МИСР

МИСР, Қадимги Миср — Африканинг шим.-шарқида, Нил дарёсининг қуйи оқимида жойлашган қад. давлат.

Тарихи. Мисрда одамлар палеолит давридан бошлаб яшаган. Мил. ав. 10—6минг йилликда Нил атрофидаги саванналарда тарқоқ яшаган қабилалар теримчилик, овчилик, кейинроқ эса балиқ овлаш билан шуғулланишган. Улар орасида кад. сом халқларига мансуб қабилалар, барбарлар ва кушитлар • бўлиб, уларнинг аралашувидан мил. ав. 4минг йилликда Миср халқи вужудга келган. Аҳоли нуфусининг ортиши чорвачилик ва деҳқончиликка ўтишни тезлаштирган, бу эса ҳудудий жамоаларнинг пайдо бўлишига олиб келган.

Деҳқончилик қилиш учун каналлар, тўғонлар қуриш зарурияти туғилган, бунинг учун эса ўзаро урушларда асир туш ган қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Натижада жамоада ижтимоий табақаланиш рўй бериб, уруғ зодагонлари ажралиб’чиққан, қабила сардорлари подшоҳчаларга айланган. Бир қанча майда қулдорлик давлатлар вужудга келган. Кейинчалик улар ўртасидаги кураш натижасида, шим. да Қуйи Миср, жан. да Юқори Миср подшоликлари тузилган. Мил. ав. тахм. 3минг йилликда иккала подшолик бирлашиб, ягона давлат барпо бўлган. Мисрнинг кей-инги тарихи 4 асосий даврга бўлинади: Илк подшолик (мил. ав. тахм. 3000 — 2800), Қадимги подшолик (мил. ав. тахм. 2800—2250), Ўрта подшолик (мил. ав. тахм. 2050—1700), Янги подшолик (мил. ав. 1580—1070), Сўнгги (Ливия-Саис ва Эрон) давр (мил. ав. тахм. 1070—332).

Илк подшолик даври суғориш тармоқларининг ривожланиши, тош ва мис куролларининг мукаммаллашуви, кулолчилик чархининг пайдо бўлиши, айирбошлаш савдосининг тараққий этиши билан характерлидир. Бу даврда давлат аппарати ва унга хизмат қилувчи амалдорлар — котиблар табакаси шаклланган, маъмурий округлар — номлар ташкил топиб, уларни нома рхл ар бошқарган, мунтазам равишда босқинчилик юришлари уюштирилиб турилган, жумладан, жан. га — Куш (Нубия)га, шим.-ғарбга — ливияликларга ва Синай я. о. даги бадавийларга қарши (бу ерда мис конлари бор эди) юришлар қилинган.

Қад. подшолик даврида қ. х., ҳунармандчилик, савдо ва қурилиш ривожланишда давом этган. Хусусий ер эгалиги пайдо бўлган. Олий мансабдор — тчати (вазир) бош бўлган давлат аппарати мустаҳкамланган. Фиръавнлар, шунингдек, бош коҳин ҳам бўлиб, барча ер ва фуқароларнинг эгаси ҳисобланган. Жамоа аъзолари ва қисман келгиндилар (асосан, Куш аҳолиси)дан тузилган мунтазам қўшин барпо қилинган. Илоҳийлаштирилган фиръавнларнинг мутлақ ҳокимияти ғояси маҳобатли мақбаралар — эҳромлар қурилишида мужассамлантирилган. Бу айниқса III — IV сулолалар даврида (Снофру, Хеопс, Хефрен, Микерин эҳромлари) авж олган. Уларни бунёд этишда қул ва деҳқонлар меҳнатидан кенг фойдаланилган.

Мил. ав. 23—22-а. ларда Миср ўзаро низода бўлган бир қанча номлар ва майда давлатларга бўлиниб кетган. Тахм. 2050 й. Ментухотеп I даврида мамлакат Фива ш. гегемонлиги остида қайта бирлашган. Бу шахар Мисрнинг пойтахтига айланган.

Ўрта подшолик даврида, асосан, XII сулола вакиллари ҳукмронлик қилишган. Файюм воҳасида йирик ирригация ишлари олиб борилган. Жез (бронза) буюмлари пайдо бўлган. Сурия, Крит, жан. да — Пунт билан алоқалар кучайган. Сенусерт III даврида Куш (Нубия)нинг бир қисми Мисрга қўшиб олинган. XII сулолага мансуб дастлабки фиръавнлар даврида ўзаро ички низолар давом этмоқда эди. Фақат Аменемхет III даврида (19-а. нинг 2-ярми) исёнкор номархлар бўйсундирилиб, марказий ҳокимият мустаҳкамланган. Иттаун ш. М. пойтахтига айланган. Бироқ мулкий табақаланишнинг кучайиши камбағалларнинг қўзғолонига сабаб бўлган, натижада тахм. 1750 й. мамлакат яна парчаланиб кетган. Тахм. 1700 й. М. га шим.-шарқдан гиксослар бостириб кириб, мамлакатнинг катта қисмини деярли 110 й. эгаллаб турганлар. Аварисда қўним топган уларнинг подшохлари XV ва XVI сулолани ташкил этишган. Фивада маҳаллий ҳукмдорлар сақланиб қолган (XVI1 сулола). Ушбу сулолага мансуб фиръавнлардан Секененра ва Камос озодлик урушини бошлаб юборишган, бу кураш уларнинг вориси XVIII сулола асосчиси Яхмос I (Амасис) томонидан муваффақиятли якунланган. У тахм. 1580 й. гиксосларни Мисрдан қувиб чиқарган. Шундан сўнг тикланган Миср давлати Янги подшолик деб аталган. Бу даврда жездан кенг қўлланила бошланган, темирдан ишланган дастлабки буюмлар пайдо бўлган, металлсозлик, тўқимачилик дастгоҳи ва омоч такомиллашган, ғилдиракли ара-валар кенг тарқалган, шишасозлик ривожланган. Бўйсундирилган ва қўшни мамлакатлардан ўлпон сифатида ва айирбошлаш йўли б-н хом ашё олиб келинган, жумладан, кумуш, қўрғошин, мис, ёғоч материаллари Сурия ва Фаластиндан, олтин, фил суяги Кушдан, хушбўй атирлар, олий нав дарахт кўчатлари Пунтдан келтирилган. Малика Хатшепсут томонидан Пунтга жўнатилган флот ҳақидаги маълумот сақланган. Хусусий қулчилик ниҳоятда кенг ривожланган. Муваффақиятли ҳарбий юришлардан сўнг 10 минглаб қуллар келтирилган. Тинимсиз давом этган урушлар XVIII—XX сулолалар фиръавнларини қўшин тузилишини такомиллаштиришни ўйлашга мажбур қилган, қўшин асосини зодагон аравакашлар ташкил қилган. Пиёда қўшин учун намунавий қурол, хусусан, улама камон жорий этилган. Бу тадбирлар армиянинг жан-говарлик қобилиятини оширган. Яхмоснинг ворислари Тутмос I, айниқса, Тутмос III, Аменхотеп II шим. да Сурия ва Фаластинни, жан. да — Кушнинг бир қисмини Мисрга қўшиб олганлар. Митанни, Бобил ва Хетт подшолиги билан мунтазам дипломатик алокалар ўрнатилган. Аменхотеп III даврида (15-а. нинг 2-ярми) Миср ўз қудратининг юксак чўққисига етган. Фиръавнлардан катта ерлар, қуллар, олтин ва б. олиб турган ибодатхоналар мавқеининг ортиши коҳинларни подшо ҳокимияти билан тўқнашувига олиб келган. Коҳинлар ва зодагон номлар мавқеини пасайтириш мақсадида Аменхотеп IV (Эхнатон) майда ва ўрта ер эгаларига таянган ҳолда диний исло-ҳот ўтказган, хусусан, эски маъбудларга сиғинишни бекор қилиб, ягона қуёш маъбуди — Атонга сиғинишни жорий қилган. Эхнатон ўз қароргоҳини янги қурган шаҳри Ахетатонга (ҳоз. Ал-Амарна) кўчирган. Фиръавн билан коҳинлар ўртасидаги кураш Мисрни за-ифлаштирган; 14-а. нинг 1-ярмида у шим. даги барча мулклардан ажралган. Эхнатоннинг вафотидан сўнг фиръавнлардан Тутанхамон ва Хоремхеб даврида коҳинлар ва зодагонлар эски динни тиклашга эришганлар. XIX сулоланинг энг машҳур вакили Рамсес И даврида Сурияни эгаллаш учун хеттлар билан кураш олиб борилган. Мил. ав. 13-а. нинг 2-ярми —12-а. бошида, фиръавнлар Мернептах ва Рамсес IV даврида «денгиз халқлари» ва ливияликлар босқини қайтарилган.

Узок, давом этган урушлар Мисрнинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заифлашувига олиб келган; XX сулола ҳукмронлигининг охирига келиб Сурия ва Кушнинг жан. вилоятларидаги мулклар қўлдан кетган. Рамсес XII даврида (мил. ав. тахм. 1070 й.) Фивадаги ҳокимият амалда Амон маъбуднинг олий коҳини — Херихор қўлига ўтган.

Сўнгги (Ливия — Саис ва Эрон) даврида темирдан фойдаланиш, пул муомаласи кенг тарқалган. 11-а. нинг 2-ярми —10-а. бошида Мисрнинг навбатдаги парчаланишидан сўнг ливиялик ҳарбийлар раҳбари Шешоик 10-а. ўртасида Бубастисда хркимиятни қўлга олиб, XXII сулолани бошлаб берган. Бу сулола фиръавнлари Мисрни ягона давлат қилиб бирлаштиришга интилганлар. Мил. ав. 8-а. 2-ярмида М. Кушга тобе бўлиб қолган (XXV сулола), мил. ав. 671 й. эса оссурияликлар томонидан босиб олинган. Саис ҳокими Псамметих 1 (663—610) юнон ва кариялик ёлланма қўшин ёрдамида мамлакатни озод қилишга ва уни бирлаштиришга эришган. У ва унинг вориси Нехо II даврида Юнонистон ва Шарқий Ўрта денгизнинг бошқа мамлакатлари билан мустаҳкам савдо алоқалари ўрнатилган, Дельтада юнонлар манзилгоҳи (колонияси) Навкратисга асос солинади, Нилни Қизил денгиз билан боғловчи канал казилади; Нехо II томонидан юборилган финикиялик денгизчилар Африка қитъасини Шаркдан Ғарбга айланиб ўтишган. Нехо II, Псамметих II ва Априй Сурия ва Фаластинга эгалик қилиш учун Бобил билан кураш олиб боришган. Бироқ заифлашиб қрлган М. Эрон подшоси Камбис қўшини зарбасини қайтара олмаган ва мил. ав. 525 й. Ахоманийлар давлати таркибига қўшиб юборилган. Мил. ав. 331 й. Александр (Искандар Мақдуний) ахоманийларга қарши юриши чоғида Мисрни босиб олган. Шундан сўнг Миср эллинистик дунёнинг бир қисмига айланган. Македониялик Искандар томонидан асос солинган Искандария ш. энг йирик савдо ва маданий марказга айланган. Мисрда ҳунармандчилик ва савдонинг янги марказлари вужудга келган, савдо алоқалари (Арабистон ва Ҳиндистонгача) кенгайган, Ғарб ва Шарқ давлатлари маданиятларининг уйғунлашуви содир бўлган. Мил. ав. 2-а. нинг охирига келиб и. ч. пасайган, бозорлар камайган, иқтисодий ва сиёсий тушкунлик рўй берган. Мил. ав. 2-а. бошларида Сшавкийлар давлати ва Македония билан бўлган урушлардан сўнг Миср кўп ерларидан ажралган. Мамлакатда ўзаро ички низолар, халқ галаёнлари авж олган. Бу даврда Рим М. нинг ички ишларига аралаша бошлаган. Миср зодагонлари унинг ёрдамида галаёнларни бостиришга ҳаракат қилган. Бу М. ни римликлар Мисрликлар маъбуди Тот—иерогриф ёзуви ижодкори (папирус; Лондон, Британия музейи). томонидан босиб олинишига имкон берган, натижада мил. ав. 30 й. дан Миср — Рим вилояти. Мил. 395 й. Рим империяси бўлингач, Шарқий Рим империяси (Византия) вилояти. 619 й. Эрон шоҳи Хусрав II Византиянинг заифлашиб қолганидан фойдаланиб, Мисрни босиб олган. 639—642 й. ларда Мисрни араблар забт этган. Мисрнинг кейинги тарихи ҳақида Миср Араб Республикаси мақоласига қаранг.

Қад. Миср ҳукмдорлари. Илк подшолик. 1сулола: Менее, Жер, Ден, Семерхет, Ка. 2сулола: Хотеп-Сехе-муи, Небра, Перибсен, Хасехем, Ха-сехемуи. Қад. подшолик. 3сулола: Жосер, Сехемхет, Неферка. 4сулола (мил. ав. 28—26а. ўрталари): Снофру, Хеопс (Хуфу), Хафра (Хефрен), Микерин (Менкаура), Шебеескаф. 5сулола (мил. ав. 26—25-а. лар): Усеркаф, Нефериркара, Неусерра, Исеси, Уна. 6сулола: (мил. ав. 25—23-а. ўрталари); Тети I, Пиопи I, Меренра I, Пиопи II, Меренра II. 7, 8, 9сулолалар (мил. ав. 23—22-а. ўрталари). 10сулола (мил. ав. 22—21-а. ўрталари). 11сулола: Антеф 1 Сехертауи, Менхухотеп III Небхепетра.

Ўрта подшолик. 11сулола: Ментухотеп IV Санхкара (2015—2007), Ментухотеп V Небтауира (2007—2000). 12сулола (2000—1787): Аменемхет I (2000-1970), Сенусерт I (1970-1934), Аменемхет II (1934—1896), Сенусерт III (1884—1849), Аменемхет III (1849 — 1801). 13 – сулола (1785—1700). 14сулола (1680 й. гача). 15 – ва 16 – (гиксослар) сулола (1700—?). 17сулола (1680 — 1580): Сенененра, Камос. Янги подшолик. 18сулола (1580—14-а. ўрталари): Яхмос I (1580—1559), Аменхотеп I (1559-1538), Тутмос I (1538-1525), Тутмос II ва Хатшепсут (1523—1503), Тутмос III (1503—1491), Аменхотеп III (1455—1419), Аменхотеп IV (Эхнатон, 1419—1400), Тутанхамон (1400—1392), Хоремхеб (14-а. ўрталари). 19сулола (1342-1206): Сети I (1337-1317), Рамсес II (1290—1224). 20сулола (1204 — 1085): Рамсес IV (1204—1180), Рамсес XII (1112—1070). Сўнгги подшолик (мил. ав. 11—4-а. лар). 21сулола (1085—950): Херихор (Фива), Смендес (Танис) (1035— 1054). 22-(ливиялик) сулола (950-730): Шешоик (950-929). Осоркон I (929-893), Такелот 1 (893-870), Осоркон II (870— 847), Шешоик III (823-772). 23сулола (817-730): Пе-дубаст (817—763), Шешоик IV (763 — 757). 24сулола (730—715): Бокхорис (720 — 715). 25 – (нубийлар) сулола (751-656): Пианхи (751-716), Шабака (716-701), Шабатака (701-689), Тахарка (689—663), Танутамон (663 — 656). 26 – саис (сулола) (663 — 525): Псамметих I (663—610), Нехо II (610-594), Псамметих II (594—588), Априй (588-569), Яхмос II (569-525). 27-(форелар) сулола (525—404, яна қ. Ахоманийлар), 28сулола (404—398). 29сулола (398—378). 30сулола (378—341). 31 – (форелар) сулола (341—322, яна қ. Ахоманийлар).

Маорифи. Қад. подшолик даврида фиръавнлар саройида бўлажак мирзаларни тайёрлайдиган мактаблар ташкил қилинган. Кейинчалик ибодатхоналар ва йирик давлат идоралари қошида хам мактаблар очилган. Мактабда 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўқитилган; 12 ёшдан бошлаб талабалар идораларда мирзалик қилишган. Машғулотлар тонг сахардан кечгача давом этган; мактабда қаттиқ ин-тизом жорий этилган, тан жазоси қўлланилган. Ўқув, ёзув ва ҳисоб асосий фанлар бўлган. Ўқув предметларидан ташқари, мактабда гимнастика машғулотлари ва сузиш, яхши муомалага ўргатилган. Ибодатхоналар қошидаги мактабларда умумий ва диний билимлар билан бирга астрономия, тиббиёт ўргатилган. Зодагонларнинг болалари қўшин бошликлари тайёрлайдиган ҳарбий мактабларда таълим олишган.

Техника ва фани. Нил водийсида палеолит давридаёқ меҳнат қуроллари ишланган. Кейинчалик неолит даврида (мил. ав. 5минг йиллик) аҳоли овчиликдан чорвачилик, сўнгра деҳқончиликка ўтиши билан тош, суяк ва ёғочдан ишланган дастлабки қ. х. асбоблари — чўкич, ўроқ ва б. пайдо бўлган. Мил. ав. 4минг йилликдан бошлаб, мис ишлатила бошланган, кулолчилик дастгоҳи пайдо бўлган. 3минг йилликдан шишасозлик ривожлана бошлаган. 2-минг йилликдан жездан фойдаланила бошланган. Темирдан ясалган илк буюмлар мил. ав. 2-минг йиллик ўрталарига оиддир. Мисрликлар олтин ва кумушдан ҳақиқий санъат асарларини яратганлар. Сунъий суғоришдан кенг фойдаланилган, канал ва тўғонлар бунёд этилган. Юқорига сув чиқариш учун лайлак (ҳавоза-шадуф), чиғир (саккис)дан фойдаланишган. Илк подшолик даврида омоч пайдо бўлган.

Қад. Мисрда асосий қурилиш материали сифатида лой ва қамишдан фойдаланилган. Фиръавнлар саройи ва қалъалар қурилишида хом ғишт ишлатилган. Тошларга сайқал беришда мисрликлар ажойиб ютукларга эришганлар. Эҳромлар қуришда ишлатиладиган катта тош плиталарни юқорига ричаг, ҳавоза ёрдамида кўтарганлар. Мат., астрономия тараққий этган. Коҳинлар ва мирзалар оддий асбоблар (чизгич, тош боғланган ип) ёрдамида сайёралар ва юлдузларнинг ҳолатини белгилашган. Вақтни белгилаш учун қуёш ва сув со-атлари (клепендралар)дан фойдаланганлар. Содда географик хариталар ва шаҳар лойиҳаси режалари тузилган. Миср ликлар планиметрия, айниқса, стереометрия соҳасида билимли бўлишган; тўғри тўртбурчаклар, учбурчаклар, айланалар юзаси, оддий ва кесик пирамидалар сирти ва ҳажмини ҳисоблаб чиқишган. Йил 3 мавсум (тошқин, ўрим, қурғоқчилик) ва 12 ойга бўлинган. Ҳар ой 30 кундан иборат бўлган, йил охирида қўшимча 5 кун киритилган, бу ҳар 4 йилда астрономик йил билан календарь йили ўртасидаги 1 кунга фарқ қилинишига имкон берган. Жарроҳлик ривожланган, табиблар бош мияни очганлар, тишларга пломба қўйганлар. Жасадларни мумиёлашда турли анвои хушбўйликлар, доридармонлар, бўёқлар ва б. ни тайёрлашган.

Миср ликларнинг турли соҳалардаги билимлари жаҳон фанининг ривожига муҳим ҳисса қўшган. Юнонлар Мисрни қад. донишмандлар юрти деб, Миср ликларни эса ўз устозлари деб ҳисоблаб келишган.

Мифология ва дини. Миср мифлари орасида марказий ўринни дунёни яратилиши, инсонларни қилган гунохлари учун жазолаш, қуёш худоси Ра билан илон Апоп образидаги зулмат кучлари ўртасидаги кураш, Осириснинг ўлими ва қайта тирилиши ва б. эгаллайди.

Миср ликлар дини илк уруғдошлик жамоаларида вужудга келган. Диний анъаналар мустаҳкам ва турғун бўлган. Фетишизм, тотемизм айниқса, ҳайвонларга топиниш, Мисрда узоқ вақт давом этган. Политеизм мавжуд бўлган. Деярли ҳар бир маъбуд қандайдир ҳайвон кўринишида тасвирланган. Mac, Анубис маъбуди бўри, маъбуда Баст — мушук кўринишида тасвирланган. Кейинчалик маъбудлар инсоний қиёфа олган. Аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғуллана бошлагач, турли хил табиат кучларини ўзида ифодаловчи маъбудларга, жумладан, осмон (маъбуд Нут), Ер (маъбуд Геб), Қуёш (маъбуд Ра), Ой (маъбуд Тот) ва б. га сиғиниш кучайган. Хапи маъбуди образида Мисрлик деҳқонлар Нил дарёсига сиғинишган. Мисрда жуда бой диний ва жоду китоблари яратилган. Афсунлар, дуолар, шархлар, маъбудларга илтижолар тўплам қилинган (мас, «Эҳром матнлари», «Сарқофа матнлари», «Мурдалар китоби» ва б.). Қад. Миср ило-ҳиёти антик дунё динларида кенг тарқалиб, христиан ақидалари, урф-одатларига катта таъсир кўрсатган.

Адабиёти. Миср тилида ёзилган энг қад. ёдгорликлар мил. ав. 3минг йилликка, сўнггилари эса мил. нинг бошларига оиддир. Миср адабиёти намуналари бизгача кўплаб иероглиф, иератик ва демотик матнларда етиб келган. М. Адабиёти Фиръавн Тахарка улкан лочин киёфасидаги маъбуд, Горга сажда қилмоқда (зарҳал жез; Париж, Лувр). дунёдаги энг кад. адабиётлардан биридир. Миср адабиётининг асосий жанрлари: эртаклар, қиссалар, мадҳиялар ва дуолар, дидактик асарлар, масаллар, достонлар, севги лирикаси ва б. дир.

Бадиий адабиёт ёдгорликлари билан бирга Миср адабиётига эҳром матнлари ва адабий салоҳиятга эга бўлган шоҳлар ва амалдорларнинг битиклари ҳам киритилади. Миср адабиёти қадимда бошқа халқлар адабиётига, жумладан, юнон адабиётига (айниқса, юнонрим) ҳам таъсир кўрсатган. Баъзи сюжетлар юнонлар орқали Европа халқлари адабиётига кириб келган.

Меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Дин ва илоҳийлаштирилган фиръавн культи эҳтиёжларига хизмат қилиши лозим бўлган Миср санъати ўз ғояларини қатъий белгиланган шаклда ифодалаган. Меъморлик фиръавнлар ҳокимиятининг қудратини, улуғворлигини ва машҳурлигини кўрсатишга қаратилган, шу мақсадда бино (эҳром, ибодатхона, сарой ва б.) ларнинг улкан, ҳашаматли бўлишига аҳамият берилди.

Нил дарёси водийсидаги бадиий маданият ёдгорликлари қадимдан маълум. Мил. ав. 5—4минг йилликларда лой ва қамишдан қурилган турар жойлар ўрнига аста-секин ёғоч ва хом ғиштдан тўғри тўртбурчак тархли турар жойлар қурилган. Илк подшолик даврида қад. Миср санъати тамойиллари, турлари ва жанрлари шаклланган. Бу даврда диний меъморликнинг асосий тури — мастабалар тўғри тўртбурчак тархда кўплаб қурилган. Ҳайкалтарошликда геометрик уйғунлик, симметрия ва статистикага эътибор берилган (фиръавн Хасахем хайкали, мил. ав. 3минг йиллик бошлари).

Қад. подшолик даврида бадиий усуллар такомиллашган, янги меъморий типлар пайдо бўлган. Меъмор Имхотеп эхромнинг меъморий типини яратади. У фиръавн Жосер учун Саккарада марҳумлар руҳига бағишлаб маросимлар ўтказиладиган мажмуа бунёд этади, унинг марказида поғонали мақбара — эҳром (бал. 60 м., асоси 109,2×121 м) қурган. Кейинчалик Қад. подшолик меъморлари фақат эҳром шаклларини такомиллаштирганлар. Гизада меъмор Хемнун фиръавн Хеопс учун қурган эҳром (бал. 146,59 м, асоси 233×233 м), шунингдек, фиръавнлар Хефрен (бал. 143,3 м, асоси 215,25×215,25 м), Ми-керин (бал. 62 м, асоси 108,4×108,4 м) эҳромлари (барчаси Гизада) шундай иншоотлар қаторига киради. Қад. подшолик даврида ибодатхоналарнинг янги типи пайдо бўлган, улар одатда Мисрнинг бош маъбуди — Қуёш маъ-буди Рага бағишланган. Тўғри тўртбурчак тарҳли бундай ибодатхонани, одатда, очиқ қовлиси бўлиб, унинг чеккаларида саждагоҳлар ва учига олтин қопланган обелиск жойлашган. Мақбара ва ибодатхоналар деворий расмлар, рельеф ва ҳайкаллар билан безатилган. Бу даврда ҳайкал портретлар санъати тараққий этди. Миср ликлар тасаввурича ҳайкал портретлар марҳумларнинг қиёфадоши ролини ўтаб, ма-рҳумларнинг рухлари жойлашган жой вазифасини ўташган.

Ўрта подшолик даврида Миср санъатида бир қатор янги хусусиятлар пайдо бўлган. Фиръавнларнинг мақбаралари ўз маҳобатини йўқотган, улар кўпинча қоя тошларга ўйиб ишланган, ирригация иншоотлари (каналлар, тўғонлар, дамбалар, Файюм теварагидаги сув омборлари) қурилган, шаҳарларнинг роли ошган. Шаҳар қисмлари табақавий бўлиниш асосида қурилиб, улар девор билан ажратилган. Ўрта подшолик тасвирий санъатида реалистик тенденциялар кучайган. Номархларнинг мақбараларидаги деворий расмлардаги маиший кўринишлари жонли ишлашга, ўсимлик, ҳайвон, қушларни жозибадор кўрсатишга, ҳайкалларда моделнинг характерини, ёшини ва б. ни ифодалашга аҳамият берилди (фиръавнлар Гиксослар истилоси (мил. ав. 1700 — тахм. 1580 й. лар)дан кейин Кдц. Миср санъати тушкунлик даврини бошидан кечириб, Янги подшолик даврида катта равнақ топди. Осиёга қилинган зафарли юришлар, Миср бойлигини орттирди, биноларда ҳашам кўпайди. Расмлар ва деворий расмларда зиёфатлар, тантаналар, ов манзаралари акс эттирилди, манзара жанрига алоҳида эътибор берилди (Рехмир, Нахт, Жес-серкарасенеб мақбараларидаги деворий расмлар, мил. ав. 15-а. охири). Янги подшолик даври меъморлигида очиқ типдаги ибодатхона — саждагоҳлар кенг тарқалган. Бу ибодатхона деворларига фиръавнларнинг ғалабалари акс этган деворий расмлар ишланган (Амонра маъбуднинг Карнакдаги, мил. ав. 16 — 12-а. лар ва Луқсордаги ибодатхонаси, мил. ав. 15—13-а. лар). Фиръавн Эхнатон ҳукмронлиги даврида эски маъбудларга сиғиниш бекор қилинган, янги маъ-буд — Атонга сиғиниш жорий қилинган. Янги пойтахт — Ахетатон қурилган. Ҳайкалтарош Тутмес яратган фиръавн ва унинг хотини Нефертити портретлари Қад. Миср санъатининг нодир намуналари сифатида ҳоз. гача етиб келган. Мил. ав. 14-а. нинг 1-ярмида тасвирий санъатда қуруқ декоративлик кўпроқ кўзга ташланди (фиръавн Тутанхамон мақбарасидан топилган олтин ниқоб ва б.). Мил. ав. 14-а. нинг 2-ярмидан ибодатхоналар курилиши кенгайган бу даврда биноларнинг дабдабали ва маҳобатли бўлишига эътибор қаратилди (Карнакдаги 134 колон нали, девор ва колонналарига рангдор рельефлар ишланган ибодатхона). Қоя ибодатхоналари ҳам кўплаб қурилган (Абу Симбалдаги Рамсес II нинг катта ибодатхонаси).

Қад. Мисрда амалий-безак санъати юксак даражада тараққий этганлигига бизгача сақланиб қолган шифер, ганч, биллурдан ишланган идишлар, фил суяги ва ёғочдан ясалган қошиқчалар, тилла балдоқ, узук, мунчоқлар, қимматбаҳо тошлар қадаб, ўйма нақш, тасвир ишланган қутичалар, бадиий мебель ва б. мисол бўлиши мумкин.

М. Александр томонидан босиб олингач, мамлакат эллинистик маданият, кейинчалик Қад. Рим маданияти таъсир доирасига кирган (Эдфудаги маъ-буд Гор ибодатхонаси, мил. ав. 3—1-а. лар; Файюм воқасидан топилган рангтасвир портретлар, мил. 1—4-а. лар). М. Византия хукмронлиги остига ўтиши билан (4-а. охири), мамлакатда христиан санъатининг ўзига хос маҳаллий кўриниши шаклланган. Мамлакатни араблар фатҳэтгач (7-а.), М. араб маданияти тарқалган вилоятлардан бирига айланган.

Мусиқаси. Миср мусиқа маданияти — энг кдц. маданиятлардан бири. Бизгача етиб келган мусиқа маданиятининг илк моддий ёдгорликлари мил. ав. 3минг йилликка мансуб. Булар турли мусика асбоблари — шиқилдоқ, тартарак, ҳамда чиғаноқлардан ясалган ҳуштаклардир. Мақбаралар деворларига ишланган барельефлар маиший тур-мушда мусиқа кенг тарқалганига гувохлик беради. Оммавий байрамлар, диний маросимлар, меҳнат жараёнлари мусиқасиз ўтмаган. Мисрда бир овозли мусиқа ривож топган. Янги подшолик даврида кўп овозли мусиқанинг содда шакллари ҳам пайдо бўлган. Рақслар, саҳна томошалари, бадиий адабиёт мусиқа билан узвий боғлиқ бўлган. Арфа, най, ёғоч ва жез карнай, орган, урма мусиқа асбоблари кенг таркалган. Қад. Мисрда мусиқа ижрочилари — профессионал мусиқачи — шоирлар мўътабар зот саналиб, фиръавнларга қариндош деб ҳисобланишган. Эллинистик ва Рим даврида Мисрда мусиқа ўзига хослигини саклаб қолган. Рим ҳукмронлиги барҳам топгач, турк, араб ва б. халқлар мусиқа маданияти билан узвий боғлиқбўлган. Миср мусиқа маданияти тараққиётининг янги босқичига кўтарилган.

Ad.: Хрестоматия по истории Древнего Востока, под. ред. В. В. Струве и Д. Г. Редера, Миср, 1963; Струве В. В., Қадимги Шарқ тари-хи, Т., 1956,Тураев Б. А., Египетская литература, т. I, М., 1920; Матье Миср, Искусство Древнего Египта, Миср, 1958; Всеобщая история архитектуры, т. I, M., 1970; Закс К., Музыкальная культура Египта, в кн.: Музыкальная культура древнего мира, |Сб. статей|, Л., 1937; Л а у эр Ж. Ф., Загадки египетских пирамид, пер. с франц., М., 1966; Нейгебауер О., Точные науки в древности, пер. с англ., М., 1968.

Муҳаммаджон Рахимов, Абдухалил Маврулов.


Кирилл алифбосида мақола: МИСР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты