МИС СУЛЬФАТ

МИС СУЛЬФАТ, мис купороси, тўтиёйи, CuSO4 — тиниқ кристалл модда. Суюкланиш т-раси 200°, зичлиги 3,603 г/ см3. Киздирилганда (650° атрофида) парчаланади: CuSO4= CuO+SO2+’/2O2. Сувда яхши эрийди. Сувли эритмаларидан CuSO45H2O — мис купороси кристалланади (ранги оч кўк), у 105° дан юқори т-рада икки молекула сув йўқотиб CuSO43H2O (зан-гори ранг)га, 150° да моногидрат CuSO4H2O га айланади. 250° да бутунлай сувсизланади. Табиатда халькантит CuSO45H2O минерали ҳолида учрайди. Минерал бўёклар тайёрлашда, қ. х. да зараркунандаларга ва ўсимлик касалликларига қарши курашишда, кўнчиликда, гальваник элементларда ишлатилади. Мис (1)сульфат Cu2SO4 ҳам маълум. Оч кулранг кристалл, зичлиги 3,605 г/см3. 200» дан юқорида CuO ва CuSO4 гача оксидланади. Сувли эритмада Си ва CuSO4 га парчаланади. Кучли қайтарувчи; Cu2O б-н (CH3)2SO4hh ўзаро таъсир эттириб олинади.


Кирилл алифбосида мақола: МИС СУЛЬФАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИС
КАЛЬЦИЙ
Наташа Королева - Гори-Гори feat. TARZAN
Наташа Королева & Тарзан - Гори-Гори


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты