилинадиган Наркоз камдан-кам қўлланади.

Кўпинча вена Н. и билан ингаляцион Наркоз биргаликда амалга оширилади. Бунда Наркоз бериш наркотик моддаларни венага юборишдан бошланади, бемор ухлаб қолгач, ингаляцион Наркоз беришга ўтилади. Наркоз вақтида нафасни вақтинча тўхтатиб турадиган дори-дармонлар ва нафас олишни бажарадиган махсус Наркоз аппаратларининг қўлланилиши Наркоз бераётган врач — наркотизатор (анесте-зиолог)га бемор организмининг барча функцияларини идора этиш имкони-ятини беради. Шу туфайли ўпка, юрак, йирик томирлар ва бош мияни бема-лол операция қилиш мумкин. Турли кимёвий моддалар юбориб пайдо қилинадиган Наркоздан ташқари махсус кўрсатма билан электронаркоз қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: НАРКОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ИБН СИНО
ФИЗИКА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты