МИТАН

МИТАН, мўйтон — ўзбек ва кррақалпоқ халқи таркибига сингиб кетган кабила. Митаннинг кўпчилиги ҳоз. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир ва Мўйноқ туманларида яшаган (Қўнғирот туманидаги ўзбеклар таркибида ҳам учрар эди). Митан ларнинг айрим гурухдари Афғонистон (Балх вилояти)да яшайди. Қорақалпоқ Митан лари ўтмишда бир қанча катта ва кичик қабила-уруғларга бўлинган. Ўзбек Митан ларининг кўпчилиги 19-а. нинг охири ва 20-а. нинг бошларида Зарафшоннинг ўрта оқимида яшаган. 1920 й. да Самарқанд вилояти М. лардан 7 мингга яқин киши рўйхатга олинган. Иштихон, Нурота, Булун-ғур туманларида озроқ қисми Кармана атрофларида ҳамда Қашқадарёнинг қуйи оқимларида яшаган. Зарафшон водийсида яшовчи Митан ларнинг бир кисми ўтроқ ўзбекларга аралашиб, ўз уруғ номларини унутганлар.

Митан этногенези тўлиқ ўрганилмаган. Айрим олимлар мил. ав. 6-а. ва мил. 1-а. ўрталарида Шим. Месопотамияда, Эронда, Озарбайжонда (Урмия кўли атрофида), Арманистоннинг тоғли ҳудудларида яшаган, Геродот, Гекатей, Страбон, Полибий каби антик тарихчилар матиенлар деб номлаган халқларни Митан ларнинг илк аждодлари деб тахмин қиладилар.

Ад.: Материалы Всероссийской переписи, вып. 5, ч. Т., 1923; Материалы по районированию Средней Азии, кн.1,ч,1, Бухара — Т., 1926.


Кирилл алифбосида мақола: МИТАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
АФҒОНИСТОН
ФРАНЦИЯ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты