МИЦЕЛИЙ

МИЦЕЛИЙ (юн. Mykes — замбуруғ) — замбуруғларнинг вегетатив танаси (таллом). М. ингичка ипчалар — гифлардан иборат. Одатда, субстрат ичида, баъзан унинг сиртида ривожланади; субстратдан органик моддаларни осматик йўл билан сўриб олиш функци-ясини бажаради. Хитридийли замбуруғлар, зигомицетлар ва сомицетларнинг Мицелийси тўсиқсиз, битта ҳужайрадан иборат бўлиб, уз. бир неча ўн см ни (мас, моғор) ташкил этади. Хитридийли замбуруғларда Мицелий кучеиз ривожланган бўлиб, ризомицелий дейилади. Аксомицетлар, базидияли замбуруғлар М. си тўсикдар (секталар) га бўлинган кўп ҳужайрали. Мицелийнинг бир қисми орқали замбуруғлар вегетатив кўпаяди. Мицелийдан замбуруғларнинг репродуктив органлари ва мевали танаси ҳосил бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: МИЦЕЛИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЗАМБУРУҒЛАР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты