МОМИҚ ПАХТА

МОМИҚ ПАХТА — хар хил йўналишда тартибсиз равишда кучсизгина бириккан калта толалардан иборат майин пахта. Асосан, толаси ажратиб олинган чигитлар сиртида қоладиган калта тола (линт) дан тайёрланади. Момиқ пахта тайёрлаш учун хом ашё (калта толалар) хар хил аралашмалардан тозаланади ва титишсаваш агрегатида титилиб ва савалаб майин’ массага айлантирилади. Махсус ишлов берилиб (кимёвий моддалар билан кайнатилиб) зарарсизлантирилган Момиқ пахта тиббиётда, оддийлари техника мақсадларида ишлатилади. Момиқ пахта гигроскопик (намни яхши шимадиган) ва компресс қилиш хилларига бўлинади. Гигроскопик Момиқ пахта оппоқ бўлади, қатламларга осонгина ажралади, қон ва йирингни яхши шимгани учун яраларни боғлашда ишлатилади. Компресс қилиш Момиқ пахтаси бинт билан боғланган яра газак олиб кетмаслиги учун уни иссиқ тутиш мақсадида боғлам устидан қўйилиб, устидан бинтланади. У синган жойларни гипслашда ҳам қўлланилади. Момиқ пахтанинг алоҳида хили — ватин бир ёки икки томондан эмульсия суркалган материал бўлиб, кий-им-бош тикишда ишлатилади. Пахтадан бошка толалардан ҳам момиқ толалар массаси тайёрлаш мумкин. Уларни табиий ва сунъий хилларга ажратса бўлади. Табиий толалар — жун, ипак, зиғир, пенька, асбест толалар; сунъий толалар — целлюлоза, шиша, металл, шлак, базальт толалар. Табиий момиқ толалар тикувчилик, мебел-лсозлик ва техника мақсадларида, сунъий момиқ толалар қурилиш ва кимё саноатида ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: МОМИҚ ПАХТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ЭМУЛЬСИЯ
ЖУН
ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты